Сделать свой сайт бесплатно

Реклама

Создай свой сайт в 3 клика и начни зарабатывать уже сегодня.

@ADVMAKER@

informatika

10.03.2012

 maruza matini

Комментарии (1)Просмотров (1715)


temurbek 10.03.2012 в 16:21

Информатика фанидан тузилган маъруза матни Тошкент Давлат Техника Университетининг олий таълим бакалавр йўналишидаги намунавий дастур асосида ишлаб чиқилган ушбу маъруза матн 36 соатга мўлжалланган бўлиб, биринчи семестрда бўладиган маърузаларни ўз ичига олган.

Маъруза матни информатика кафедрасининг №16 (24.05.2000) йиғилишида факултет илмий-услубий кенгашининг №7 (27.05.2000) йиғилишида кўриб чиқилган ва чоп этишга тавсия этилган.Ушбу маъруза матнига БухДУнинг информатика кафедраси мудири, ф-м.ф.д. Р.Д.Аллоев ва Навоий Кон-металлургия комбинатининг АБС бўлимининг бошлиғи О.О.Сатторовлар томонидан тақриз берилган.

 

 

 

 

Мундарижа

 

Мавзу номи

Бет

1

Информатика фани. Ахборот ва маълумот хакида тушунча. Уларнинг турлари ва микдорини улчаш усуллари.

 

2

Шахсий компъютернинг асосий қурилмалари.

 

3

Шахсий компъютер операцион системалари. Операцион системанинг асосий турлари мажмуаси.

 

4,5

Norton Commander программаси билан ишлаш

 

6

Windows операцион тизими. Операцион тизим тушунчаси. Масалалар билан ишлаш.

 

7

Алгоритмлаш асослари. Алгоритмнинг асосий хоссалари.

 

8

Паскаль алгоритмик тили ва унинг конструкциялари

 

9

Паскаль алгоритмик тилида дастурнинг таркиби. Оператор тушунчаси ва уларнинг таснифи. Дастур тушунчасива унинг асосий булимлари. Булимларнинг тавсифи.

 

10.

Паскаль тилида оддий алгоритмларни дастурлаш

 

11

Тилнинг бошкарувчи конструкциялари. Тармокланувчи хисоблаш жараенларини алгоритмлаш ва дастурлаш. Танлаш оператори.

 

12

Такрорланиш жараенларини ташкил килиш. Такрорланиш  операторлари.

 

13

Маълумотларнниг чегараланган ва кайд килинган тоифаси.

 

14

Маълумотларнинг мураккаб тоифаси. Мураккаб тоифа.

 

15

Паскаль тилида процедура конструкцияси.  Умумий кури-нишдаги процедура. Дастурлашда кисм дастурларни ишлатилиши

 

16

Маълумотларни аралаш тоифаси

 

17

Тупламлар. Тупламлар устида бажариладиган амаллар.

 

18

Маълумотларнинг файлли тоифаси.  Тоифалашган ва

тоифалашмаган файллар.

 

 

Адабиетлар.

 

 

 

 

 


Маъруза №1
Информатика фани. Ахборот ва маълумот хакида тушунча. Уларнинг турлари ва микдорини улчаш усуллари.

Режа 1. Информатика фанига кириш.

            2. Ахборотни оламни билишдаги, жамиятдаги ва фандаги урни

            3. Ахборотни йигиш, саклаш ва ишлов беришнинг янги технологияси.

            4. Фаннинг предмети ва вазифаси.

 

          Инсоният узининг ривожланиши тарихи мобайнида модда, кувват ва ахборотларни узлаштириб келган. Бу ривожланишнинг бутун бир даврлари шу боскичнинг илгор технологияси номи билан аталган. Масалан: «тош аср» - мехнат куроли ясаш учун тошга ишлов бериш технологиясини эгаллаш боскичи, «китоб чоп этиш асри» - ахборотни таркатишнинг янги усулини узлаштириш боскичи,

«электр асри» - кувватнинг янги турларини узлаштириш боскичи шулар жумласидандир. Бундан 20-30 йиллар илгари «атом асри» бошланди дейилган булса, хозирги кунда «ахборот асри», «ЭХМ асри» деб аталади.

                   «Информатика» фанининг келиб чикиши, унинг уч таркибий кисми алгоритм, дастур ва хисоблаш воситаларини пайдо булиши ва ривожланиши билан боглик. Кишилик жамиятида хисоблаш ишлари (подадаги моллар сони, ов натижаси, ер улчаш ва х.к.) бошланган даврдаек кушиш, айириш каби арифметик амаллардан, кейинчалик эса купайтириш булишдан фойдаланганлар. Бу амаллар уша даврга тааллукли булган алгоритлар асосида бажарилган. Хисоблаш ишлари учун зарур булган ахборот хажмини ошиши, кулнинг бармокларидан фаркли уларок янги турдаги хисоблаш воситаларини  яратилишига сабаб булади. XIX аср охири, XX аср бошларида фанларнинг янги йуналишлари ва янги фанлар пайдо булиши ишлов бериш учун зарур булган ахборот хажмини кескин ошиб кетишига олиб келди. XX аср урталарида яратилган ахборотларни автоматик ишлов курилмаси – электрон хисоблаш машиналари (ЭХМ)лар катта хажмдаги ахборотларни саклаб туриш ва катта тезликда ишлов бериш имкониятини тугдирди. Бунинг натижасида мураккаб  илмий-техник масалаларни (атом энергетикаси, космосни узлашитриш, об-хавони башорати, ишлаб чиаришни автоматлаштирилган лойихалаш ва х.к.) ечиш, уларни тахлил килиш мумкин булиб колди. Демак, куйилган масалани тугри ечиб олиш учун зарур билим ва махорат (алгоритм ва усул), ЭХМ тушунадиган дастур ва ЭХМнинг узи бир бутуннинг уч кисми, биз урганишимиз керак фаннинг таркибидир.

                   Информатика ахборотларни ЭХМ ердамида тасвирлаш, саклаб туриш, узатиш ва ишлов бериш усулларини урганадиган фандир.

ЭХМларни ишлаб чикиш ва ундан фойдаланиш сохасида катта ютукларга эришган олим В.М.Глушков таъбири билан айтсак: «Янги аср бошида техник жихатдан ривожланган мамлакаларда аксарият ахборот ЭХМ хотирасида жойлашган булади. XXI аср ахборотлардан ана шу ахборотлардан фойдаланишни билмаган киши, XX аср бошида укиш ва езишни» билмаган одамга ухшаб колади. Бундан келиб чиккан холда, «Информатика» фанини урганиш иккинчи саводхонлик билан тенгдир.

            Информатика фани хам бошка фанлар каторида оламни билиш учун хизмат килади. Оламдаги хар бир жонли ва жонсиз мавжудот  маконда ва вактда узгариб турадиган модда ва кувват куринишда намоен булади. Модда ва кувват дуненининг икки мухим мазмуни, унинг икки мухим таркибий кисмидир. Лекин борликни мавжуд булиши ва уни билишнинг яна бир мухим ва зарур мазмуни бор, бу хам булса ахборотдир.

            Ахборот умумий таърифга эга булмаган империк тушунча. Ахборот нима деган саволга, фалсафа фани бизни ураб турган борликни ифодаси деб тушунтирса, ахборотлардан амалда фрйдаланувчилар ахборот ва сакланиш,шакл узгартириш ва узатиш мумкин булган аше, (обьект) деб тушинтиради.

            Бизни ураб турган борлик хакидаги билимлар еки хар кандай маьлумотлар ахборот деб аталади.

            Ахборот одамлар бир-бирига огзаки, езма еки бошка усилда (шартли сигналлар, техника воситалари ердамида) бериладиган маьлумот, шуненгдек уларни бериш ва олиш жароенидир. Ахборот айирбошлаш нафакат одамлар уртасида, балки одам билан ЭХМ, ЭХМ билан ЭХМ уртасидаги маьлумотларни, хайвонлар ва усимликлвр уртасидаги хабар (сигнал) алмашиниши еки тукимадан тукимага, организимдан организимга ирси ва бошка аломатларни утиш куринишида содир булиши мумкин.

            Ахборот деганда бирор модда еки жароенни тушиниш керак эмас, балки анашу модда еки жароенни турли жихатларини сонлар, формулалар, бклги еки тушунчалар оркали тавсифлайдиган вакилни тушуниш керак.

            Инсоннинг ижодий еки мехнат фаолияти, фан ва техниканинг ривожи, жонли мавжудодларнинг узини тутиши, хар кандай автоматик тарзда ишлайдиган курилмалар фаоллияти ахборотни айирбошлаш билан боглик.

            Хозирги кунда ахборот жуда катта ахамиятга эга. Инсон фаолиятининг хамма сохаларида ахборотни кайта ишлайди:

-          Янги малумотларни (рузнома, китоб, хаво мавжлари, ойнаи жахон, узаро фикир алмашиниш) олади.

-          Кундалик хаетда олдиндан маьлум ахборотларни ишлатади.

-          Янги ахборотлар яратади (фанда, адабиетда, санъатда);

            Кишлок хужалиги саноат еки маиший хизмат сохалари ахборотни кайта ишлаш билан боглик булган инсон фаолиятининг аосий сохаси эмас. Лекин фан, сиесат, бошкариш санъат эса сохалардан хисбланади.

            Инсоннинг узи катта хажмдаги ахборотлрани кайта ишлаш олмайди, унга ЭХМ ердамида келади.

            ЭХМни пайдо булиши жамият ривожланишида инкилобий узгариларга сабаб булдики, инсонга ахборотни йигиш, саклаш ва ишлов бериш билан боглик булган аклий мехнатни автоматлаштириш имконини берди. Бу хилдаги жараенларни автоматлаштириш иктисодий-ташкилий тузумларга, технологик дараенларни  бошкаришга, лойихалар тузиш, илмий изланишлар, укиш-урганиш ва бошка сохаларга кириб борди. Шундай килиб илмий-техник ривожланишнинг аосий йуналиши пайдо булди.

            Киритиш-чикариш курилмалари билан таъминланган ЭХМлар катта хажмдаги ахборотларни йигиб, хотирада саклаб туриш ва керак булганда катта тезликда керакли ахборотни бериш мумкин.

Мбайтли диск узида катта Совет Комусининг 25 томини саклай олади, ана шу ахборотни укиб олиш учун эса 1 минут вакт кифоя.

Ахборот технологияси дегенда, хажми ошиб бораетган ахбор окимини йигиш, саклаб туриш, ишлов бериш ва узатишни ЭХМлар ердамида амалга оширадиган усулларни мажмуаси тушунилади. Ушбу усулларни турли куринишда ишлатилиши инсонга зарур ахборотларни олиш учун ЭХМ билан мулокотда булишни такозо этади.

Ахборот кайта ишлашни янги технологияси хосияти билан шу кунда жахоннинг турли бурчакларидаги китобхонлардан фойдаланиш, илмий анжуманларда катнашиш, турли маслахатлардан маслахатлар олиш, фикр алмашиниши ва бошка ишлар амалга оширилади. Шу кунда дамият ривожига ердам бериши учун ЭХМ, инсонга эса шахсий ЭХМлар бериладики, у моддий ва маънавий бойликлар ишлаб чикишнинг турли сохаларига фаол кириб бормокда.

Хаммага маълумки ЭХМ хисоблашларни автоатлаштириш воситасидир. Хисоблаш машинаси кенг куламдаги масалаларни: фан, техника, тиббиет, алока ва бошкаларни хисоблашда ишлатилади.

ЭХМ деганда ахборотлар ва хисоблашларни алгоритм асосида ишлов беришни тезлаштирадиган еки автоматик тарзда амалга оширадиган курилмани тушунамиз.

Шундай килиб «Хисоблаш машинаси» тушунчаси «ахборот» ва «алгоритм» тушунчалари билан чамбарчас боглик.

Одатда «ахборот» сузи маълумотнинг мазмуни ва ахамияти билан бирлаштириб юборилади. Масалан: келиш куни хакидаги хат, гар бу кун хакида аллакасон билсак хеч кандай ахборот бермайди.

Олимлар айтишига караганда, бизни ураб турган оламни билиш хакидаги билимлар хажми 10 йилда 2 марта, кайта ишланиши зарур ахборот хажми 1 йилда квадрати марта ошмокда. Маълумки, мамлакатимизда 1 йилда 60 млрд хат-хужжат яратилади. Хар бир хатни кайд килиш учун 5 дакика сарфланса хар куни, 8 соатдан ишлаб 1 йил давомида 1,7 млн. одам шугулланиши керак. Хар бир хатни тайерлашга уртача бир соат сарфланса, йил давомида (дам олишсиз) 21 млн. одам шугуланиши керак.

Ишлаб чикаришни самарадорлиги ва хажмини ошрииш омиллари юзада етган булса яхши. Агар бу омиллар яширинган булса, мукобил режалар тузиши, куп микдорда хисоблаш ишларини амалга ошириши зарур булиб колади.

