Сделать свой сайт бесплатно

Реклама

Создай свой сайт в 3 клика и начни зарабатывать уже сегодня.

@ADVMAKER@

Excel

10.03.2012

Excel

Комментарии (1)Просмотров (739)


temurbek 10.03.2012 в 15:52

5.1. EXCEL жадваллар мухаррири. Дастур ва ёрдамчи тугмалар гурухлари билан танишиш.

     Жадваллар мухаррири EXCEl WINDOWS да ишлаш учун яратилган. Уни ишга тушириш учун биз Пуск менюсига кириб Программы булимни танлаймиз ва шу булимда Microsoft Excel дастурни танлаймиз, ёки С: дискдаги Programm Files ичидаги Microsoft Offise папка ичидаги exel.exe файлни ишга туширамиз. Натижада дастур ишга тушади. Дастур ишга тушгач сиз экранда унинг ойнасини курасиз. Ойнанинг асосий кисмлари бу ном сатри, меню сатри, ердамчи тугмалар сатри, формулалар сатри, иш сохаси ва малумотлар сатри

 

   Ном сатрида актив булган жадвалнинг номи ёзилади, агар актив жадвал янги яратилган булса у холда унинг номи КНИГА 1 куринишида булади.

   Ном сатри пастида меню сатри жойлашган. У ёрдамида биз дастурнинг хамма буйруклари билан ишлашимиз мумкин. Шу буйруклар куйидаги гурухларга маъноси ёки ишлаш холати буйича саралаб булинган: ФАЙЛ, ПРАВКА, ВИД, ВСТАВКА, ФОРМАТ, СЕРВИС, ДАННЫЕ, ОКНО, СПРАВКА. Меню билан биз кейиги мавзуда якинрок танишимиз.

   Меню сатри пастида ёрдамчи тугмалар сатри жойлашган булиб, у ёрдамида биз менюдаги бир хил амалларни бажаришимиз мумкин. Бунинг учун биз керакли тугмага сичконча билан курсатиб, сичкончанинг унг тугмасини босамиз. Ёрдамчи тугмалар бажариладиган амаллари буйича гурухларга булинади: СТАНДАРТНАЯ, ФОРМАТИРОВАНИЕ, РИСОВАНИЕ, ТАБЛИЦИ И ЗАЛИВКА, WORDART, НАСТРОЙКА ИЗОБРАЖЕНИЯ, ФОРМЫ, ЭЛЕМЕНТЫ УПРАВЛЕНИЯ ва бошка.

 

   Ёрдамчи тугмалар сатри тагида формулалар сатри жойлашган булиб, у ёрдамида биз жадвалнинг кайси хонасида жойлашганлигимизни ва унинг ичида нима борлигини куришимиз мумкин.

   Формулалар сатри тагида иш сохаси жойлашган. Шу соха устун ва сатрларга булинган тайёр жадвал куринишида булиб, хар бир устун ва сатр узиниг номига эга. Сатр номи ракамлар билан куйилади, устун номи эса лотин харфлар билан куйилади. Хар бир хона устун ва сатр номи билан номланади, масалан А5 бу А устундаги 5 сатрдаги хона. Агар биз сатр (устун еки хона) номига сичкончанинг унг тугмаси билан боссак шу сатр (устун еки хона) менюси экранда пайдо булади. Шу меню ердамида биз сатр (хона, устун) нусхасини хотирага олишимиз еки уни хотирадан олиб куйишимиз, янги сатр (устун еки хона кушишимиз), сатр (устун еки хона) шрифтини ва бошка керакли аммалларни бажаришимиз мумкин. Excel дастури билан ишлашнинг асосий амаллари, Word дастури билан ишлаш асосий амалларига ухшайди.

 

   Иш сохасининг пастида иш варакаларга утиш белгилари (корешоклар) жойлашган. Улар ердамида биз бир иш варакадан икинчи иш варакага утишимиз мумкин. Иш соханинг чап ва юкори кисмларида линейка (чизгичлар), унг ва пастки кисмларида эса куриб чикиш сохалари жойлашган.

 

   Энг пастда малумотлар сатри жойлашган. У бизга клавиатура тилини, ракамлар тугмалар холатини ва бошка ёрдамчи маълумотларни курсатади.

   EXCEL да биз битта файл ичида бир нечта жадвал китоблар билан ишлашимиз мумкин, лекин хар битта жадвал янги китобда жойлашган булади.

   Танланган хона куйидаги куринишда булади:

   Курсор 3 хил булиши мумкин:
Ок рангли катта плюс - хона танлаш учун. Хонани устига сичкончани олиб келганимизда пайдо булади,
Стрелка - хона ёки объектларни танлаб бошка жойга кучириб олиш учун. Хона тагидаги чегарасига ёки объектнинг устига сичкончани олиб келганимизда пайдо булади,
Кора рангли кичкина плюс - хона ичидаги маълумотларга ухшаш маълумотлар билан бошка ёнидаги хоналарни автотулдириш. Хонанинг пастки унг томондаги бурчагида жойлашган нуктага сичконча билан курсатганимизда пайдо булади.

   Excel дастурдаги хар битта хона узининг хусусиятларига эга. Уш бу хусусиятларни куриш ва узгартириш учун шу хонани танлаб CTRL+1 тугмаларни босамиз. Натижада экранда ойна пайдо булади.

 

   Шу ойнанинг
ЧИСЛО кисми ёрдамида хонанинг маълумотлар турини (оддий, ракам, пул, кун, вакт, фоиз, каср ва бошка)узгартиришимиз мумкин.
ВЫРАВНИВАНИЕ кисми ёрдамида эса хонани ичидаги маълумотлар жойланиши (горизонтал ва вертикал жойланиши), бир нечта сартга булиш холати, маълумотларни автосигдириш холати, хоналарни бирлаштириш холатини ёкиб учиришимиз мумкин, ва хонанинг ичидаги маълумотлар ёзилиш йуналишини узгартиришимиз мумкин.
ШРИФТ кисми ёрдамида эса харфлар шакли, катталиги, ранги, чизиклар турини ва бошка хар хил эффектлардан фойдаланишимиз мумкин.
ГРАНИЦА кисми ёрдамида танланган хоналарнинг чегаралар турини ва рангини узгартиришимиз мумкин.
ВИД кисми ёрдамида эса танланган хоналар орка рангини узгартиришимиз мумкин.
ЗАЩИТА кисми бизга танланган хонарни парол билан химояланиши ва ичидаги формулаларни куринмаслигини таъминлайди.


Саволлар:
1. Excel дастурнинг ойнаси ва асосий кисимлари хакида нима биласиз?
2. Excelда сичконча неча хил булиши мумкин ва шу холатлар хакида нима биласиз?
3. Excelда хоналар хусусиятлари хакида нима биласиз?

5.2. Excel жадвал мухаррири ёрдамчи тугмалар билан танишиш.

        Ёрдамчи тугмалар сатридаги куп тугмалари бизга Microsoft Word дастури оркали таниш булиб улар СТАНДАРТ ва ФОРМАТИРОВАНИЯ панеллари. Аммо шусатрларда жойлдашган бир нечта тугмалар факат Microsoft Excel дастурига хос булган. Шунинг учун шу стар тугмалари билан яна бир бор танишайлик.

Панель СТАНДАРТНАЯ

 

1.- Создать - Янги, илгари мавжуд булмаган документни (файлни) яратиш.
2.- Открыть - Мавжуд илгари яратилган документни (файлни) очиш.
3.- Сохранить - Экранда очилган документни (файлни) хотирага саклаб куйиш.
4.- Печать - Экранда очилган файлни босмага чикариш.
5.- Предварительный просмотр - Босмага тайёрланган хужжатни сахифага жойлашишини олдиндан куриш.
6.- Орфография - Матннинг (рус ва инглиз тилида ёзилган булса) имло хатоларни текшириш.
7.- Вырезать - Белгиланган сохани документидан олиб ташлаш ва хотирада саклаб куйиш.
8.- Копировать - Белгиланган соха нусхасини хотирага саклаб олиш.
9.- Вставить - Курсор турган жойга хотирада сакланаётган маълумотларни куйиш.
10.- Копировать формат - Курсор турган жой куринишини нусхасини хотирага олиш.
11.- Отмена - Охирги харакатни бекор килиш.
12.- Повтор - Бекор килинган харакатни кайтариш.
13.- Добавить гиперссылку -Интернет сайти ёки электрон адресга йуллаш белгисини кушиш
14.- Автосумма - Хонанинг юкорида жойлашган хоналарни жамлаш формуласидан ёки бошка асосий формулалардан фойдаланиш.
15.- Мастер формул - Хонага формулалар мастери ёрдамида формула кушиш.
16.- Сортировка по возрастанию - Жадвални алфавит (камайиш) тартибида саралаш
17.- Сортирорвка по убыванию - Жадвални алфавитга карши (купайиш) тартибида саралаш
18.- Мастер диаграмм - Танланган соха буйича диаграмма (график) тузиш
19.- Показать панель Рисование - Расм ва график элементлар билан ишлаш ёрдамчи тугмалар гурухини курсатиш
20.- Маштаб документа - Документ масштабини (куриш фоизини) узгартириш

Панель ФОРМАТИРОВАНИЕ

 

1.- Шрифт - Матн шрифтини узгартириш
2.- Размер - Матн шрифт катталигини узгартириш
3.- Эфект начертания - Калин харфлар холатига утиш ёки ундан чикиб кетиш
4.- Эфект начертания - Кийшик харфлар холатига утиш ёки ундан чикиб кетиш
5.- Эфект начертания - Чизикли харфлар холатига утиш ёки ундан чикиб кетиш
6.- Центровка по левому полю - Матннни (курсор турган абзацни) чап чегара буйича теккислаш
7.- Центровка по центру - Матнни (курсор турган абзацни) марказ буйича теккислаш
8.- Центровка по правому полю - Матннни (курсор турган абзацни) унг чегара буйича теккислаш
9.- Центровка по ширене - Матннни (курсор турган абзацни) икала томон чегаралари буйича теккислаш
10.- Список - Ракамли руйхат куринишига утказиш ёки ундан чикиб кетиш
12.- Список - Белгили руйхат куринишига утказиш ёки ундан чикиб кетиш
10.- Объеденить и разместить по центру - Танланган сохани бирлаштириб уртасидан ёзиш.
11.- Денежный формат - Хонанинг маълумотларини пулли турига утказиш.
12.- Процентный формат - Хонанинг маълумотларини фоизли турига утказиш.
13.- Формат с разделителями - Хонанинг маълумотларини учта учта ракам булиб ажратиб ёзиш.
14.- Увеличить разрядность - Хонанинг маълумотларини нуктадан кейинги ракамлар сонини купайтириш.
15.- Уменьшить разрядность - Хонанинг маълумотларини нуктадан кейинги ракамлар сонини камайтириш.
16.- Абзац - Абзацни ташкарига чикариш
17.- Абзац - Абзацни ичкарига тортиб олиш
15.- Внешние граници - Абзац чегараларини рамка билан белгилаш.
16.- Цвет заливки - Орка рангни узгартириш
17.- Цвет шрифта - Танланган матн харфлар рангини узгартириш

Панель РИСОВАНИЕ

 