Илмий-техник ривожланишини, кайта ишланаетган ахборот хажмини оширмасдан туриб амалга ошириб булмайди. Кайта ишланаетган ахборот хажмини ошришнинг иккита йули бор:

Биринчи йули – ахборотни кайта ишлаетган одамлар сонини ошириш, бу йул шу кунла масалани хал килмайди. Иккинчи йули – мехнат унумдорлигини ошириш.

Ахборотни кайта ишлашда мехнат унумдорлигини оширишни бирдан-бир йули, бу ахборот кайта ишлаш машинаси булган ЭХМларидан фойдаланишдир. Масалан, 1 секундина 1 млн. амал бажарадиган ЭХМ мехнат унумдорлигини оддий арифмометрга караганда 30 млн. оширади.

Лекин мехнат унумдорлигини шу даражада ошириши нафакат хисоблаш ишларини автоматлаштириш, балки ахборотни йигиш, саклаб туриш ва узатиш иларини хам автоматлаштириш керак.

Ахборотни абстракт тушунчалар каторига, масалан, математик формулалар каторига куйиш мумкин, лекин у хар доим моддий квват шаклида физик асосига эга булган холда намоен булади ва шунинг учун хам уни улчаш мумкин.

Кундалик хаетимизда узлукли ахборотни бир сузлар оркали узлаштириб келамиз. Сузлар эса уз навбатида харфлар ва махсус белгилардан ташкил топади. Бу турдаги ахборотлар матнли ахборот деб аталади. Кайта ишлаетган ахборот турига караб, хисоблаш техникаси воситалари уч турга булинади:

1)        Узлуксиз (аналог) электрон хисоблаш машиналари (АЭХМ), бу хилдаги машиналарда вакт бирлиги ичида узлуксиз устида хисоблаш ишлари бажарилади.

2)        Ракамли (дискрет) электрон хисоблаш машиналари (РЭХМ), буларда вакт бирлиги ичида ракамлардан ташкил топган дискрет (узлукли) кийматлар устида амаллар бажарилади.

3)        Аралаш (гибрид) электрон хисоблаш машиналари (ГЭХМ) бу хилдаги машиналар АЭХМ ларни ахборотларни узлуксиз киритиб-чикариш, РЭХМларни эса ахборотларни катта тезликда ишлов бериш каби хусусиятларни узида мужассамлаштирган.

Ахборот ноаниклигини тенг икки мартага камайтирадиган маълумот, ахборт улчов бирлиги бит деб аталади.

Узатиш тезлиги 1 секундига узатиладиган битлар сони билан улчанади (масалан 19200 бит/сек). Бир секундда бажара оладиган амаллар сони ЭХМнинг хисоблаш тезлиги деб аталади (масалан 500000 амал/сек). Иккилик маълутлардаги ахборот микдорини улчаш учун бит ва байтлардан ташкари, куйидаги каттарок бирликлардан хам фойдаланилади.

Информациянинг энг кичик бирлиги - бу бит(б). 8 бит 1 Байт ќисобланади ва битта символ ёки ќарф билан устма-уст тушиши мумкин.

1 Килобайт(КБ)=1024 Б

1 Мегабайт(МБ)=1024 КБ

1 Гигабайт(ГБ)=1024 МБ

1 Терабайт(ГБ)=1024 ТБ

Оператив хотиранинг уртача хажми 4-256 МБ

Каттик диск учун 0,6-10 ГБ

Эгилувчан магнитли диск учун 1,4-4 МБ

Компакт диск учун 0,6-4 ГБ

Стриммер учун 0,6-4 ГБ

Магнитооптик диск учун 1-10 ГБ

Ухшатиш учун, агар 1 бит=1,25 мм десак, байт=см, кбайт=1000 см, мбайт=10 км, гбайт=10.000 км га тенг булади.

Фаннинг предмети ва вазифаси.

«Информатика» фанининг предмети бир бири билан узвий боглик учта тушунча: алгоритмлаш, дастурлаш ва ЭХМдан ташкил топган булиб, талабаларнинг алгоритмик фикрлаш мданиятини устириш, компьютер саводхонлигин ошириш ва ЭХМни укиш жараенида, илмий техник ишлаш ишларида, илмий изланишларда ва келажакдаги мухандислик фаолиятларида куллаш билимларини беришни назарда тутади.

«Информатика» фанининг вазифаси талабаларга ЭХМда кайта ишлов учун зарур булган ахборотларни тасвирлаш ечилаетган масалани бирмунча содда булакларга булиб, математик моделлаш асосларини узлаштириш, асосий алгоритмлар турларини, алгоритмик тиллардан бирини мукаммал билиш, дастур тузиш ва уни ЭХМга киритиб натижа олиш ва шахсий компьютерларда ишлашни ургатишдан иборатдир.

 

Назорат саволлари.

 

  1. Информатика нимани ургатади?
  2. Кандай маълумотлар ахборот дейилади?
  3. Ахборотни узатиш усулларни айтинг.
  4. Бит-байт тушунчаларини изохланг.
  5. Кайта ишлаётган ахборот турига кура хисоблаш техникаси неча турга булинади?
  6. Информатика фанининг предмети ва вазифаси нимадан иборат?

 

 

Маъруза №2

Шахсий компъютернинг асосий қурилмалари.

 

Режа:

1.IBM PC типидаги шахсий компъютерлар асосий қурилмалари.

2. Процессор

3. Микропроцессор

4. Компъютернинг NOTEBOOK тури

5. Шахсий компьютердан фойдаланиш коидалари.

 

Хозирги вактда  электрон хисоблаш машиналари (ЭХМ)  замонавий фанларнинг ва  барча халк хужалик  булимлариининг  ривожланишига катта роль уйнаб келмокда. Шу сабабли ЭХМ дан фойдаланиш учун  купчилик программалаштириш  алгоритмик тилларни тезрок узлаштиришга  харакат  килмокдалар.

Хозир инсоният ташаббусидаги хар бир ишда ЭХМ ни кулланилаётгани яккол  кузга ташланмокда.ЭХМ нинг дунёга келишига авваллом бор инженерлар ва физиклар жуда мухтож булганлар десак муболога булмайди. Жуда  тез ривожланиб бораётган фан ва техниканинг олдида турган масалаларни  жуда  катта  хисоблашларга олиб келади ва буларни факат ЭХМ ёрдамида хисоблаш мумкинлигини олимлар тушуниб етдилар. Энди ЭХМ ларнинг энг оддий тупламларидан танлашни  бошлаймиз. Бошлангич информациялар машинага узлуксиз чизиклар, яъни  тенгламалар  ёрдамида  берилиши мумкин булса  ва бунда машиналарнинг узи хисоблашларни давом эттириб чизмани экранга  чикарса, бундай  машиналар  автоматик хисоблаш машиналари  (АХМ) дейилади.  Буларнинг бошкача тури ракамли хисоблаш машиналари (РХМ) дейилади.

Улар узлуксиз  булмай дискрет буладилар. Бундай турдаги машиналар барча  хборотлар ракамли кодлар куринишида булади.

IBM PC типидаги шахсий компъютерлар (ШК) асосан қуйидаги асосий қурилмалардан ташкил топади:

  • Киритиш қурилмаси (Клавиатура, “Сичқонча” );
  • Чиқариш қурилмаси (Принтер, Монитор);
  • Тизимли (Системали) блок (Хотира, процессор, адаптерлар).

Хотира маълумотларни сақлаш учун хизмат қилади. У Ўз навбатида ташқи ва ички хотирага бЎлинади. Ташқи хотира (қаттиқ диск ёки винчестер) маълумотларни узоқ муддатда сақлаш учун хизмат қилади. Ташқи хотиранинг қуйидаги турлари ќам мавжуд:

Процессор - дастур билан берилган маълумотларни Ўзгартирадиган, ќамма ќисоблаш жараёнларини бошқарадиган ќамда ќисоблаш ишларига тегишли мосламаларни Ўзаро алоқасини Ўрнатадиган қурилмадир. Процессорда арифметик ва мантиқий амалларни бажариш, хотирага мурожаат қилиш, дастурда берилган кЎрсатмаларни кЎрсатилган кетма-кетликда бажариш ќамда хотира билан алоқа Ўрнатиш амалга оширилади.

Процессор асосан куйидаги курилмалардан ташкил топади.

Микропроцессор -  компьютерни  бошкариш  ва барча хисоб ишларини бажаради.  Микропроцессор турли амалларни тез бажариш кобилиятига  эга.  Унинг  тезлиги  секундига 100 миллион амалга ва ундан ортик булиши мумкин.

Оператив хотира  процессор учун зарур булган программалар ва маълумотлар саклайди. Компьютер учуирилиши билан оператив хотирадаги маълумотлар учирилади.

Оператив хотира узида компьютерда  ишлаетган  программа ва маълумотларни саклайди. Маълумотлар доимий хотирадан оператив хотирага кучирилади,  олинган  натижалар  зарур  холда дискка кайта ёқилади.

Каттик диск программа ва маълумотлар учирилади.

Каттик диск программа ва маълумотларни доимо саклайди.

Электрон схемалар (еки контроллерлар)  компьютерга  кирувчи (монитор,  клавиатура  ва  хоказолар) турли курилмалар ишини бошкаради.

Киритиш чикариш  порти  оркали процессор билан маълумот алмашади.

Ички курилмалар  билан  маълумот  алмашуви  учун махсус портлар, хамда умумий портлар мавжуд.

Умумий портларга принтер, "сичконча" уланиши мумкин.

Умумий портлар 2 хил булади: параллел - LPT1 - LPT4 билан белгиланади  ва кетма-кет COM1 - COM3 билан белгиланади. Параллел портлар кириш  чикишни  кетма-кет  портга  нисбатан тезрок бажаради.

Киритиш қуримаси – компъютерга янги маълумотларни киритиш учун хизмат қилади. (Клавиатура, сичқон, сканер)

Чикариш қурилмаси – компъютерда жойлашган маълумотни фойдаланувчи етказиш учун хизмат қилади. (Принтер, Монитор).

 

Компъютернинг NOTEBOOK тури кичик  хажмга  эга  булиб, унда процессор клавиатура остига бекитилган ьулади,  монитор эса клавиатура копкоги шаклида килинган. Бу комьютер китобга ухшашдир. Масалан, SOLO, S120 компьютери улчами 51*300*224 мм  ва огирлиги махсус электр куввати билан бирга3,5 кг.

Бу компьютер  одатдаги  компьютер  каби ишлайди.  Харур холда NOTEBOOK ни бошка кушимча курилмалар билан улаш мумкин.      Зозирги кунда NOTEBOOK лар 6 соат мобайнида имкониятига эга Шунинг учун улардан кенг фойдаланилмокда.

Шайсий компьютернинг кушимча курилмалари. Компьютер имкониятларини ощириш  максадида  унга  турли кушимча курилмалар уланиши мумкин. Бу компьютер, "сичконча", модель,  сканер ва хрказолардир. Бунда:      Принтер - маълумотни когозга чикаради. "Сичконча" - маълумот киритилишини енгиллаштирувчи  манипулятор.

Модем - телефон тармоги оркали  бошка  компьютер  билан маълумот алмашиш имкониятини беради.

Сканер - когоздаги маълумотни компьютерга  асвирий  равишда киритади.

Хар бир курилма процессорда жойлашган мос улагичга уланади еки урнатилади.

Кушимча курилмани улашдан аввал компьютерни учириш  зарур, акс холда компьютер ишдан чикиши мумкин.

Шахсий компьютердан фойдаланиш коидалари.

Шахсий компьютерни  ишга  тайерлаш ва учириш тартиблари мавжуд.

Аввалам бор  компьютернинг тармок кучланишига мослигини текшириш керак.  Шахсий компьютерлар 220 еки 110  кучланишли электр тармокларида ишлаши  мумкин.

Шахсий компьютерлар учун кучланишнинг ухгариши,и айникса кескин узгаришлар хавфли булиши мумкин.  Шунинг учун махсус стабилизаторлардан  еки  электр  куввати  узлуксизлигини таъминловчи -  UPS  курилмасидан  фойдаланиш тавсия этилади. Махсус UPS курилмаси электр кувватини узгармас  холда  ушлаб туради хамда  электр  манбаи  учирилгандан кейин муайян вакт давомида компьютер ишлашини таъминлаб туради.Бу вакт  компьютерда бажарилаетган ишларни тугатиш учун етарлидир. Масалан керакли маълумотларни дискка  езиб  куйиш  еки  программалар ишиги тулатиш учун ва хоказо.

Компьютерни ишга тайерлаш тартиби. Компьютерни  ишга тайерлаш тартиби куйидагичача Сталибизатор екилади.

принтер керак булса, у екилади. Монитор екилади процессор екилади.

            Шундан кейин экранда текширувчи махсус программа, хамда операцион системани  ишга  туширувчи  программалар  хакида маълумотлар чикади.

Операцион система ишга тушгач у командалар беришни таклиф килади.

Компьютердан тулик фойдаланиш тугри учиришга хам боглик.

Бунинг учун куйидагилар бажарилади.

ишлаетган программалар тугатилади

процессор учирилади

принтер екилган булса учирилади.

сталибизатор учирилади.

 

Микропроцессор программаларнинг ишлашини таъминлайди ва компьютер бошка курилмалари ишини бажаради.  У компьютернинг тезлигини таъминлайди.

     IBM PC компьютерларида одатда Intel фирмаси ва унга мувофик бошка фирмаларнинг микро процессорлари урнатилади.

Компьютерлар микропроцессор турлари билан фаркланади.

Микропроцессорлар Intel - 8088, 80386, 80286, 80386 Sx, 80486, Pentium каби турлари мавжуд.

Дастлабки компьютерлар Intel - 8088асосида курилган булиб уларнинг ишлаш тезлиги жуда секин эди.

Intel -  80286,  80386  микропроцессорлари  хам кейинги турларга нисбатан тезлиги сустлиги сабабли хозирги кунда ишлаб чикарилмаяпти.

1993 йилдан бошлаб Intel фирмаси Pintium асосидаги Pintium Pro  микропроцессори урнатилган компьютерлари хам сотила бошланди.Pintium Pro нинг амалларни бажариш частотаси 15 Мтц булиб, у Pintium- га нисбатан ишлаш тезлиги 40  га купрокдир.

1991 йилдан  бошлаб  IBM, MOTOROLA,Fire,Power  ва  бошка фирмалар биргаликда Power PC микропроцессорини ишлаб чикишга киришда ва  бу  борада  муваффакиятга  эришди.Шундай  булсада,Pintium нархининг  арзонлиги ва имкониятлари билан фойдаланувчиларни узига купрок жалб киолмокда.

     NOTEBOOK лар 1GHz ли Pentium микропроцессорлари асосида ишламокда.

     Pintium микропроцессорларидан мураккаб хисоблар ва тасвирлар учун фойдаланган максадга мувофик.  Оддий ишлар  учун эса микропроцессорларнинг   дастлабки  турларидан  фойдаланиш мумкин.

 

Назорат саволлари:

  1. ЭХМнинг асосий курилмалари нима?
  2. Процессор деганда кандай курилмани тушунасиз?
  3. Киритиш ва чикариш курилмаларига нималар киради?
  4. Микропрцессорларнинг кандай турлари мавжуд?
  5. Intel фирмаси Pintium асосидаги Pintium Pro  микропроцессори урнатилган кмпьютерларни качондан ишлаб чикара бошлади?
  6. Модемнинг вазифаси?
  7. Сканер нима?

Маъруза №3

Шахсий компъютер операцион системалари.

Операцион системанинг асосий турлари мажмуаси.

Режа:

1.ЭХМнинг математик таъминоти..

2.Операцион система.

3. MS DOS нинг  ташкил  этувчилари.

4. DOS ни юклаш алгоритми.

5. MS DOS  билан мулокот.

6.MS DOS буйруклари тавсифи

Иктисодий хисоблаш системаси,  жумладан  ЭХМ  икки  кисмдан: техник ва математик таъминотдан иборат.

ЭХМ нинг техник кисми деганда  ихтиерий  физик  курилма  еки унинг кисми тушунилади.  Марказий процессор,  хотира,  киритиш ва чикариш курилмалари кабилар ЭХМ нинг техник кисмига киради.

ЭХМ дан фойдаланувчи ишнинг самарали булишига каратилган хар кандай программа еки метод ЭХМ нинг математик таъминотига киради. ЭХМ нинг математик таъминоти унинг рограммали таъминоти хам дейилади.

Хозирги кунда ЭХМ математик таъминотининг асосини  операцион системалар (ос) ташкил килади. ОС нинг асосий вазифаси

     - фойдаланувчининг масаласини ЭХМ га киритиш ва бажариш. масалани ечилиш жараенини назорат килиш ва бажариш.

     - авария холатларига бархам бериш,

     - ЭХМ ресурсларини масалалар уртасида унимли  таксимлаш, Яъни ЭХМни нолсиз колишига йул куймаслик;

Шундай килиб,ОC нинг асосий вазифаси одам ва хисоблаш  машинасидан ташкил имконини таълиминлашдан иборатдир.

Демак, операцион система компьютер ишга туширилиши билан юкланувчи шундай  бир  дастурдирки,бу дастур фойдаланувчи ЭХМ билан мулокот килиш воситаси булиб хизмат килади,унинг барча курилмаларини ишини бошкариш имконини беради.

Операцион система ёрдамида тезкор хотирадан фойдаланиш, дисклардаги  ахборотларнинг  укиш  ёки  ахборотларни дискетага йигиш, амалий дастурларни ишга тйшириш каби ишларни амалга  ошириш  мумкин.

Операцион системага  эхтиёт борлигининг асосий сабаби шундаки, унинг дастурларсиз бу каби ишларни,  бажариш учун куйи боскичдаги юзлаб ёки минглаб элементар амалларни бажаришга келади.

            Демак, ОС ЭХМдастурли таъминотининг бир кисми булиб, ЭХМ имкониятларни таксимлашни бошкаради.

            Компьютерлар техникавий  холатига кура уларда операцион система турлича булади. Дастурли таъминот ташки курилмаларининг аппаратли асос сифатида ишлатса,операцион система эса дастурли таъминот амалларини дастурларни асос килиб ишлатилади. Кандай вазифаларни бажаришдан катьий назар операцион система куйидаги сифатларга эга  булиши мумкин:

     1.Ишончлилик;

     2.Химоялаш;

     3.Самарадорлик;

     4.Олдиндан аниклаш хусусияти;

     5.Кулайлик;

MS DOSнинг  ташкил  этувчилари.

MS DOS операцион система куйидаги кисмлардан иборат:

1.Киритиш - чикариш системаси (BIOS):

ЭХМ нинг доимий хотирасига "жойлаштирилган" булиб, операцион системанинг ахборотни киритиш ва чикариш  амаллари  билан  боглик хизматларни бажаради.

2.Операцион системасини юкловчи дастур (IPL): дискнинг махсус биринчи секторига жойлашган булиб,асосий вазифа DOSнинг ЭХМ тезкор хотирасига юклаш.

3. IO.SYS ва MSDOS.SYS . дастурлари дискда жойлашган булиб, мураккаб киритиш - чикариш амалларини бажаради. Диск файллари руйхатини оддий куринишда уларнинг 2си хам куринмайди. (Мазкур файлларнинг номлари ОС  версиясига  кура  узгача булиши хам мумкин, масалан IBMBIO.COM ва IBMDOS. COM)

4. Буйрук процессори COMMAND COM  .дискда жойлашган булиб, DOS ишини  бошкариш  учун хизмат килади.Фойдаланувчининг бир кайта буйрукларини (вчеак,cd cls cory,...)буйрук процессорини узи бажаради.Бундай буйруклар COMMAND.COMнинг узида жойлашганлигини учун ички буйруклар деб аталади.

5.MS DOS  ташки  буйруклари  операцион система. билан биргаликда тавсия этиладиган алохида - алохида файл  куринишидаги  дастурлардир. Мазкур дастурларнинг хар бири фойдаланиувчи учун зарур булган DOS нинг кушимча амалларини бажаради.

Фойдаланувчининг ташки  буйруги мос булган дастурни COMMAND.COM излаб топинг тезкор хотирага юклайди ва бошкарувни унга  узатади. Дастур иши тугагач буйрук профессори дастурни тезкор хотирадан учиради ва фойдаланувчининг навбатдаги буйругини кутиб  туради.

(А > ёки с:/>).

6.Курилма драйверлари  диск .да  жойлашган  булиб, ЭХМ ва ташки курилмалар уртасида мулокот воситасини утайди. Масалан,  драйверлар ёрдамида  "элетрон днек" билан ишлаш мумкин.ШЭХМ хотирасининг бирор кисми хисобига хосил килинган бундай дискдан оддий диск  каби фойдаланиш мумкин.

DOS ни юклаш алгоритми.

1)ШЭХМ электр тармогига уланиши билан BIOS компьютер хотираси ва курилмаларининг ишга ярокли ёки яроксиз  эканлигини  махсус тест  ёрдамида текшириб чикади.Курилмалаларда бирор бузуклик мавжуд булиб,ана шу бузукликни четлаб утиш мумкин  булсагина, DOSни юклаш  давом эттирилади ёки шу бузукликка оид хабар экранга чикарилади.

2)Мазкур тест  муваффациятли якунлашиш билан BIOS "А:" номли диск юритувида эгилувчан магнитли диск бор ёки йуклигини текширади. Агар диск мавжуд булса, DOS эгилувчан магнитли улекдан, аксинча эса, каттик магнитли диск ("винчестер")дан юкланади.

3)BIOS бошкарувни  DOS  ни  юкловчи IPL га узатади ва IPL уз навбатида ЭХМ ни созлаб тезкорхотирага ID.SYS ва  MSDOS.SYS  диск фойлларни юклайди.

4)Бошкарув буйрук процессори COMMAND.COM га берилади.

DOS юкланиб булгач, DOS олинган ЭХД ёки  КМД да  файлларнинг фойдаланувчининг  узи аввалдвн минт мухаррирлари ёрдамида таёрланиш м(м) мавжуд булса,аввал COMMAND.COM аввал COWFIG.SYS ни сунгра  AUTOXEC BAT ни ишга буширади.Яъни бу 2 файл ёрдамида фойдаланувчи баъзи драйвер ва дастурларни автоматик ишга тушириш имкониятига эга.

MS DOS  билан мулокот.

ЭХМ ишга  тайёр булгач,MS DOS экранга куйидаги ахборот чикаради:

А > ёки С: />

Бу билан  MS  DOS  фойдаланувчининг  буйругини  илимга тайёр эканлигини билдиради.

DOS ни юклаш жараёнида четлаб утиш мумкин булган хатолик хакидаги ахборот ва 3F51 0 тугмасини босиш керак эканлигини  ифодаловчи ёзув  чикарилади.  Хатони четлаб утиш мумкин булса,DOS ни юклашни такрорлаш, акс холда бошка дискдан фойдаланиш керак.

Фойдаланувчи ва ЭХМ нинг мулокоти фойдаланувчининг MS DOS га кетма - кет бериладиган буйруклари асосида ташкил этилади.

Буйрук номини клавиатура ёрдамида экранга ёзиб,[Enter]  тугмасини босиш билан буйрукни киритиш иши тугалланади.

Масалан,

ver

MS DOS вересясини курсатувчи мазкур буйрук киритилгач,  экранда керакли ахборотни укитиш мумкин булади.

MS DOS  version 5D

MS DOS буйруклари тавсифи

MS DOS  буйруклари ички ва ташки буйрукларга булинади.

Command com  файлида мужассмлашган ички буйруклар куйидагилардан иборат:

Break-тухтатиш;

CD- жорий катологни узгартириш ёки курсатиш;

CLS-экранни тозалаш;

COPY-файллардан нухса кучириш;

DATE- жорий кунни аниклаш ёки узгартириш;

DIR- файллар руйхатини экранда куриш;

EXIT-Command com файлини ишини тугатиш;

REN-файл номини узгартириш;

RD- катологни учириш;

MS - DOS ташки буйруклари операцион система билан биргаликда тавсия этиладиган,алохида алохида файл куринишидаги дастурлар булиб, бу буйруклар куйидагилардир:

APPEND-берилганларни излаш учун кушимча катологларнинг  белгилаш;

DISKCOMP-дискларнинг солиштириш;

DISKCOPY-дискдан нухса олиш;

EDLIN-сода матн мухаррири;

FC- файлларни солиштириш;

DISK- каттик дискни форматлаш;

FORMAT-дискни фоматлаш;

HELP-DOS буйруклари хакида маълумот берувчи;

SYS-система файлларини диска кучирилади;

XCOPY- файллардан нухса олиш;

Файл ва каталог тушунчалари.

Ахборотлар дискда файллар куринишда сакланади.Файл турли  белгилар, сонлар ва харфларнинг мантикий кетма-кетлигидир. Агар шундай кетма-кетлик оддий матнни ифода этса,бундай файл матн файли дейилади. Матн файллари  турли  туман  хужжатлар,мактублар,асарлар ёки дастурлар сатрлардан ташкил топган булиб хар бир сатр икки куринмас белгилар  - "кайтариш"(СR) хамда "янги сатр" "LF"билан тугалланади.

Одатда матн  файли  булмаган  барча файллар иккилик файллари деб хам номланади.

Хар бир файлга бирор ном ва кенгайтма берилади.

Ном файлга куйиладиган вазифани изохлаш, унга мос булиши керак. Кенгайтма эса файлда сакланаётган ахборот билдириб туради.

Файл номи ва кенгайтмасини номлашда лотин алифбоси харфлари, хакамлар ва махсус символлардан фойдаланиш мумкин. Файл номи узунлиги саккиздан,кенгайтмаси узунлиги учдан ошмаслиги керак. Ажралиб туришлари учун файл номи билан кенгайтма орасида (.) куйилади. Каталог (директория) дискдаги  файллар  хакидаги   ахборотлар (файл номи кенгайтмаси, узунлиги сунги  тахрир, вакти,холати  ва х.к.) ёзиладиган махсус жойдир.

Назорат саволлари:

1. ЭХМнинг техник ва математик таъминотини фаркини айтинг.

2.Операцион сиcтема нима?