1.- Действия - График объект устидан хар хил амаллар бажариш.
2.- Выбор объекта - График объектни танлаш.
3.- Свободное вращение - График объектни уртаси буйича айлантириш
4.- Автофигуры - Хар хил график шаклларни (чизик, туртбурчак, айлана, стрелка, купбурчак, ковуслар, ва хоказо) кушиш.
5.- Линия - Тугри чизиклар чизиш
6.- Стрелка - Стрелкалар чизиш
7.- Прямоугольник - Туртбурчаклар чизиш
8.- Овал - Айланалар чизиш
9.- Надпись - Устки ёзувни кушиш
10.- Добавить объект Word Art - Чиройли, график жихозланган ва хар хил шакллардаги матнларни кушиш.
11.- Добавить картинку - Расм кушиш. Бу буйругини танлаганимиздан кейин экранда куйидаги ойна хосил килинади.
12.- Цвет заливки - Орка рангни узгартириш
13.- Цвет линий - Чизиклар рангини узгартириш
14.- Цвет шрифта - Харфлар рангини узгартириш
15.- Тип линий - Чизиклар калинлигини узгартириш
16.- Тип штриха - Чизиклар турини узгартириш
17.- Вид стрелки - Стрелкалар турини узгартириш
18.- Тень - Объект соясини созлаш
19.- Объем - Объектни хажмли холатга утказиш


Саволлар:
1. Excel дастурнинг Стандартные ёрдамчи тугмалари хакида нима биласиз ?
2. Excel дастурнинг Форматирование ёрдамчи тугмалари хакида нима биласиз ?

5.3. Excel жадвал мухаррири тезкор тугмалар билан танишиш.

        Компьютерда ишлаш вактимизда хар хил вазиятлар булиши мумкин. Шулардан энг куп учрайдиган бу сичкончанинг носозлиги. Фойдаланувчиларнинг ката кисми эса уш бу курилма оркали асосий амалларни бажаришади, ваш у сабали шунака вазиятларда иш тухтаб ёки секинлаб колади.

        Шунака вазиятни ечиш учун бизга тезкор тугмалар ёрдам беришади. Тезкор тугмалар ёрдамида биз бирор бир амалларни клавиатура ёрдамида тезкор бажара оламиз. Шунинг учун уш бу тугмаларни билиш фойдаланувчиларга талаб деб куйилади. Куйидаги руйхатда асосий тезкор тугмалар курсатилган:

1. Ctrl + N - Янги жадваллар файлини яратиш
2. Ctrl + O, ёки Ctrl + F12, ёки Alt+Ctrl+F2 - Мавжуд булган (илгари яратилган) жадваллар файлини куриш ёки узгартириш учун очиш
3. Ctrl + W - Экранда очик булган жадваллар файлини беркитиш.
4. Ctrl + S, ёки Shift+F12, ёки Alt+Shift+F2 - Экранда очик булган жадваллар файлини саклаш
5. Ctrl + P, ёки Ctrl+Shift+F12 - Экранда очик булган жадваллар файлини босмага чикариш
6. Ctrl + Z, ёки Alt + Backspace - Охирги бажарилган харакатни бекор килиш (оркага кайтиш)
7. Ctrl + Y, ёки F4, ёки Alt + Enter - Бекор килинган харкатни кайтариш (олдинга кайтариш)
8. Ctrl + X, ёки Shift +Delete - Танлаб олинган жадвал кисми нусхасини хотирага кучириб (киркиб) олиш.
9. Ctrl + C, ёки Ctrl + Insert, ёки Ctrl + Num0 - Танлаб олинган жадвал кисми нусхасини хотирага олиш
10. Ctrl + V, ёки Shift + Insert, ёки Shift+Num0 - Хотирада жойлашган жадвал кисмини чикариб курсор турган жойига куйиш
11. Ctrl + A, ёки Ctrl + Num5 - Бутун жадвални танлаш
12. Ctrl + F - Бутун жадвалда бирор бир суз ёки жумлани излаш
13. Ctrl + H - Бутун жадвалда бирор бир суз ёки жумлани топиб унинг урнига бошка суз ёки жумла билан алмаштириш
14. Delete - Танлаб олинган жадвал кисми ёки курсордан унг томонда жойлашган белгиларни учириш
15. F7 - Бутун жадвални имло хатоларини текшириш
16. Shift + F7 - Танланган сузнинг синонимларини топиш
17. F12 - Экранда очик булган файлни кайта номлаш
18. Alt + Ctrl + I - Босмага тайёрланган жадвални сахифага жойлашишини олдиндан куриш.
19. Ctrl + E - Матнни (курсор турган абзацни) марказ буйича теккислаш
20. Ctrl + L - Матннни (курсор турган абзацни) чап чегара буйича теккислаш
21. Ctrl + R - Матннни (курсор турган абзацни) унг чегара буйича теккислаш
22. Ctrl + J - Матнни (курсор турган абзацни) икала чегара буйича теккислаш
23. Ctrl + B , ёки Ctrl + Shift + B - Калин харфлар холатига утиш ёки ундан чикиб кетиш
24. Ctrl + I , ёки Ctrl + Shift + I - Курсив (ётик) харфлар холатига утиш ёки ундан чикиб кетиш
25. Ctrl + Shift + D - Иккита чизикли харфлар холатига утиш ёки ундан чикиб кетиш
26. Ctrl + U - Чизикли харфлар холатига утиш ёки ундан чикиб кетиш
27. Ctrl + Shift + F - Харфлар шаклини (шрифтини) узгартириш
28. Ctrl + Shift + P - Харфлар катталигини узгартириш
29. Ctrl + D - "Формат шрифта" га тегишли меню булимини очиш
30. Ctrl + Shift + ~ - Сонли маълумотлар турини урнатиш
31. Ctrl + Shift + $ - Пулли маълумотлар турини урнатиш
32. Ctrl + Shift + % - Процент маълумотлар турини урнатиш
33. Ctrl + Shift + ^ - Експоненциал турини урнатиш
34. Ctrl + Shift + @ - Вакт маълумотлар турини урнатиш
35. Ctrl + Shift + ! - Вергулдан кейин 2 сонли маълумотлар турини урнатиш
36. Ctrl + Shift + = - Хона, сатр, ёки устунни кушиши
37. Shift + F11, ёки Alt+Shift+F1 - Янги варака кушиш
38. Alt + Enter - Битта хона ичида бир неча сатр булишни таъминлаш
39. F2 - Хонани ичини тахрирлаш
40. F11 - Диаграмма яратиш
41. Ctrl + 0 - Устунни куринмас килиш
42. Ctrl + 9 - Сатрни куринмас килиш
43. Shift + Ctrl + 0 - Устунни курсатиш
44. Shift + Ctrl + 9 -Сатрни курсатиш
45. Ctrl + пробел тугмаси - Бутун устунни гурухга олиш
46. Shift + пробел тугмаси - Бутун сатрни гурухга олиш
47. Ctrl + Shift + * - Жадвални гурухга олиш
48. Ctrl + F6, ёки Alt + F6 - Бошка актив документ ойнасига утиш
49. Ctrl + Shift + F6 - Хамма актив документ ойналарини куриш
50. Shift + стрелка - Гурухга олиш (белгиларга тегишли)
51. Ctrl + Shift + стрелка - Гурухга олиш (сузларга тегишли)
52. Shift + Home ёки End - Сатр бошигача ёки охиригача гурухга олиш
53. Ctrl + Shift + Home ёки End - Докуметнт бошигача ёки охиригача гурухга олиш


Саволлар:
1. Word дастурнинг ёрдамчи тугмаларининг Рисование гурухи хакида нима биласиз?
5.4. Excel формулалар ва формулалар ёрдамчиси билан ишлаш.

       Жадвалларда хар хил функция ва формулаларни ишлатиш мумкин. Уларни ёзишдан аввал = белгисини куйишингиз керак. Функцияларда + (кушиш), - (айириш), * (купайтириш), / (булиш), ^ (даражага кутариш) белгиларини ишлатишингиз мумкин. Формулаларда хоналар номи факат лотин харфлар билан берилиши шарт.
       Масалан агар А1 ва В12 хоналардаги сонларни бир бирига кушиш керак булса у холда формуламиз куйидагича булади: =А1+В12

     Асосий функциялар:
МИН (хоналар) хоналардаги сонларни минималини топиш
МАКС (хоналар) хоналардаги сонларни максималини топиш
СРЗНАЧ (хоналар) хоналардаги сонларни уртачасини топиш
СУММ (хоналар) хоналардаги сонларни йгиндисини топиш
ЕСЛИ (шарт, тугри, нотугри) шарт буйича амални бажариш
СЧЁТЗ(хоналар) буш булмаган хоналар сонини аниклаш
СЧЁТЕСЛИ(хоналар, шарт) шартга жавоб берувчи хоналар сонини аниклаш
СЕГОДНЯ ( ) бугунги кунни куйиш
СТЕПЕНЬ(сон, даража) курсатилган сонни керакли даражага кутариш
ЗНАК(хона) курсатилган хона ичидаги малуматлар ишорасини аниклаш
COS(сон) курсатилган сонни косинусини аниклаш
SIN(сон) курсатилган сонни синсини аниклаш

     Формулаларда бир нечта хоналар курсатилгандап улар уртасидаги : белги "дан гача" маънони билдиради. Шу билан бирга ; белгиси эса "билан" маънони билдиради.
Масалан:
=СУММ(A1:F11) бу A1 дан F11 гача туртбурчак сохададаги маълумотлар суммасини топиш маънони билдиради.
=СУММ(A11;C15) бу A11 ва C15 хоналардаги сонлар суммасини топиш маънони билдиради.

     Хоналарни сичконча ёрдамида курганимизда SHIFT тугма билан танланганлар "дан гача", CTRL билан эса "ва" маъносини билдиради. Формулаларда куштирнок « » ичида ёзилган мантлар узгартирилмасдан экранда чикарилади.
Масалан:
=ЕСЛИ(А1=5, "Аъло", "Аъло эмас" ) бу агар А1 хонадаги сон 5 га тенг булса у холда формула хонасида "аъло" сузи ёзилади, акс холда эса "аъло эмас" сузи ёзилиш маъносини билдиради.

     Формула бор хонани авторуйхат билан тулдирганимизда ичидаги формула узгариш сатри ёки устунга караб узгаради.
Масалан:
Агар =ЕСЛИ(А1=5, "Аъло", "Аъло эмас" ) формуласи бор хонани пастка авторуйхат билан йули билан тулдирсак, у холда пастки хонада бу формула =ЕСЛИ(А2=5, "Аъло", "Аъло эмас" ) га узгаради. Агар уни унг томонга тулдирсак у холда унг томондаги хона формуласи =ЕСЛИ(B1=5, "Аъло", "Аъло эмас" ) га узгаради.

     Агар сизга автотулдириш ёки нусха олиш натижасида хосил булган формулада бирор бир хона номи узгармас булиши керак булса, у холда унинг номи олдида $ белгисини куйишингиз керак.
Масалан:
=ЕСЛИ($А$2=5, "Аъло", "Аъло эмас" ) формулада А2 хона номи узгармас. Агар $A$2 урнига $A2 у холда факат сатр номери узгарувчан, агар эса $A$2 урнига A$2 булса у холда факат устун номи узгарувчан булади.

     Формулалар билан ишлашда бизга ёрдам берувчи ва кулайликлар яратувчи Excel формулалар мастерини (ёрдамчисини) ишга тушириш учун ёрдамчи асбоблар (тугмалар) сатрида жойлашгантугмани босишимиз керак. Натижада куйидаги диалог ойнаси хосил килинади.

 

     Ушбу ойнада формула яратишнинг биринчи кадамда биз формула ёки функцияни танлашимиз керак. КАТЕГОРИЯ номли берк руйхатда керакли формулалар гурухини танлаймиз:
1) 10 недавно использовавшихся - 10 охирги ишлатилган формулалар
2) полный алфавитный перечень - алфавит буйича формулаларнинг тулик руйхати
3) финансовые - иктисодий формулалар руйхати
4) дата и время - варт ва сана билан ишлаш формулалар
5) математические - математик формулалар
6) статистические - статистик формулалар
7) ссылки и масивы - гиперйулланмалар ва массивлар билан ишлаш формулалар.
8) работа с базой данных - маълумотлар омбори билан ишлаш формулалар
9) текстовые - матн билан ишлаш формулалар
10) логические - мантикий формулалар
11) проверка свойств и значений - хоналар ичидаги маълумотларни текширувчи формулалар.