3.Файл ва каталог деб нимага айтилади?

4.MS DOSнинг ички ва ташки буйрукларини ажратиб, изохланг.


Маъруза №4-5

Norton Commander программаси билан ишлаш

Режа:

  1. 1.           Norton Commander  программаси "Peter Norton Computing"  фирмасининг махсули.

2.           NC имкониятлари

3.    NC программасини ишга тушириш

4.       NC панеллари таркиби

5.       Панелдаги каталоглар руйхати

6.  NC менюси.

7.  NC конфигурациясини урнатиш.

 

Norton Commander  программаси "Peter Norton Computing" фирмасининг махсули булиб, унинг вазифаси MS DOS OC билан ишлашни енгиллаштиришдан иборат.Бу прог-рамма файллар ва директориялар билан асосий амалларни - кидириш нусха кучириш, кайта номлаш, учириш кабиларни соддарок, кулайрок ва яккол бажаради.

Шундай килиб, NC операцион система вазифаларини бажаради ва унинг имкониятларини кенгайтиради. MS DOS  командалари билан тугридан - тугри ишлаш мумкин.

NC QDos, Path Minder, XTree, Windows программалари мавжуд. MS DOS рнинг 4.0 варианти узининг мухитига эга.

Шундай булсада, NC энг содда ва кулай мухит булганлиги учун куйида унинг кенг таркалган 4.0 версиясининг тавсифини келтирамиз. Ушбу кисмда унинг имкониятлари, мухитга кириш ва чикиш тартиблари, панелларни бошкариш, функционал тугмачаладан ва утилит программалардан фойдаланиш тартиблари ва хоказолар батафсил еритилган. NC мухитида ишлашнинг кискача тавсифи хам кисм охирида келтирилган.

NC имкониятлари

NC турли функцияларни бажаради, хусусан

- Дискдаги каталоглар руйхатини яккол курсатади.

-Дискдаги каталоглар дарахтини курсатиш, каталогларни яратиш, кайта номлаш, учириш имкониятларига эга.

-Файллар устида нусха кучириш,  кайта номлаш, жойни узгартириш ва учириш коман-даларини кулайрок бажаради,

-Турли матнли файллар, хужжатлар, архив файллар, маълумотлар базаси матнларини куриш, матнли файлларни тахрирлаш имко-нига эга,

-МS DOS ихтиерий командасини ва хоказоларни бажаради.

NC программасини ишга тушириш

NC программасини ишга тушириш учун DOS нинг командалар  сатрида клавиатурадан куйидагини териш керак:

nc

Натижада, экраннинг  юкори кисмида 2 каватли хошия билан чегараланган 2 та тугри бурчакли  дарчалар  хосил  булади.  Бу дарча одатда  "панел" деб аталади.  Панеллар тагида DOS нинг командалар сатри жойлашади. Ун-дан DOS нинг ихтиерий командаларини киритишингиз мумкин. Охирги сатрда эса NC функционал тугмачаларнинг вазифасини эслатувчи сатр жойлашади.

NC дан чикиш

NC дан чикиш учун [F10] тугмачаси босилади. Экраннинг уртасида куйидаги савол юзага келади.

Do you want to quit the Norton Commander?(Y/N)

(Сиз NC дан чикмокчимисиз?)

Агар чикмокчи булсангиз [Enter] еки "Y" ни,  акс холда [Esc] еки "N" ни киритасиз.

DOS командаларини ишга тушириш

DOS командасини  бажариш  учун  уни клавиатурадан киритилиб, [Enter] тугмачаси босилади.  Командалар сатрида командаларни тахрирлаш тартиби юкорида кайд килинган эди.

NC панелидаги жорий файлни команда-лар сатрига [Ctrl]+[Enter] тугмачалари чика-ради.

Аввалги командани командалар сатрига [Ctrl]+[E] кайтаради.

Аввал киритилган командани чикариш учун унинг биринчи 3 харфини киритиб, [Ctrl]+[Enter] босилади.

NC панеллари таркиби

NC панелида бирор диск еки каталогнинг каталог, файллари хакидаги маълумот еки дискдаги каталоглар дарахти ва хоказолар тас-вирланиши мумкин.

Бунда панелнинг  юкори  кисмида  жорий диск еки каталог номи курсатилади.

Функционал тугмачалардан фойдаланиш.

[F1] - NC мухити хакидаги кискача маълумот-ни беради.

[F2] - Фойдаланувчи курсатган командалар ишини таъминлайди.

[F3] - Файл матнини экранга чикаради.

[F4] - Файлни тахрирлаш имкониятини бера-ди.

[F5] - Файлнинг нусхасини  кучиради.

[F6] - Файлни кайта номлайди еки бошка ка-талогга кучиради.

[F7] - Директорий ташкил килади.

[F8] - Файлни еки каталогни учиради.

[F9] - NC менюсини чикаради.

[F10] - NC дан чикишни таъминлайди.

[Alt]+[F3] - Матнли  файлни тезрок чика-ради.

[Alt]+[F4] - Файлни ташки тахрирлагичлар ердамида тахрирлашни таъминлайди.

[Alt]+[F5] - Ажратилган файлларни архивга жойлайди.

[Alt]+[F6] - Архивдаги файлларни кайта тиклайди.

[Alt]+[F7] - Дискда  файлни кидиради.

[Alt]+[F8] - Киритилган командалар руйха-тини чикаради.

[Alt]+[F9] - Экрандаги сатрлар сонини 25 дан43 га узгартиради.

NC панелларини бошкариш

NC панелларини бошкариш учун тугмачаларнинг куйидаги мажмуидан фойдаланиш мумкин.

[Tab] - Жорий панелни узгартиради,

[Ctrl]+[O] - Экрандаги панелларни учи-ради ва чикаради,

[Ctrl]+[P] - Жорий булмаган панелни учиради ва чикаради,

[Ctrl]+[U] - Панелларнинг урнини ал-маштиради,

[Ctrl]+[F1] - Чап панелни учиради ва чикаради,

[Ctrl]+[F2] - Унг панелни учиради ва чикаради

[Alt]+[F1] - Чап панелда дисклар руйха-тини чикаради,

[Alt]+[F2] - Унг панелда дисклар руй-хатини чикаради.

Панелдаги каталоглар руйхати

Агарда NC  панелида  каталог  руйхати келтирилса, панелнинг юкори кисмида ката-лог номи келтирилади. NC  файллар  номини кичик харфларда, каталог номларини бош харфлар билан келтиради.

Системали файлларнинг эса, биринчи харфи бош харфда булиб, файл номи билан кенгайтгич уртасида белгиси булади.

NC файллар хакидаги маълумотни киска ва тула тарзда бериши мумкин. Кискача маъ-лумот факатгина файллар номини келтиради.

Тула маълумот файллар хажмини (байт-ларда), езилган куни ва вактини хам келти-ради. Киска ва тула маълумотларни олиш учун куйидагилардан  фойдаланса булади.

[F9]+[L]+[B] - Чап панелдаги кискача маълумотни чикаради.

[F9]+[R]+[B] - Унг панелдаги кискача маълумотни чикаради.

[F9]+[L]+[F] - Чап панелдаги тула маъ-лумотни чикаради.

[F9]+[R]+[F] - Унг панелдаги тула маъ-лумотни чикаради.

Панелнинг пастки кисмида ажратилган  еки танланган файллар хакида маълумот кел-тирилади. NC файллар хакидаги маълумотлар-ни куйилаги тартибда  чикариш мумкин: ном-лар, кенгайтгичлар буйича алфавит  тартиби-да, езилган кун, вакти ва хам камайиши тартибида.

Маълумот чикиш тартибини узгартириш куйилагича амалга оширилади:

[Ctrl]+[F3] - ном буйича тартиблайди,

[Ctrl]+[F4] - кенгайтгич буйича тартиб-лайди,

[Ctrl]+[F5] - вакт буйича тартиблайди,

[Ctrl]+[F6] - хажм буйича тартиблайди,

[Ctrl]+[F7] - каталогларнинг тартиблан-маган руйхатини беради.

Ажратилган файл еки каталог

Ранг билан  бошкалардан фаркланувчи экрандаги бирор файл еки каталогни ажратил-ган деб атаймиз.

Курсорни сурувчи тугмачалар - ¬, ­, ®, ¯, [PgUp], [PgDn] ердамида ажратилган файлни узгартириш мумкин.

Файлни тезрок  ажратиш  учун  [Alt] тугмачаси босилган холда керакли файлнинг биринчи харфлари езилади.

Файллар гурухини танлаш.

Файллар гурухини танлаш улар устида баъзи бир амаллар бажариш имкониятини беради.  Танланган файллар рангли дисплейда  равшан-рок тасвирланади. Панеллар охирги сатрида файллар гурухи сони ва хажми хакидаги маълумот келтирилади.  Бирор файлни танлаш учун [Ins] тугмачасини босиш  керак.  Бу тугмачанинг кайта босилиши танлашни

бекор килади. Файллар гурухини, уларнинг ту-рига караб ажратиш учун [+], [Enter]  тугмача-сини босиб гурухлар туси "*" ва "?" белгилари ердамида киритилади. Бекор килиш учун [-],[Enter] тугмачаси киритилади.

Файллар гурухи устида нусха кучириш  кайта номлаш, учириш, кучириш, архивга жойлаш, архивдан тиклаш амаллари бажари-лиши мумкин. Бошка каталогга тез утишни таъминлайди.

NC менюси.

NC менюси ердамида маълумотнинг экранда кулайрок чикишини урнатиш, иш режимини узгартириш мумкин.

Менюга кириш учун (F9) тугамсини босиш керак. Натижада экраннинг юкори кисмида куйидаги пунктларга эга булган сатр хосил булади:“LEFT”, “Files”, “Commands”, “Options”, “Right”.Улардан бири ажратилган (жорий) булади. Керакли пунктни ¬, ­® ,¯ тугмачалари оркали танлаш мумкин. (Enter) босилгандан кейин жорий пунктнинг менюси хосил булади. Керакли пунктни танлаш учун ­ ¯ дан фойдаланиб, (Enter) босилади. Менюдан чикишучун (Esc) тугмаси киритилади. Куйида меню пунктлари тавсифи келтирилади. Урнатилган режимлар “” билан белгиланади.

 

                     “Left” ва “Right” пунктлари.

 

 

“Left” ва “Right” пунктлари мос равишда чап ва унг панелда  маълумот чикариш  режимларини урнатади. Режимни урнатиш еки бекор килиш учун, уни суриш тугмачалари билан танлаб, (Enter) босилади.

“Left” ва “Right” пунктлари ост менюга эна.

Бунда:

Brief-панелда файллар хакидаги кискача маълумот хосил булади (факат файл номлари);

Full-панелда файллар хакидаги тула маълумотлар чикади (файлнинг номи, хажми, езилиши ва охирги узгартириш муддати);

Info- панелда бошка панелдаги каталог ва диск хакидаги маълумот чикади;

Tree-панелда дискдаги каталоглар дарахтини тасвирлайди;

Quick View-панелда бошка панелда курсатилган файл матни хосил булади;

Link-компьютерларни боглаш режими урнатилади еки бекор килинади;

On/ off-панел экранга чикарилади еки чикарилмайди;

Name-панелда файллар алифбо татибида чикарилади;

Extension-панелда файлларни кенгайтгичлар алифбоси тартибида чикарилади;

Time-панелда файлларт езилиш муддати камайиши тартибида келтирилади;

Size-панелда файллар хажм сони камайиш тартибида келтирилади;

Unsorted-панелда файллар каталогга езилган тартибда чикарилади;

Re-read-каталог руйхатини кайта укийди;

Filter-панелга файлларни кисман чикаради;

Drive-бошка дискга утказади.

 

                        Менюнинг “files” пункти.

 

Менюнинг Files пункти файллар устида турли амаллар бажариш имконини беради.

Бу амалларнинг купчилиги фунекционал тугмачаларга бириктирилган.

Бунда:

 

Help-курсатма олиш;

User menu-фойдаланувчи командалар менюсини чикариш;

View-файл матнини экранга чикариш;

Edit-файл матнини тахрирлаш;

Copy-файлни еки файллар гурухи нусхасини олиш;

Renmow-файл еки каталог номини узгартириш, файлни бошка каталогга кучириш;

Mkdir-каталог ташкил килиш;

Delete-файлни, файллар гурухи еки каталогни учириш;

File Attributes-файл атрибутларини урнатиш;

Select Group-файллар гурухини ажратишни бекор килиш;

Quit-NC дан чикиш;

Invert selection-ажратилган файлларни ажратишни бекор килиб, ажратилмаган файлларни ажратади;

Restore selection-ажратишни кайта урнатади.

 

                        Менюнинг “Commands” пункти.

 

Менюнинг “Commands” пункти NC нинг куйидаги командаларини бажаради.

NCD tree. Экранда каталоглар дарахтини хосил килади.

Find file. Дискда файлни кидиради.

Histore. MS DOS нинг команда сатрида киритилган командалан руйхатини беради.

EGA lines. Экранаги сатрлар сонини 25 дан 43 тага утказади (EGA учун) ва аксинча.