     Формула танлангандан кейин ойнанинг пастки кисмида шу формуланинг маъноси ёки ёрдамчи маълумотлар чикарилади. Биринчи кадам бажарилгандан кейин иккинчи кадамга утамиз.

 

     Ушбу кадамда куйидаги ойна хосил килинади. Ушбу ойнада формуланинг элементларини курсатишимиз керак. Уларни клавиатурадан ёки сичконча ёрдамида курсатишимиз мумкин. Сичкончадан фойдаланиш учун маълумотлар киритиш сохасининг унг томондагитугмага босамиз натижада диалог ойна кичкиналаштирилиб сиз сичконча ёрдамида иш соханинг ихтиёрий хонани танлашингиз мумкин. Хона танлангандан кейин яна шутугмани босиб формула ёрдамчиси билан ишлашни давом этишингиз мумкин. Формула тайёр булгандан кейин ОК тугмани босишимиз керак.


Саволлар:
1. Excel дастурнинг формулалар хакида нима биласиз ?
2. Excel дастурнинг Формулалар ёрдамчиси хакида нима биласиз ?

5.5. Excel диаграммалар ва унинг ёрдамчиси билан танишиш.

       Excel дастурида жадвал маълумотларга караб хар хил диаграммалар яратиш имконияти бор. Диаграммалар бизга маълумотлар билан ишлашни осонлаштиради. Диаграммани яратишдан олдин жадвални тайёрлашимиз керак. Жадвал тайёр булгандан кейин, жадвал маълумотлари сохасини сичконча билан танлаймиз. Бундан кейин экрандаги тугмани босамиз. Натижада экранда куйидаги диалог ойна хосил килинади.

   

Бу ойнада биз Диаграмма турини танлаймиз. ДАЛЕЕ тугмани босиб иккинчи диалог ойнага утамиз. Иккинчи кадамда биз диаграммада курсатилиши шарт булган маълумотлар сатр ёки устунда жойланишини, кайси устун ва сатрлар танланганлигини ва х/у осьларнинг маъноларини куришимиз ва узгартиришимиз мумкин. Ушбу кадамдан кейин ДАЛЕЕ тугмаси ёрдамида учинчи диалог ойнасига утамиз.

 

Учинчи диалог ойнада биз Диаграмма ва х/у осьлар сарлавхасини курсатамиз, кайси осьлар куриниши ва улардаги сетка чизикларини куринишини узгартирамиз, тушинтириш сохасини созлаймиз, устунларза маълумотлар ва маълумотлар жойлашган жадвални диаграммада куринишини таъминлаймиз. Бу кадамдан кейин ДАЛЕЕ тугмасини босиб охирги туртинчи диалог ойнага утамиз. Бу ойнада янги диаграмма алохида ёки шу варакада яратилишини танлаймиз ва ГОТОВО тугмасини танлаймиз. Натижада янги диаграмма яратилади.


Саволлар:
1. Excel дастурнинг диаграммалар хакида нима биласиз ?
2. Excel дастурнинг Диаграммалар ёрдамчиси хакида нима биласиз ?

5.6. Excel жадвал мухаррири менюси билан танишиш.

       Excel мухаррири менюси ойнани юкори кисмида жойлашган булиб у 8 булимдан иборат: Файл, Правка, Вид, Вставка, Форамат, Сервис, Таблица ва Окно. Бу булимлар ёрдамида биз матн файллари, матн, расм ва исталган объектлар устидан хар хил амалларни бажаришимиз мумкин. Энди бу булимлар билан якинрок танишайлик.

Файл меню командаларининг мазмуни:

1. Создать - Янги иш китобини яратиш, тайёр шаблондан фойдаланиш мумкин.
2. Открыть - Мавжуд иш китобини очиш.
3. Закрыть - Жорий иш китобини беркитиш.
4. Сохранить - Жорий иш китобини хотирада саклаб куйиш.
5. Сохранить как . . . - Жорий иш китобини янги ном остида чаклаб куйиш ёки бошка бирор бир каталогга жойлаштириш.
6. Сохранить рабочую Область . . . - Берилган конфигурация ишлаш имкониятини саклаган холда экраннинг куринишини ва система созланиш холатини саклаб куйиш.
7. Свойства - Жорий иш китобини хусусиятлари хакидаги маълумотлар акс этган ва зарурият булганда, узгартиришлар киритиш мумкин булгандаги диалог ойна.
8. Доступ . . . - Файлга бир катор кушма мурожаатлар холатини урнатиш ёки бекор килиш.
9. Параметры страницы . . . - Ишчи сахифа, варак чегаралари, колонтитул ва печатлашга оид параметрлардан иборат диалог ойнасини хосил килиш.

 

 

СТРАНИЦА кисми ёрдамида варака размери ва куринишини, ПОЛЯ кисми ёрдамида еса хошиялар хажмини узгартиришимиз ва жадвални варакада жойланишини созлаймиз. КОЛОНТИТУЛЫ кисми ёрдамида биз юкоридаги ва куйидаги колонтитулларни созлаймиз ва уларни яратамиз. ЛИСТ кисми ёрдамида еса босмага чикдиган сохани ва кайси сатрлар ва устунлар хар битта варакда чикишини, варакаларни печатлаш тартибини созлаймиз.

10. Область печати - Босмага чикариш учун катаклари (хона) диапазонини бериш (Задать) ёки олиб ташлаш (Убрать).
11. Предварительный просмотор - Босмага тайёрланган хужжатни сахифага жойлашишини олдиндан куриш.
12. Печать - Файлни босмага чикариш.
13. Отправить - Файлни бошка компьтерга жунатиш
14. Свойства - Файл хакида маълумотлар саклаш

Правка менюси командаларининг мазмуни:

1. Отменить изменения - Маълумотларни узгартиришга олиб келган охирги амални бекор килиш. Агар амал бекор килинган булса, узгартиришни кайтариш.
2. Нельзя повторить - Бу дастур томонидан кайтарилиши мумкин булган амалнинг йуклигини билдириш булиб, агарда кидириб топиш амали бажарилган булса, у холда менюда Повторить Найти командаси хосил булади.
3. Вырезать - Белгиланган сохани иш китобидан олиб ташлаш ва Хотирада саклаб куйиш.
4. Копировать - Курсатилган катак (хона) ёки катаклардан Хотирага нусха олиш.
5. Вставить - Курсор турган жойга Хотирада сакланаётган маълумотларни куйиш.
6. Специальная вставка - Бу команда бир неча катакдан (хона) нусха олиб куйишда ишлатилади. Бу амални ушбу диалог ойнасида бир катор параметрларни хисобга олган холда бажариш мумкин булади.
7. Заполнить - Бу банд бир неча командаларни уз ичига олиб, катаклар блокини талаб асосида тулдириш учун хизмат килади.
8. Очистить - Катакларни (хона) мавжуд кийматлардан, ёки бу банд командаларидан фойдаланган холда факат баъзи параметрлар буйича тозалаш.
9. Удалить . . . - Белгиланган катак (хона) ёки катакларни ушбу диалог ойнасида келтирилган параметрларнинг бирор кийматида олиб ташлаш.
10. Удалить лист - Иш китобидан ишчи сахифасини олиб ташлаш.
11. Переместить\копировать - Команда ёрдамида диалог ойнасида келтирилган параметрларни узгартириш оркали ишчи сахифасини кучириш ва ундан нусха олиш амалларини бажаради.
12. Найти . . . - Кидириб топиш командаси.
13. Заменить . . . - Кидириб топиб алмаштириш командаси.
14. Перейти . . . - Команда кушни булмаган катаклар (хона) блокини белгилаш ва бу блокларнинг биридан иккинчисига утиш буйрукларини амалга оширади.

 


Саволлар:
1. Excel дастурнинг Файл менюси хакида нима биласиз ?
2. Excel дастурнинг Правка менюси хакида нима биласиз ?

5.7. Excel жадвал мухаррири менюси билан танишиш.

Вид менюси командаларининг мазмуни:

1. Строка формул - Экранда курсор турган катак (хона) адреси ва катакка жойлаштирилган формулани узида акс эттирадиган булимини ургатиш.
2. Сторока состояния - Экранга курсор турган катакнинг киймати ва бошка маълумотларни узида жамлаган булимни ургатиш.
3. Панели инструментов - Команда экранда бир катор воситалар панелини хосил килиш ва Настройка тугмаси оркали бу панелларга янги воситалар жойлаштириши мумкин.
4. Во весь экран - Жадвални бутун экран буйича кенгайтириш.
5. Масштаб - Жадвални масштабини узгартириш.

Вставка менюси командаларининг мазмуни:

1. Ячейки . . . - Жадвалга янги катаклар, катор ёки устун кушиш.
2. Строка - Жадвалга янги катор кушиш.
3. Столбец - Жадвалга янги устун кушиш.
4. Лист - Жадвалга янги ишчи сахифаси кушиш.
5. Диаграмма - Мавжуд сахифада ёки янги ишчи сахифасида диаграмма хосил килиш.
6. Макрос - Бу булимнинг Модуль командаси Visual Basic тилидаги дастурдан иборат янги Модуль сахифасини, Диалоговое окно командаси эса иш китобида диалог ойнаси сахифасини яратади.
7. Разрыв страницы - Файл босмага чикарилишида дастур томонидан автоматик тарзда сахифаларга ажратилади. Бу команда эса сахифани курсатилган жойдан мажбурий равишда булади.
8. Функция . . . - Функция яратишда Ћфункция устасиЛнинг диалог ойнасини экранга чикаради.
9. Имя -Бу булим командалари хоналарни номлаш.
10. Примечание . . . - Бу команда ёрдамида катаклар учун изох яратилади.
11. Рисунок . . . - Бу команда ёрдамида иш китобига алохида файлларда сакланувчи расмлар куйилади.
12. Карта . . . - Иш китобига географик картани куяди.
13. Объект . . . - Бу команда умумлашган команда булиб, у алохида файлларда сакланувчи расм, карта ва бошка бир канча мураккаб объектларни иш китобига куйишга хизмат килади.


Саволлар:
1. Excel дастурнинг Вид менюси хакида нима биласиз ?
2. Excel дастурнинг Вставка менюси хакида нима биласиз ?

5.8. Excel жадвал мухаррири менюси билан танишиш.

Формат менюси командаларининг мазмуни:

1. Ячейки . . . - Бу булим хоналарни параметрларини узгартиришга оид бир канча командаларни уз ичига олада (маълумотлар тури, уларни хонада вертикаль ва горизонталь буйича жойланиши, матн шрифтини, хона чегараларини куринишини ва орка рангларни).
2. Строка - Команда каторларнинг баландлигини узгартириш,уларни яшириш ёки яширилган каторларни курсатиш амалларини бажаради.
3. Столбец - Команда устунларни баландлигини узгартириш,уларни яшириш ёки яширилган каторларни курсатиш амалларини бажаради.
4. Лист - Иш китоби сахифаларининг хусусиятларини узгартириш.
5. Автоформат . . . - Команда маълумотларни жадвал куринишида ифодалайди.
6. Условное форматирование . . . - Ушбу команда ёрдамида хар битта хонага унинг ичидаги маъхлумотларига шарт куйёилиб, шарт бажарилишига кура хона ташки куринишини узгартириш имконият яратади.
7. Стиль . . . - Команда Ячейки командаси каби Формат ячеек диалог ойнаси параметрлари билан боглик булиб, яна кушимча, стилни бошкарувчи имкониятларни амалга оширади.
8. Размещение - Команда факат объектларга, яъни уларни экранда жойлаштиришга тегишли булиб, бошка маълумотлар учун унинг командалари уринли эмас.