Sistem information. Компьтер ва оператив хотира

 

Менюнинг “Commands” пункти.

 

 

Менюнинг “Commands” пункти NC нинг куйидаги командала-рини бажаради.

NCD tree. Экранда каталоглар дарахтини хосил килади.

Find file. Дискда файлни кидиради.

Histore. MS DOS нинг команда сатрида киритилган командалар руйхатини беради.

EGA lines. Экрандаги сатрлар сонини 25 дан 43 тага утказади (EGA учун) ва аксинча.

Sistem information. Компьютер ва оператив хотира хакидаги маълумотни беради.

Swar panels. NC панеллари урнини алмаштиради.

Papels on/off. Панелни экрандан учиради ва урнатади.

Compare directories. Панеллардаги каталогларни солиштириб, фаркини курсатади. Фаркли файллар ажратилади.

Menu file edit. Фойдаланувчи менюсини тахрирлайди.

Extension file edit. NC.ext файлини тахрирлайди.

 

                      Менюнинг “Options” пункти.

 

Options пункти NC конфигурациясини, NC ишлаш режимларини, файлларни тахрирлаш учун тахрирлагич турини киритади.

Optionsпункти ост менюга эга:

Бунда:

Configuration-NC нинг конфигурациясини киритади (куйида келтирилган);

 

Editor-F4 босилганда, чикариладиган тахрирлагич номи курсатилади;

Confirmation-файл нусхасини кучириш, учириш, кучириш жараенлари саволларини урнатади еки бекор килади;

Compression-файлларни архивга сикиш усулларини беради;

Auto menus-фойдаланувчи менюсидаги команда бажарилгандан сунг экранда фойдаланувчи менюсини яна чикаради;

Path prompt-бу режимда экран пастки кисмидаги таклиф жорий диск ва каталог хакидаги маълумотни, акс холда факатгина жорий диск хакидаги маълумотни беради;

Key bar-бу режим экраннинг охирги сатрида функционал тугмачалар вазифаси хакидаги курсатмани беради;

Full screen-бу режим NC панелларини экран улчамида ва акс холда экраннинг ярми улчамида чикарилади;

Mini status-бу режимда панел пастки кисмида жорий файл еки ажратилган файллар сони ва хажми хакидаги маълумот келтирилади;

Clock-экраннинг юкори унг бурчагида жорий вактни курсатади;

Save setup-урнатилган режимларни саклайди.

NC конфигурациясини урнатиш.

NC конфигурациясини урнатиш учун “Options” пунктида “Configuration” га кириш еки [F9], [0] ва [С] ларни киритиш керак, натижада экранда дарча хосил булади.Режимларга утиш  ¬, ­® ,¯ дан фойдаланилади. Режимлар (Space) тугмаси ердамида урнатилади. Барча режимларни урнатгандан сунг (Ctrl)+(Enter) тугмаларини босиш керак, еки курсорни “ОК” га келтириб, (Enter) босилади. Урнатилган режимни хотирада саклаш учун (Shift)+(F9), (Enter) тугмачалари киритилади еки “Auto save setup” режими урнатилади.

NC режимлари тафсифини келтирамиз.Экран рангини урнатиш учун Screen Colors хошиясида куйидагилардан бирини танлаш керак:

Black White-ок-кора экран учун4

Laptor-суюк кристалли экран учун;

Color 1-рангли экран учун;

Color 2-рангли экран учун, ранг бошка уулда урнатилади.

Screen blank delay пунктидан фойдаланиб, экранни канча вактдан кейин экранда “юлдузли осмон” хосил булади. Бу экранни тез ишдан чикишини саклайди. Onрежимида Minutusда курсатилган вактдан сунг экран тозаланади.

NC нинг бошка режимлари чапдан “x” белгиси билан белгиланади.

Show hidden files-“Бекитилган” файлларни курсатади.

Бундай файллар ном ва кенгайтгичи орасида “ “ бклгиси булади.

Ins moves down-(Ins) тугмачаси ердамида жорий файлдан кейинги файлни ажратади.

Select Directories-Бу режимда (Ins) тугмачаси каталдогларни хам ажратади ва бу каталоглар устида нусха кучириш, учириш ва хоказо амаллар бажарилади.

Auto change directory- Бу режимда панелда каталоглар дарахти каралаетганда бошка панелда жорий каталог руйхати чикарилади.

Menu bar always visible-Бу режим урнатилган режимларни автоматик саклаш имкониятини беради.

Left-handed mouse-Бу редим “сичконча”нинг чап ва унг  тугмачалари вазифасини алмаштиради.

Fast mouse reset-Бу режим баъзи бир компьютерларда (масалан, IBM PS/2 да) зарур. У NC дан ишга туширилган программа бажарилгандан кейин NC панелларини чикишини тезлаштиради.

 

Назорат саволлари:

1. Norton Commander программасининг асосий вазифалари нима?

2. Norton Commander программасининг имкониятлари?

3. Norton Commander программасига кириш ва чикиш этаплари нимадан иборат?

4. Функционал тугмачаларининг вазифаларини айтинг.

 

 


Маъруза №6

Windows операцион тизими.

Операцион тизим тушунчаси. Масалалар билан ишлаш.

 

Режа:

1 Компъютер программаларининг фойдаланувчи интерфейси.

2. Умуман ойна элементлари.

  1. 3.          WINDOWS тугмачаларининг комбинациялари ќақида.

4.“Windows-95” нинг бош менюси.

5. Машклар.

 

Компъютернинг ќамма ресурслари, яни дастурлар гуруќи (қурилмалар, файллар, ишчи дастурлар) ва ќамда фойдаланувчининг компъютер билан ишлашини қулай интерфейсда ташкил қилувчи дастурга операцион тизим деб аталади.

Компъютер программаларининг фойдаланувчи интерфейси.

Фойдаланувчи нуктаи-назаридан копъютер дастурлари куриниши куйидагича:

  • пакетларни кайта ишлаш дастурлар (дастурий пакетлар)
  • диалог дастурлар

Пакетларни кайта ишлаш дастурларига биринчидан бошлангич маълумот керак булади, ундан кейин фойдаланувчи иштирокисиз кайта ишлаш бошланади.

Диалог дастурлар тескариси, хеч кандай бошлангич маълумотларсиз ишга туширилади. Дастурнинг ишлаши давомида фойдаланувчи диалоглар ёрдамида бошлангич маълумотларни киритади. Ундан ташкари, фойдаланувчи дастурга киришни динамик бошкариши мумкин(Кайта ишлаш жараёнида). Натижа хам кетма-кет равишда кадамма-кадам кайта ишланади. Фойдаланувчи дастурга киритган таъсирлари натижаси дархол куриши мумкин.

Асосий фойдаланувчи диалог мухити Windows дастурида намоён этади. Фойдаланувчининг диалоглар билан ишлайдиган бир канча дарчалари мавжуд.

  • Дастурлар ойнаси
  • Хужжатлар ойнаси (иккиламчи ойна)
  • Диалог ойна
  • Хабарлар ойнаси (справка)

Умуман ойна куйидаги элементлардан ташкил топган:

  • Ойна сарлавхаси (тизимли меню: ойнани бошкариш тугмалари)
  • Бордюр
  • Меню
  • Ускуналар панели (Панель инструментов)
  • Объектлар сохаси
  • Холат сатри

Диалог ойна ва хабар ойнасидан меню, ускуналар панели, холат сатри мавжуд эмас.

 

Ойналарни бошқариш

  • Очиш (дастурни ишга тушириш, очиш, папкани очиш...)
  • Ўлчамларини Ўзгартириш (катталаштириш, кичиклаштириш, қайта тиклаш нуқтаи-назардан)
  • Ёпиш (дастурни тугаллаш: папкани ёпиш)

Ойналарни бошқаришда ойна сарлавќасидаги ойна номидан чап томонида жойлашган тизимли меню, бошқариш тугмалари ойна сарлавќасини Ўнг томонида жойлашган. Бир қанча амалларни тугмалар ёрдамида ќам бажариш мумкин:

  • Ойнани катталаштириш Alt+SpaceBar(Пробел)+X
  • Ойнани қайта тиклаш Alt+SpaceBar(Пробел)+R
  • Ойнани кичиклаштириш Alt+SpaceBar(Пробел)+N

Тугмаларни кетма-кет босиш: Биринчи Alt, кейин SpaceBar, кейинги тугмаларни бЎшатиб керакли тугма (X,R ёки N) босилади. Клавиатура оркали амал бажарганда клавиатура латин харфларига Ўтказилган булиши керак.

Ќужжатлар ойнаси билан ишлашда:

  • Ойнани катталаштириш Alt+Hyphen(Дефис)+X
  • Ойнани кайта тиклаш Alt+Hyphen(Дефис)+N
  • Ойнани кичиклаштириш Alt+Hyphen(Дефис)
  • Ойнани силжитиш Alt+Hyphen(Дефис)+M кейин курсорни бошқариш тугмалари ёрдамида (юқорига, пастга, Ўнгга, чапга) ќаракатлантириш ва Enter тугмасини босиш.

Эслатма. Ойналарни бошқариш энг яхши усули бу сичқондир.

  • Очиш - сичқонни чап тугмасини икки марта босиш
  • Ўлчамини Ўзгартириш - ойнани бордюрига сичқонни кЎрсаткичини олиб келиб чап тугмасини босиб турган ќолда сичқонни ќаракатлантириш ва ќоќлаганча Ўзгартитириб сичқонни тугмасини бЎшатиш
  • Ойнани катталаштириш (развернуть)
  • Ойнани қайта тиклаш (Востановить)
  • Ойнани кичиклаштириш(Свернуть)
  • Жойлашишини Ўзгартириш - ойна сарлавќасига курсорни олиб бориб, чап тугмасини босиб турган ќолда ќаракатлантириш ва тугмани бЎшатиш
  • Ёпиш (Закрить)

 

 

Ойнага халақит бермаган ќолда маълумотларни кЎриш.

Агар маълумотлар ойнага куринмаётган булса, пастда ва унг томонда жойлашган горизонтал ва вертикал силжитгичлардан (бегунок) фойдаланишимиз мумкин.

Агар маълумот горизонтал буйича кЎринмаса горизонтал, вертикал буйича куринмаса вертикал чизик Ўтказгичлардан (полосы прокрутки, Scroll Bar) фойдаланамиз. Стрелкани янги қатор томон ќаракатлантирсак янги қатор (устун) пайдо бЎлиб, қарши томонидаги жойлашган маълумот Ўчирилади.

 

Масалалар билан ишлаш.

Иш жараёнида фойдаланувчи бир ёки бир неча дастур билан ишлаши мумкин. Ишга туширилган (тезкор хотирага юкланган ва процессор билан алоқада бЎлган дастурга масала дейилади. Шундай қилиб фойдаланувчи бир ёки бир неча дастурни ишга тушириб улар билан бир вақтнинг Ўзида ишлаши мумкин. Агар бу дастурлар мулоқот дастурлари бЎлса, у ќолда бу дастурлар учун дарчалар мавжуд бЎлади. Бу дарчаларнинг биттаси фаоллаштирилган бЎлиб, қолганлари эса фаоллашмаган бЎлади. Фойдаланувчи фақат фаоллашган дарча билан мулоқот қилади. Бошқа дарча билан қилиш учун уни фаоллаштириш керак. Фаоллашган дарча бошқа дарчаларнинг уст қисмида бЎлади. Экранда фаоллашган дарчада масаланинг панели ќаворанг рангида бЎлади. Масалалар Ўртасида бир-бирига Ўтиш қуйидаги усулларда малага оширилади:

  1. Мос масаланинг дарчасини кЎриниб турган қисми бЎйича
  2. Масала панели орқали, яъни мос тугмача босилади.
  3. Alt+Tab тугмачалари орқали, яъни Alt тугмачаси босилганда мавжуд бЎлган масалалар рЎйхати кЎринади, Alt тугмачасини қЎйиб юборилмасдан бир неча марта босилади.
  4. Alt+Esc тугмачалари орқали

WINDOWS тугмачаларининг комбинациялари ќақида.

 WINDOWS тугмачаларининг қуйидаги комбинацияларини билиш фойдадан холи бЎлмайди.

Тугмачалар ва уларнинг комбинацияси

Функциялари

F4

Контекстли маълумотномани экранда кЎриш

ALT+F4

Дастурдан чиқиш

SHIFT+F10

Контекстли менюни очиш ва унга Ўтиш

CTRL+ESC

Асосий менюни очиш ва унга Ўтиш

ALT+TAB

Кейинги дарчага Ўтиш, яъни ALT тугмани босиб турган ќолда TAB тугмани кетма-кет босиш оркали керакли дарчани топиш.

CTRL+X

Буферга жЎнатиш

CTRL+C

Буферга нусха олиш

CTRL+V

Буфердан олиб қуйиш

DEL

ЙЎқотиш

CTRL+Z

Олдинги ќаракатни бекор қилиш.

                         

WINDOWS нинг ишчи столи, "Менинг компьютерим" ва "Бошловчи" (проводник) дастурлари.

 

Куйидаги ажратилган объектлар устида амаллар бажарадиган тугмачалар ва уларнинг комбинациялари хакида маълумотларберилган.