Сервис менюси командаларининг мазмуни:

1. Орфография . . . - Имло хатоларнинг текшириш тизимини ишга туширади.
2. Зависимости - Иш китоби катакларининг узаро богликлигини хамда формула ва маълумотлардаги хатоларни курсатади.
3. Автозамена . . . - Команда курсатилган символлар кетма-кетлигини автоматик равишда амалга оширади.
4. Подбор параметра . . . - Команда: формулага эга катакнинг адреси, параметрларини танлаш натижасида мазкур формула кабул килиши керак булган киймат, параметрларни узида саклаётган катакоар адреси курсатилади ва формулага эга булган катаклардаги параметрлар кийматлари танланади.
5. Сценарии . . . - Дастлабки маълумотларнинг бир неча тупламларига мос келувчи масаланинг сценарийларини тузиш ва хотирада саклаш.
6. Защита . . . - Иш китоби, сахифаси ёки айрим катакларни химоялаш.
7. Надстройки . . . - Excel нинг имкониятларини кенгайтиришга мулжалланган дастурдан фойдаланиш имконини беради.
8. Макрос . . . - Мавжуд макрослар билан ишлаш.
9. Запись макроса . . . - янги макрокомандалари хосил килиш.
10. Параметры . . . - Система параметрларини урнатишга хизмат килади.


Саволлар:
1. Excel дастурнинг Формат менюси хакида нима биласиз ?
2. Excel дастурнинг Сервис менюси хакида нима биласиз ?

5.9. Excel жадвал мухаррири менюси билан танишиш.

Данные менюси командаларининг мазмуни:

1. Сортировка - Танланган сохани саралаш
2. Фильтр - Жадвалдаги маълумотларни саралаб кайси дур кисм буйича куриш.
3. Форма - Форма ёрдамида маълумотларни куриш
4. Итоги - Оралик ва охирги натижаларни санаш
5. Проверка - Киритиладиган маълумотларни чегаралаш
6. Таблица подстановки - Оралик жадвални яратиш
7. Текст по столбцам - Устундаги маълумотларни бир неча устунларга булиш
8. Консолидация - Бир неча жадвалдаги маълумотларни бирлаштириш
9. Группа и структуры - Танланган маълумотларни саралаш ва гурухлаш
10. Сводная таблица - Оралик жадвални яратиш
11. Внешние данные - Бошка программалар ёки жойлардан малумотларни кушиш
12. Обновить данные - Экрандаги узгарган маълумотларни кайта текшириб чикиш .

Окно менюси командаларининг мазмуни:

1. Новое - Танланган сохани саралаш
2. Расположить - Жадвалдаги маълумотларни саралаб кайси дур кисм буйича куриш.
3. Скрыть - Форма ёрдамида маълумотларни куриш
4. Отобразить - Жадвалдаги маълумотларни саралаб кайси дур кисм буйича куриш.
5. Разделить - Форма ёрдамида

Microsoft Excel дастури.


1 сохада нима курсатилади ?
А Биз танлаган хона номи ва унинг ичидаги маълумотлар
В Иш соха
С Устун номи
Д Сатр номери

2 белгилар билан нима белгиланади ?
А Устунлар
В Иш сохалар
С Хоналар
Д Сатрлар

3 белгилар билан нима белгиланади ?
А Устунлар
В Иш сохалар
С Хоналар
Д Сатрлар

4 белгилар билан нима белгиланади ?
А Устунлар
В Иш сохалар
С Хоналар
Д Сатрлар

5 Сичконча куриниши ёрдамида нима килишимиз мумкин ?
А Устунларни чузиш
В Устунни танлаш
С Сатрларни чузиш
Д Сатрни танлаш

6 Сичконча куриниши ёрдамида нима килишимиз мумкин ?
А Хоналардаги маълумотларга ухшашлар билан турдириш
В Хоналарни кучириб олиш
С Хоналарни танлаш ёки гурухга олиш
Д Устун ёки сатрни танлаш

7 Сичконча куриниши ёрдамида нима килишимиз мумкин ?
А Хоналардаги маълумотларга ухшашлар билан турдириш
В Хоналарни кучириб олиш
С Хоналарни танлаш ёки гурухга олиш
Д Устун ёки сатрни танлаш

8 Сичконча куриниши ёрдамида нима килишимиз мумкин ?
А Устунларни чузиш
В Устунни танлаш
С Сатрларни чузиш
Д Сатрни танлаш

9 Сичконча куриниши ёрдамида нима килишимиз мумкин ?
А Устунларни чузиш
В Устунни танлаш
С Сатрларни чузиш
Д Сатрни танлаш

10 белгилар билан нима белгиланади ?
А Устунлар
В Иш сохалар
С Хоналар
Д Сатрлар

11 Сичконча куриниши ёрдамида нима килишимиз мумкин ?
А Устунларни чузиш
В Устунни танлаш
С Сатрларни чузиш
Д Сатрни танлаш

12 Сичконча куриниши ёрдамида нима килишимиз мумкин ?
А Хоналардаги маълумотларга ухшашлар билан турдириш
В Хоналарни кучириб олиш
С Хоналарни танлаш ёки гурухга олиш
Д Устун ёки сатрни танлаш

13 тугмаси ёрдамида нима килишимиз мумкин ?
А Матнни хона уртасида ёзамиз
В Хоналарни чузиш
С Хоналарни бирлаштириб уртада ёзамиз
Д Матнни чузиш

14 тугмаси ёрдамида нима килишимиз мумкин?
А Хоналарни бирлаштириб уртада ёзамиз
В Курсатилган хоналар буйича диаграмма ясаш
С Курсатилган хоналарни жамлаш
Д Хонада янги формула яратиш

15 тугмаси ёрдамида нима килишимиз мумкин?
А Курсатилган хоналар буйича диаграмма ясаш
В Хонада янги формула яратиш
С Курсатилган хоналарни жамлаш
Д Хоналарни бирлаштириб уртада ёзамиз