Тугмачалар ва уларнинг комбинацияси

Функциялари

F2

Оъектни кайта номлаш.

F3

Файл еки папкани излаш

SHIFT+DEL

Объектни "чунтак"ка жунатмасдан бутунлай йукотиш.

ALT+ENTER еки ALT+ cичконча" чап тугмасини икки марта босиш

Объектнинг хоссаси дарчасини чакириш

"Сичконча"ни судраш+CTRL

Файлдан нусха олиш

"Сичконча"ни судраш ва CTRL+SHIFT

Ерлик хосил килиш

 

 

WINDOWS нинг "Менинг компьютерим" ва "Бошловчи" дастурлари.

Тугмачалар ва уларнинг комбинацияси

Функциялари

CTRL+A

Барча объектларни ажратиш

F5

Дарчадаги безакни янгилаш

BACKSPACE

Бирта юкори даражага утиш

 

Хусусият дарчалари устида амаллар.

Тугмачалар ва уларнинг комбинацияси

Функциялари

TAB

Кейинги элементга утиш

SHIFT+TAB

Олдинги элементга утиш

CTRL+TAB

Кейинги вкладкага утиш

CTRL+SHIFT+TAB

Олдинги вкладга утиш

 

Файлларни очиш ва сақлаш дарчаларида ишлаш.

Тугмачалар ва уларнинг комбинацияси

Функциялари

F4

Папкалар рЎйхатини очиш

F5

Ойнадаги тасвирга қайта мурожаат қилиш

BackSpace

Олдин белгиланган папкани очиш

 

Маълумотлар структурасини компъютерда кЎриш.

            Windows да маълумотлар папкада сақланади. Компъютерда мавжуд папкаларни кЎриш учун «Менинг компъютерим» пиктограммасидан фойдаланиш керак. Улардан бирида нима борлигини кЎрмоқчи бЎлсак сичқонни тугмасини икки марта босиш керак. Ќоќлаган дискда файл ва папка сақланади. Папкада файл, дастур ва бошқа папка сақланиши мумкин.

Файл ёки папкани очиш.

  1. Менинг компъютерим пмктограммасини икки марта босинг.
  2. Файли ёки папкаси бЎлган дискни пиктограммасини икки марта босинг.
  3. Керакли объектни икки марта босинг.

Маслаќат: 1. Файллар тЎғрисидаги маълумотларни кЎришини Ўзгартиришда Вид (КЎриниш) меню пунктидан фойдаланамиз. 2. Агар файл тармоқдаги дискда жойлашган бЎлса, «Менинг компъютерим» пиктограммаси Ўрнига «Тармоқли атроф» (Сетевое окружение) пмктограммасидан фойдаланамиз.

 

Файл ёки папкани номини Ўзгартириш.

  1. Менинг компъютерим папкасини танланг ёки Бошловчи дастуридан керакли файл ёки папкани танланг. (Папкани очиш керак эмас)
  2. 2.        Файл менюсини «Қайта номлаш» (Переименовать) пунктини танланг.
  3. 3.        Янги ном киритинг ва Enter тугмасини босинг.

Маслаќат: 1. Файл номини чегаравий узунлиги 255 символ, пробелни ќисобга олган ќолда. Файл номида қуйидаги символлар бЎлиши мумкин эмас: \, ?, :, *, ?, “, <, >,|

 

Янги папка яратиш.

1. "Менинг компъютерим" папкасини ёки янги папка яратиш керак булган папкани Бошловчи дарчасида очинг.

2. Файл менюсининг Яратиш (Создать) пунктини ва кейин Папка пунктини танланг. Ойнада янги папка узининг хос исми билан хосил булади.(------- куринишда)

3. Керак булган номни киритинг ва Enter тугмасини босинг.

 

Янги файл яратиш.

Файллар редакторлар ёрдамида яратилади. Масалан текстли файллар (текстли хужжатлар) текстли редактор ёрдамида, график – график тахрирлагич ёрдамида, товуш - тахрирлагич ёки товуш синтезаторлар ёрдамида яратилади. Менинг компъютерим дастури график ва текстли хужжатлар яратиш имкониятига эга. Бунда мавжуд тахрирлагич чакирилади. Куйида шунга ухшаш хужжатлар яратишга мисол келтирамиз.

 

Янги матнли хужжат яратиш.

  1. Менинг компъютеримда ёки Бошловчида янги файл яратмокчи булган папкани очинг.
  2. Файл менюсининг Яратиш пунктини танланг ва кейин "Матнли хужжат" ("Тектовой документ") пунктини танланг. Дарчада янги файл Текстовой документ.txt номи билан пайдо булади.
  3. Хужжатни керакли номини киритинг ва Enter тугмасини босинг.
  4. Хужжатни очиб ва керакли маълумотни киритишингиз мумкин.

 

Янги графикли хужжат яратиш.

1. Менинг компъютеримда ёки Бошловчида янги файл яратмокчи булган папкани очинг.

2. Файл менюсининг Яратиш пунктини танланг ва кейин "Нуктали расм BMP" ("Точечный рисунок BMP") пунктини танланг. Дарчада янги файл Точечный рисунок BMP.txt номи билан пайдо булади.

3. Хужжатни керакли номини киритинг ва Enter тугмасини босинг.

4. Хужжатни очиб ва керакли маълумотни киритишингиз мумкин.

 

Файл ёки папкадан нусха кучириш.

1."Менинг компъютерим" дастурида ёки "Бошловчи"нинг дарчасида керакли файл еки папкани ажратинг.

2. Правка менюсининг "Нусха олиш" пунктини танланг.

3. Нусхани кучириш керак булган папка еки дискни очинг.

4. Правка менюсининг "Жойлаштириш" пунктини танланг.

 

Файл ёки папкани уз жойида нусхасини колдирмасдан кучириш.

1."Менинг компъютерим" дастурида ёки "Бошловчи"нинг дарчасида керакли файл еки папкани ажратинг.

2. Правка менюсининг "Кесиб олиш" буйругини танланг.

3. Нусхани кучириш керак булган папка еки дискни очинг.

4. Правка менюсининг "Жойлаштириш" пунктини танланг.

 

Файл ёки папкани дискетага (эгилувчан магнитли дискка) нусхасини олиш.

1.Дискетани диск юритувчига жойлаштиринг.

2."Менинг компъютерим" дастурида ёки "Бошловчи"нинг дарчасида керакли файл еки папкани ажратинг.

3. Файл менюсининг "Жунатиш" буйругини танланг ва нусхани кучириш керак булган дискни курсатинг.

 

Файл ёки папкани йукотиш, яъни "Чунтак"ка олиш.

1."Менинг компъютерим" дастурида ёки "Бошловчи"нинг дарчасида керакли файл еки папкани ажратинг.

2. Правка менюсининг "Йукотиш" буйругини танланг. .

1- Изох: Йукотилган файл еки папкани кайта тиклаш учун "Чунтак"ни куриш керак. Агар 2-пунктни SHIFT тугмачасини босиб туриб бажарилса, у холда файл еки папка бутунлай йукотилади.

2-изох: Юкорида келтирилган амалларни "сичконча" ердамида хам бажариш мумкин.

 

Йуқотилган файл ва папкаларни қайта тиклаш.

  1. ЙЎқотилган файл ва папкаларни қайта тиклаш учун “ЧЎнтак” дарчаси очилади.
  2. Тикламоқчи бЎлган объектлар танланади.
  3. Файл менюсининг “Тиклаш” (Востановить) буйруғи танланади.

 

“Жиќозлар панели” ни олиб қЎйиш ва қайтариш.

“Жихозлар панели”ни олиб қуйиш ва қайтариш учун “КЎриниш” (“Вид”) менюсининг “Панель инструментов” буйруғи танланади. Агар “Жихозлар панели” мавжуд бЎлса, “Панель инструментов” менюси белгиланган ќолатда туради, акс ќолда белгиланмаган ќолда туради.

 

“Ќолат сатри” ни олиб қЎйиш ва қайтариш.

“Ќолат сатри”ни олиб қЎйиш ва қайтариш учун КЎриниш менюсининг “Ќолат сатри” (“Строка состояния”) буйруғи танланади. Агар “Ќолат сатри” мавжуд бЎлса, “Строка состояние” менюси белгиланган ќолатда туради, акс ќолда белгиланмаган ќолда туради.

 

Файлларни ажратиш ва гуруќли амаллар.

Файл ва папкаларни ажратишдан мақсад улар устида ќар хил амаллар (Ўчириш, нусха кЎчириш, кесиб олиш) бажаришдир.

 

Бир неча файл ва/ёки папкани ажратиш.

“Менинг компъютерим” ёки “Бошловчи” дастурида бир неча файллар ва/ёки папкалар гуруќини кетма-кет ажратиш учун Shift тугмасини босиб турган ќолда файл ва папкалар устида ќаракатлантирилади. Танлаб ажратишда Ctrl тугмасини босиб турган ќолда керакли папка ва/ёки файл сичқонни тугмасини босиш орқали танланади.

 

Файл ва/ёки папкани ажратишни инкор қилиш.

Файл ва/ёки папкани ажратишни инкор қилиш учун юқоридан келтирилган амаллар кетма-кетлигини тескарисини қилиш керак ёки ќаракатлантириш тугмаларидан ихтиёрий бирини босиш керак.

Файл ва/ёки папкаларнинг турлари

Хужжат тахрирлагичлар ёрдамида хосил булади. Тахрирлагич - хужжатлар яратиш учун мулжалланган дастурлардир. Хужжатларни хар хил турлари булади: матнли, графикли, товушли, хисоблагичли ва бошкача ёки аралаш. Аралаш хужжат масалан график ва матнли булиши мумкин. Windows операцион тизими тахрирлагич билан автоматик равишда боглик булади ва хужжатлар танлаб босилганда унинг тахрирлагичи автоматик ишга тушиб кетади.

 

Очадиган файл учун дастур танлаш.

  1. Очилган "Менинг хужжатларим" папкаси ёки "Бошловчи" дарчасидаги "Куриниш" менюсидан "Параметрлар"("Параметры") буйругини танланг.
  2. "Файл турлари" ("Типы файлов") вкладка(СomboBox)ни очинг.
  3. Руйхатдан керакли файлни турини аникланг. Турлар хакида маълумотлар "Тавсиф" ("Описание") рамкасига тасвирланади.
  4. "Узгартириш"("Изменить") тугмасини босинг.
  5. Руйхатдан "Очиш" ("открыть") буйругини танланг.
  6. Яна бир бор "Узгартириш" тугмасини босинг ва очмокчи булган дастурий файлни курсатинг.

 

Янги файл турини яратиш ёки хусусиятини Ўзгартириш.

  1. "Менинг хужжатларим" значогини икки марта сичконни чап тугмаси ёрдамида босинг.
  2. "Куриниш" менюсидан "Параметрлар" буйругини танланг ва "Файлларнинг турлари" вкладкасини очинг.
  3. Файлни янги турини аниклаш учун "Янги тур" ("Новый тип") тугмасини босинг.
  4. Мавжуд турдаги файлни хусусияни узгартириш учун уни руйхатдан танланг ва "Узгартириш" тугмасини босинг.
  5. Файл турини тавсифини киритинг ва уни кайси кенгайтмали файлга алокадорлигини курсатинг.
  6. Яратилган файл тугрисидаги маълумотларни кучга киритиш учун "Яратиш"("Создать") тугмасини босамиз.
  7. Мавжуд турдаги файллар билан ишлашда "Таъсир этиш"("Действия") руйхатидан керакли буйрукни танланг ва "Узгартириш" тугмасини босинг.
  8. Аникламокчи булган таъсирни курсатинг, масалан бажармокчи булган очиш ёки босмалаш буйругини танланг.
  9. Колган бошка таъсирлар учун 5 ва 6 - кадамларни такрорланг.

Windows (“Проводник”)"Бошловчи"си.

"Бошловчи" бир вактнинг узида компъютерда жойлашган папкаларни ва танланган папкани структурасини (уларни иерархиясини) саклайди. Бу маълумотлардан нусха кучиришда ва нусха кучиришда колдирмасдан кулайлик яратади. Папкани очсак, мавжуд керакли файлни бошка папкага кучириш имконини яратади.

"Бошловчи" дастурини ишга тушириш учун, Windowsнинг асосий менюсини очинг, "Дастурлар" пунктини танланг ва "Бошловчи" буйругини танланг. "Бошловчи" Windowsнинг унг томонида чап томонида танланган диск ёки папкадаги маълумотлар папка ва файллар чикади. Ойнанинг чап кисми папка ёки дискни танлаб ундаги маълумотларни унг ойнада куриш учун фойдаланилади. Чап томонда жойлашган папкани структурасини ёйиш учун "+" белгисини босинг.

Файл ва папкаларни тез қидириш.

Файл ёки папкани кидириш умуман кийин эмас. "Менинг компъютерим" папкасини структурасига караш кифоя. Кидиришни тез бажариш учун бош менюнинг "Кидириш"("Поиск") ёки "Бошловчи"нинг Хизмат\Кидириш\Файл ва папклар (Сервис\Поиск\Файлы и папки) буйругидан фойдаланиш кифоя. Кидиришни тезлаштириш максадида керакли папкани курсатиш керак. Масалан файл С: диснинг Windows папкасида жойлашган булса, "Папка" майдонига c:\Windows ни киритиш керак.

 

Файл ва папкани қидириш.

1. "Бошлаш"("Пуск") тугмасини босинг ва бош менюнинг "Кидириш"( ёки "Бошловчи"дан Сервис\Поиск) пунктини танланг.

2. "Файллар ва папкалар" буйругини танланг.

3. Кидирмокчи булган файл(папка)ни номини киритинг ёки унинг номи "Ном"("Имя") майдонига бошланади. Агар номи номаълум булса ёки кушимча шартлар киритиш керак булса, "Узгартирилган сана" ("Дата изменения") ва "Кушимча" ("Допольнительно") вкладка(TabSheet)ларига утиш керак.

4. "Топиш"("Найти") тугмасини босинг.

Маслахат:

Бошка элементлари хакида билишни хохласангиз "?" менюсининг "Бу нима ?" ("Что это такое ?") пунктини танланг ва керакли элементни танланг.

"Кушимча" вкладкасидаги "Матнни кидириш"("Искать текст") майдони файлларни ичида мавжуд булган матнлар оркали топиш имконини беради.

Матнни регистрни хисобга олиб кидириш амалга оширишда "Параметрлар" менюсининг шунга мос буйругидаги белгилашни олиб куйиш керак.

 

 

Файл ва/ёки папкаларни қидириш натижасини сақлаш.

1. Кидиришни бажаринг.

2. Кидириш натижасини саклаш учун "Параметрлар" менюсини очинг, "Натижаларни саклаш"("Сохранять результаты") буйругини белгилаб куйинг.

3. Файл менюсини очинг ва "Кидириш шартини саклаш"("Сохранить условия поиска") буйругини танланг. Кидириш натижаси ва/ёки шарт сакланган значок иш столига пайдо булади.

Маслахат

Икки марта сичконни тугмасини босиш кидириш шарт ёки натижасини юклаш имконини беради. Кидиришни такрорлаш ва кайта мурожаат килиш учун "Топиш" тугмасини босиш керак.

 

“Windows-95”нинг бош менюси.

Масалалар билан ишлаш.

“Иш столи”ни пастки кисмида “Масалалар панели” жойлашган. Дастурларни тез ишга тушириш, файлларни кидириш ва шунга ухшаш амалларни тез бажариш максадида "Бошлаш" тугмаси жойлашган. Бунда Windows 95 нинг бош менюси жойлашган. Дастурлар, хужжатлар ёки ойналар очилганда ушбу очилган ойна тугмасини "Масалалар панели"да акс этади. Кераклисини танлаб тугмани босиш, танланган ойнага тез утиш имконини беради.

 

 

Компъютер билан ишлашни тугатиш.

"Бошлаш" тугмасини танланг ва бош менюнинг "Ишни тугатиш"("Завершение Windows") пунктини танланг ва кейин "Компъютерни учириш" ("Выключить компъютер") параметрини танланг.

Диккат! Экранга компъютерни учиришни таъкидловчи ёзув хосил булмагунча компъютерни учирманг.

 

 

«Бажариш» («Выпольнить») буйруғи ёрдамида дастур ишга тушириш.

1. "Бошлаш" менюсини босинг ва бош менюнинг "Бажариш" пунктини танланг.

2. "Очиш"("Открыть") номли майдонга керакли дастур номини ва йулини киритинг.

Маслахатлар

Агар дастур каерда жойлашганлиги ва/ёки номи номаълум булса "Обзор" тугмасидан фойдаланинг.

Агар олдин ишлатилган дастурни янгитдан ишга тушириш учун "Очиш" майдонидан унг томонда жойлашган стрелка тугмасини босинг ва руйхатдан дастурни топинг.

Бу файлни очиш учун "Очиш" майдонига файл, папка ёки компъютер номини киритинг(шулар каторида тармок номи хам) булиши хам мумкин. Тармок ресурслари бунда автоматик равишда ишга тушади.

 

 

ЙЎлни кЎрсатиш.

1. Дискни номини киритинг, кейин икки нукта ва тескари эгри чизик куйинг.

2. файл жойлашган папкалар ва папка ости номларини киритинг. Албатта бири бошкасидан тескари эгри чизик билан ажратилган булиши керак.

3. Файл номини киритинг ва унинг номини папкадан тескари эгри чизик билан ажратинг. Агар унинг номидан пробел булса ёки 8 та символ узунлигидан ошиб кетса, куштирнок ичига олинг.

Масалан:

С дискнинг Windows папкасида жойлашган дискни дефрагментация килиш дастурига йул: "c:\Windows\defrag.exe"

C дискнинг "Тадбирлар\байрамлар" папкасида жойлашган "Мехмонлар руйхати" хужжатига йул:

"С:\Тадбирлар\байрамлар\Мехмонлар руйхати.doc"

NT_SRV: компъютеридаги "Расмлар" папкасида жойлашган "Урмон" файлига йул:                   \\NT_SRV\расмлар\урмон.bmp

Агар умумий папка компъютерга D куринишда хосил килинган булса, унинг куриниши куйидагича:                   d:\Урмон.bmp

 

 

1-амалий топшириқ.

  1. Менинг компъютерим дастури ишга туширилсин. СЎнгра эса C: диск.
  2. С: дискнинг дарчасида тугмачалар ёрдамида экран бЎйича ёйиш, уни йиғиш ва қайта тиклаш амаллари бажарилсин.
  3. С: дискнинг дарчасида системали меню ёрдамида экран бЎйича ёйиш, уни йиғиш ва қайта тиклаш амаллари бажарилсин.
  4. С: дискнинг дарчаси сичконча ёрдамида кенгайтирилсин.
  5. С: дискни дарчасининг баландлигини клавиатура ердамида узгартиринг.
  6. С: диск дарчасидан "сичқонча" ёрдамида "Менинг компьютерим" дарчасига Ўтилсин.
  7. "Менинг компьютерим"дастурининг дарчасидан С: диск дарчасига Масалалар панели ердамида утилсин.
  8. ALT+ESC тугмачалари оркали С:диск дарчасидан "Менинг компьютерим "дарчасига утилсин.
  9. ALT+TAB тугмачалари оркали "Менинг компьютерим" дарчасидан С: диск дарчасига утилсин.
  10. С:диск дарчасининг холатини клавиатура ердамида узгартиринг.
  11. "Менинг компьютерим" дарчасининг холатини "сичконча" ёрдамида узгартиринг.
  12. С: диск учун дарчада WINDOWS папкасини хосил килинг.
  13. WINDOWS учун дарчани тугмачалар ердамида епинг.
  14. С: диск дарчасини тизимли меню ердамида епинг.
  15. "Менинг комьютерим"дарчасини ALT+TAB тугмачалари оркали епинг.

2-амалий топширик

  1. "Менинг компъютерим"ни ишга туширинг ва С: дискни очилсин.
  2. Асосий менюдан фойдаланиб С: дискда янги папка (Folder) яратилсин.
  3. "Масалалар панелидан" фойдаланиб ускуналар панелига утинг. "MS DOS кенгайтмасини курсатиш" ("Показать расширение MS DOS") режимини урнатинг ва файллар "Руйхат" ("Список") куринишини танланг.
  4. Хужжатлар папкасига клавиатурадан фойдаланиб "Биринчи" ва "Иккинчи" матнли хужжатлар яратилсин.
  5. <Ctrl>+<Esc> тугмаларидан фойдаланиб "Word" папкасига утилсин. Мундарижаси мос равишда "Бу биринчи хужжат" ва "Бу иккинчи хужжат" булсин.
  6. "Word" папкасига асосий менюдан фойдаланиб "Учинчи.txt" ва "Туртинчи.txt" номли матнли файллар яратилсин.
  7. "Биринчи" ва "Иккинчи" хужжатларни "Хужжатлар" папкасидан "Word" папкасига "Учинчи.txt" ва "Туртинчи.txt"ларни "Word" папкасидан "Excel" асосий менюдан фойдаланиб кучирилсин.
  8. "Excel" папкасидаги "Учинчи.txt" файлини сичконча ёрдамида "Янги.txt" файлига узгартирилсин.
  9. "Excel" папкасидан яна бир марта "янги.txt" хужжати нусха олинг. "Ускуналар панели"дан фойдаланиб яна бир марта "Учинчи.txt" ва "Туртинчи.txt" хужжатларини "Word" папкасидан "Excel" папкасига кучирилсин.
  10. "Учинчи.txt" ва "Туртинчи.txt" хужжатларини "Word" папкасидан "Excel" папкасига клавиатура ёрдамида кучирилсин.
  11. "Учинчи.txt" хужжатини "Word" папкасидан "Хужжатлар" папкасига сичконни чап тугмаси (Drag & Drob) ёрдамида сургалаб олиб борилсин.
  12. "Excel" папкасидан "Нусха..."("Копия...") билан бошланувчи хужжатларни учирилсин.
  13. "Хужжатлар" ва "Word" папкасида "Excel" папкасида жойлашган "Янги.txt" хужжати учун ёрлик яратилсин. Мавжуд "Янги.txt" хужжатини тугирлансин ва ёрликни кандай узгариши курилсин.
  14. С: дискдан "Менинг хужжатларим" папкаси очилсин ва "Руйхат" куриниши танлансин.
  15. Учта кетма-кет жойлашмаган хужжат сичкон ёрдамида ажратилсин. Ажратиш бекор килинсин ва янгидан уларни клавиатура ёрдамида белгилансин. Ажратиш бекор килинсин ва уларни тугри туртбурчак чизиш оркали белгилансин.
  16. Хамма дарчалар <Alt+F4> тугмасини босиш оркали ёпилсин.

3-амалий топширик.

  1. "Менинг компъютерим" ни ишга туширинг; "C:\Folder\Документы\Текстовой" очилсин.
  2. "Бажарилган ишлар хакидаги" мавзудаги янги "Хисобот" матнли хужжатини яратилсин.
  3. "Кайд килинган турли файллари учун MS DOS кенгайтмасини курсатма" режимини урнатинг ва "Жадвал"("Таблица") режимини танлансин.
  4. "Матнли хужжат" файл туридан "Нуктали расм BMP" турига утилсин.

 

 


Маъруза 7

Алгоритмлаш асослари. Алгоритмнинг асосий хоссалари.

Режа:

  1. Масалаларни ЭХМда ечиш боскичлари.
  2. Масалани ЭХМда ечишнинг алгоритмлаш боскичлари.
  3. Алгоритм тушунчаси ва унга мисоллар.
  4. Алгоритмнинг асосий хоссалари.
  5. Алгоритмни тависфлаш усуллари.
  6. Дастурлаш тиллари ва уларни синфлаш.
  7. Алгоритмнинг асосий турлари.

Хулосалар.

 

Информатикада масала ечиш тушунчаси деганда ахборотларни кайта ишлаб, натижани олдиндан белгиланган маълум бир куринишга олиб келиш тушунилади.

ЭХМдан флйдаланиб масалани ечиш – яратилган алгоритмга асосланган холда дастлабки маълумотлар устида автоматик тарзда амаллар бажарилиб изланган натижа (натижалар) куринишига келтириш демакдир.

  1. Информатика фанининг таркибий кисмлари.

Информатика фани уч таркибий кисмдан иборат:

 

Информатика

Brainware

Масалани тугри ечиб олиш учун зарур билим ва махорат(Алгоритм ва усул)

Software

ЭХМда фойдаланиладиган жами Дастурлар(Дастур)

Hardware

ЭХМ таркибига кирган, ташки ва четки курилмалар(ЭХМ)

 

  1. Масалаларни ЭХМда ечиш боскичлари.

ЭХМдан фойдаланиб «илмий-техник масалани ечиш» тушунчаси кенг маънодаги суз булиб, куйидаги босикчларга булинади. Максадимиз боскичларни кайси бирларини мутахассис ЭХМдан фойдаланмасдан ва кайси бирларини ЭХМдан фойдаланиб бажаришини аниклаш, хамда босикчларни тула урганиб чикишдан иборат.

Илмий-техник масалаларни ЭХМдан фойдаланиб ечиш босикчлари:

  1. Масаланинг куйилиши ва максаднинг аикланиши;
  2. Масалани математик ифодалаш;
  3. Масалани ечиш услубини ишлаб чикиш, сонли усулларни танлаш;
  4. Масалани ечиш алгоритмини ишлаб чикиш;
  5. Маълумотларни тайерлаш ва таркибини аниклаш(танлаш);
  6. Дастурлаш;
  7. Дастур матнини ва маълумотларни ахборот ташувчига утказиш;
  8. Дастур хатоларини тузатиш;
  9. Дастурни автоматик тарзда ЭХМда бажарилиши;
  10. Олинган натижаларни изохлаш, тахлил килиш ва дастурдан фойдаланиш учун курсатма езиш.