16 тугмаси ёрдамида нима килишимиз мумкин?
А Хоналарни бирлаштириб уртада ёзамиз
В Хонада янги формула яратиш
С Курсатилган хоналар буйича диаграмма ясаш
Д Курсатилган хоналарни жамлаш

17 ва тугмалари ёрдамида нима килишимиз мумкин?
А Хонада янги формула яратиш
В Нуктадан кейииги ракамлар сонини купайтириш ёки камайтириш
С Ракамни 3-тадан ажратиб ёзиш
Д Курсатилган хоналар буйича диаграмма ясаш

18 тугмаси ёрдамида нима килишимиз мумкин?
А Ракамни 3-тадан ажратиб ёзиш
В Хонада янги формула яратиш
С Нуктадан кейииги ракамлар сонини купайтириш ёки камайтириш
Д Курсатилган хоналар буйича диаграмма ясаш

19 тугмаси ёрдамида нима килишимиз мумкин?
А Ракамни 3-тадан ажратиб ёзиш
В Хона ичидаги маълумотларни пулли турига утказиш
С Нуктадан кейииги ракамлар сонини купайтириш ёки камайтириш
Д Хона ичидаги маълумотларни фоизли турига утказиш

20 тугмаси ёрдамида нима килишимиз мумкин?
А Хона ичидаги маълумотларни пулли турига утказиш
В Ракамни 3-тадан ажратиб ёзиш
С Хона ичидаги маълумотларни фоизли турига утказиш
Д Нуктадан кейииги ракамлар сонини купайтириш ёки камайтириш

21 =А1*25% маъноси нима ?
А А1 хонага 25% кушиш
В А1 хонага 25 кушиб 1% хисоблаш
С А1 хонанинг 25% хисоблаш
Д А1 хонадан 25% айириш

22 =СУММ(А1:А11) маъноси нима ?
А А1 дан А11 гача хоналарни уртачасини хисоблаш
В А1 дан А11 гача хоналарни кушиб чикиш
С А1 ва А11 хоналарни кушиб чикиш
Д А1 ва А11 гача хоналарни уртачасини хисоблаш

23 =СЧЁТЗ(А1:А11) маъноси нима ?
А Шарт буйича ёки А1 ёки А11 хоналарни чикариш
В Шарга караб мос хоналар сонини хисоблаш
С А1 дан А11 хонагача буш эмас хоналарни сонини хисоблаш
Д А1 хонага А11 хонасини кушиш

24 =ЕСЛИ(А1=0; 100;500) маъноси нима ?
А Шарт буйича ёки 100 ёки 500 ракамни чикариш
В Шартга караб мос хоналар сонини хисоблаш
С А1 хонага 100 кушиб 500 айириш
Д А1 хонага ёки 100 ёки 500 кушиш

25 =СЧЁТЕСЛИ(А1:А11; "А=0") маъноси нима ?
А Шарт буйича ёки А1 ёки А11 хоналарни чикариш
В Шартга караб мос хоналар сонини хисоблаш
С А1 дан А11 хонагача буш эмас хоналарни сонини хисоблаш
Д А1 хонага А11 хонасини кушиш

26 =СРЗНАЧ(А1:А11) маъноси нима ?
А А1 дан А11 гача хоналарни уртачасини хисоблаш
В А1 дан А11 гача хоналарни кушиб чикиш
С А1 ва А11 хоналарни кушиб чикиш
Д А1 ва А11 гача хоналарни уртачасини хисоблаш

27 =СЕГОДНЯ() маъноси нима ?
А Хозирги вакт хакида маълумотларни хонага чикариш
В Бугунги кун хакида маълумотни хонага чикариш
С Шарга караб мос хоналар сонини хисоблаш
Д Файл яратилган кунни хонага чикаради.

28 =МАКС(А1:А11) маъноси нима ?
А Бугунги кун хакида маълумотни хонага чикариш
В Курсатилган хоналар ичида минимал сонини аниклайди
С Курсатилган хоналар ичида максимал сонини аниклайди
Д Шартга караб мос хоналар сонини хисоблаш

29 =МИН(А1:А11) маъноси нима ?
А Бугунги кун хакида маълумотни хонага чикариш
В Курсатилган хоналар ичида минимал сонини аниклайди
С Курсатилган хоналар ичида максимал сонини аниклайди
Д Шартга караб мос хоналар сонини хисоблаш

30 =COS(А1) маъноси нима ?
А А1 хонанинг косинусини аниклаш
В А1 хонанинг синусини аниклаш
С А1 хонанинг тангенсини аниклаш
Д Шартга караб мос хоналар сонини хисоблаш

31 =SIN(А1) маъноси нима ?
А Шартга караб мос хоналар сонини хисоблаш
В А1 хонанинг тангенсини аниклаш
С А1 хонанинг синусини аниклаш
Д А1 хонанинг косинусини аниклаш

32 =TAN(А1) маъноси нима ?
А А1 хонанинг синусини аниклаш
В А1 хонанинг косинусини аниклаш
С Курсатилган хоналар ичида максимал сонини аниклайди
Д А1 хонанинг тангенсини аниклаш

33 =ЗНАК(А1) маъноси нима ?
А Курсатилган хоналар ичида минимал сонини аниклайди
В Курсатилган хонани ишорасини курсатади (+ ёки -)
С Курсатилган хоналар ичида максимал сонини аниклайди
Д Бугунги кун хакида маълумотни хонага чикариш

34 =А1^2 маъноси нима ?
А A1 хонани 2 га купайтириш
В A1 хонанига 2 ни кушиш
С A1 хонанинг квадратини хисоблаш
Д A1 хонани 2 га булиш

35 =А1/100 маъноси нима ?
А A1 хонани 100 га купайтириш
В A1 хонани 100 ни булиш
С A1 хонага 100 кушиш
Д A1 хонадан 100 ни айириш

 

Зарегистрированный
Анонимно