«Информатика» курсида 1-4 боскичлар киска маънода, хусусий холатлар, куп учрайдиган мураккаб булмаган муоммолар учун тушунтирилади. Бу боскичлар том маънода тулалигича мутахассисликни эгаллаш давомида махсус курс воситасида ургатилади.

8 ва 9-боскичларни бажаришда мутахассис (ЭХМдан фойдаланувчи) ЭХМдан фойдаланади.

7-боскичда ЭХМдан фойдаланиш хам, фойдаланмаслик хам мумкин.

ИТМни Эхмда ечиш босикчларини алохида куриб чикамиз.

1-боскич. МАСАЛАНИНГ КУЙИЛИШИ ВА МАКСАДНИ АНИКЛАШ. Халк хужалигининг муайян сохаси (техника, иктисод, лингвистика, таълим ва х.к.) буйича ишлаетган (ишлаган) малакали ва етакчи мутахассис томонидан бажариладиган иш.

Масалани куйиш ва максадни аниклаш учун малакали мутахассис бир неча кун, ой, хаттоки йиллаб изланиши мумкин.

Куйилган масалани амалга ошириш учун керали маълумотлар таркиби (структураси), тузилиши, ифодаланиши аникланган булиб, улар орасидаги богланишлар аник ифодаланган булса масала куйилган деб айтилади.

2-боскич. МАСАЛАНИ МАТЕМАТИК ИФОДАЛАШ.

Бу боскичда масалани ечиш учун керакли ва етарли булган дастлабки маълумотларни таркиби, тавсифи, тури, тузилиши хисобга олинган холда математик терминларда ифодаланади, хамда масаланинг ечищнинг математик модели яратилади. Бунинг учун хар хил (сохага караб) математик аппарат ишлатилиши мумкин. Масалан, иктисод сохасидаги мутахассислар – чизикли дастурлаш, динамик дастурлаш, стохастик дастурлаш, башорат (прогноз) килиш билан боглик булган масалаларни ечиш математик аппаратини билиши керак; техник сохасидаги мутахассислар оддий диффериенциал тенгламалар ва уларнинг тизимлари, механиканинг четки (краевые) масалаларини, газ динамикасига оид масалаларни ифодалаш ва ечиш учун ишлатиладиган математик аппаратни тулик тушуниб етган булиши керак.

Мутахассис уз сохасини хар томонлама яхши урганган ва амалий жихатдан пухта узлаштирган ва куланиладиган хар хил математик аппаратни барча имкониятларини тулик тушуниб етган ва амалиетга куллай оладиган булиши керак.

Бу боскичла 2 та асосий саволга жавоб топиш керак:

  1. Масалани ифодалаш учун кандай математик  структуралар максадга мувофик келади?
  2. Ечилган ухшаш масалалар борми?

Танланган  математик структура (аппарат)да масалани элементида объектлари тула ифодаланиши зарур.

3-боскич. МАСАЛАНИНГ ЕЧИШ УСУЛИНИ ИШЛАБ ЧИКИШ. СОНЛИ УСУЛНИ ТАНЛАШ.

Агар дастлабки маълумотлар билан изланаетган натижа (микдорлар, маълумотлар) уртасида аник богликлик (конуният) урнатилган булиб ва масалани ечиш услуби ишлаб ишлаб чикилган булса еки уша богланишни амалга ошириш учун тайер сонли усул(лар) танлаб олиниб (масала учун, масаланинг бир кисми учун) масаланинг ечиш услуби ишлаб чикилган дейилади.

X – дастлабки маълумотлар;

Y – натижа, максад функцияси, изланаетган микдор(лар) булса, улар орасидаги богланиш y=f(x) каби олиниши мумкин.

F – дастлабки маълумотлар билан натижани богловчи конуният, коидалар мажмуаси, яъни X маълумотлар устида бажариладиган амаллар кетма-кетлиги еки танлаб олинган усул.

Масалани ечишнинг ишлаб чикилган услуби еки танлаб олинган усулнинг тугрилиги, самарадорлиги кейинги боскичларда текшириб аникланади.

4-боскич. МАСАЛАНИ ЕЧИШ АЛГОРИТМИНИ ЯРАТИШ.

4-боскичда асосан масалани ечиш алгоритми яратилади. Масалани ечиш алгоритми ЭХМнинг имкониятларини, ечиш аниклигини, хамда масалани ЭХМда ечиш вактини ва кийматини хисобга олган холда яратилса максадга мувофик келган булар эди.

Масалани алгоритмини яратишда оралик маълумотларни иложи борича камайтириш, ташки курилмалар билан буладиган алокаларни минимумга келтириш керак.

Дастурнинг самарадор ва унумдорлиги, масалани ечиш алгоритмининг канчалик пухта ташкил килинганлигига боглик.

3-4 боскичлар бир-бири билан жипс, мустахкам богланган. Яъни яратилган услубни хар-хил усуллар билан амалга ошириш мумкин, шу сабабдан масалани ечиш услуби ва алгоритмини бир неча вариантлари булиши мумкин ва кераклиси танлаб олинади.

Мураккаб масаланинг алгоритмини яратишда кадамба-кадам ойдинлаштириш услубидан фойдаланган маъкул, хар бир кадамда алгоритмнинг таркиби содда ва тушунарли булиб колишига эришмок керак. Масалани алгоритмлаш жараенида, алгоритмни баъзи булакларини, лавхаларини, мантикан алохида кисмларини ифодалашда типик алгоритмлар ва амалиетда текширилган алгоритмлардан, иложи борича, куп фойдаланган маъкул.

Алгоритмлашда модуллик принципидан фойдаланиш алгоритмни укишда ва дастурлашда кулайлик яратади. Охир окибаида масалани ечиш алгоритми ишчи холатга келтирилади, яъни алгоритм график куринишда (блок-тизимлар) бирор алгоритмик тил врситасида ифодалаш даражасига келтирилади.

Масалани алгоритмлаш – масалани ЭХМдан фойдаланиб ечиш алгоритмини яратиш жараени.

Алгоритмлаш – масалани ечиш боскичи булиб, масалага куйилган шарт ва талаблар асосида охирги натижани, масалани ечимини олиш учун ишлаб чикилган алгоритмларни яратиш билан шугулланадиган информатиканинг булимидир.

Алгоритм деб, масалани ечиш усун бажарилиши лозим булган амаллар кетма-кетлигини аник тавсифлайдиган коидалар тизимига айтилади.

5-боскич. МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАЙЕРЛАШ ВА ТАРКИБИНИ АНИКЛАШ.

Маълумотларни атсвирлаш усулини танлаш алгоритмни бажарилиши билан чамбарчас богланган. Шу сабабдан маълумотни тасвирлашнинг шундай турини, усулини танлаш керакки масалани ечиш жараени содда ва тушунарли булсин. Маълумотлар оддий узгарувчилар куринишида (бу хол жуда кам учрайди), массив куринишида, алохида маълумот файллари (кетма-кет укиладиган еки бевосита укиладиган) куринишида ахборот ташувчида жойлашган булиши мумкин.

6-боскич. ДАСТУРЛАШ.

Масалани ишчи холатга келтирилган ечиш алгоритми танланган алгоритмик тил воситасида ифодалаш (тавсифлаш, тасиврлаш) дастурлаш дейилади.

Алгоритмнинг хар бир майди булаги алгоритмик тилнинг операторлари ердамида, тилнинг сентаксис ва семантика коидалари сасосида езиб чикилади. Алгоритм мукаммал тузилган булса дастурлашда кийинчилик тугилмайди. Дастурлаш жараенида куйидаги таклифлар инобаига олинса хатоларни тузатиш жараени енгиллашади.

  1. Дастур умумий булиши керак, яъни маълумотларни аник бирор турига боглик булмаслиги керак, массивнинг чегара параметрларини текширмок лозим. Массив элементларининг сони 0 еки 1 булиб колиш, еки юкори чегарасидан ошиб кетиш холати.
  2. Узгармас катталик хамда узгарувчи катталик куринишида ишлатиш. (Бирор узгармас катталикни бошкаси билан алмаштириш зарурати булиб колса, дастур матнини чакириб узгартириш керак – бу нокулай холат EXE, COM файлларидан асло мумкин эмас).

Дастурда киритиладиган маълумотларни назорат килиш кисми булиши керак.

  1. Дастурдаги арифметик амалларни камайтириш ва дастурни ишлашини тезлатиш учун:

-          даражага ошириш амаллари купайтириш амали билан алмаштирилгани маъкул;

-          бир хил маълумот билан хисобланаетган арифметик (алгебраик) ифодаларни бир марта хисоблаб кийматини бирор узгарувчида саклаб ишлатиш.

-          такрорлашларни ташкил килишда такрорланишни чегарасини текшириш учун ифодалардан эмас балки оддий узгарувчилардан фойдаланиш.

-          Такрорий хисоблашлар таркибида учрайдиган ва такрорланиш давомида кийматини узгартирмайдиган ифодаларни такрорланишдан ташкарида хисоблаш.

  1. Дастурнинг хар бир булаги, модули кисмига тушунтиришлар езилган булиши керак. Дастурдаги тушунтиришлар, масалани ечиш кетма-кетлигини ифодаловчи мантикий кетма-кетликдан иборат булмоги керак.

Дастурдаги модуллар, кисмлар аник курсатилган булиши керак. Такрорланиш боши ва такрорланиш охири алохида каторда тургани маъкул.

7-боскич. ДАСТУР МАТНИНИ ВА МАЪЛУМОТЛАРНИ АХБОРОТ ТАШУВЧИГА УТКАЗИШ.

Эхм учун ахборот ташувчи воситалар булиб: перфокарта, перфолента, магнитли тасма, магнитли диск (эгилувчи магнитли диск, магнитли карта) хизмат килиши мумкин.

Дастур матни алохида махсус курилмалар ердамида еки ЭХМдан фойдаланиб ахборот ташувчига утказилади.

8-боскич. ДАСТУРНИНГ ХАТОСИНИ ТУЗАТИШ.

Масалани ЭХМда ечиш босикчлари ичидаги куп вакт талаб киладиган, мутахассисдан сабр каноат, чидам, акл заковат, мантикий тез фикрлаш, ЭХМни математик таъминотини, алгоритмик тилнинг барча имкониятларини, отладка килиш услубини, йулларини, масаланинг магзини икир-чикирларигача мукаммал билишни талаб буйича текшириш деб хам юритилади. Дастурнинг тугри ишлаши ва йул куйилган хаиоликларни аниклаб тузатиш, алгоритмни яратишда йул куйилган камчиликларни бартараф килиш, хамда танланган усулнинг ярокли еки яроксиз эканлигини аниклаб берувчи жараен.

Тест – махсус тайерланган дастулабки маълумотлар булиб, улар устида амаллар бажариш билан масалани ечими натижа олинади. Тест тайерлаш жуда мураккаб иш булиб, кулда хисоб-китоб ишларини бажаришни талаб килади, хамда дастурнинг хамма кисмларини, булакларини, модулларини текшириш шарт.

Дастурнинг хатосини тузатиш буйича йул-йуриклар:

  1. Махсус тайерланган маълумотлар сасоисда дастурни кулда ечиб чикиш (имкони булса),  еки мантикан алохида булган булакларини, модулларини кулда хисоблаш.
  2. Дастурни ва унинг булакларини, модулларини тест ердамида текшириш.
  3. Дастурни керакли жойларига босиб чикариш буйругини куйиш (тузатишлардан кейин олиб ташланади).
  4. Дастурнинг хатоларини тузатишда, мулокот режимида бажарилганда (STOP) тухтатиш буйругидан фойдаланиш.
  5. Дастурлаш тилини ва ЭХМни амал бажарувчи тизими (АТ)нинг махсус хатоларни тузатиш имкониятларидан фойдаланиш.
  6. Хатоларни тузатиш жараенида кам хажмдаги маълумотлар билан ишлашни ташкил килиш.

9-боскич. ДАСТУРНИ АВТОМАТИК ТАРЗДА ЭХМДА БАЖАРИЛИШИ.

ЭХМ хатолари тузатилган тайерланган дастлабки маълумотлардан фойдаланилган холда масаланинг ечимини (ечимларини) автоматик тарзда хисоблайди.

Агар натижалар масаланинг ечими учун ярокли деб топилса масалани ечиш тугалланган хисобланади, акс холда юкоридаги боскичлар кайтадан куриб чикилади.

10-боскич. ОЛИНГАН МАЪЛУМОТЛАРНИ ИЗОХЛАШ, ТАХЛИЛ КИЛИШ ВА ДАСТУРДАН ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ЙУРИКНОМА ЕЗИШ.

Масалани ечиш натижасида олинган сонлар еки сонлар массиви, матнлар еки матн куринишидаги массивлар хар тарафлама изохлаб, тушунтирилади.

Дастурдан фойдаланиш учун кургазма езиш куйидагиларни уз ичига олади:

-          Дастур ишлаши учун маълумотларни тайерлаш усули, тузилиши аник белгиланган;

-          Дастурни ишлаш учун ЭХМни созлаш йуллари;

-          Дасурни ишга тушириш ва ишлашпайтида буладиган савол-жавоблар;

-          Дастурни ишлаш жараенида келиб чикадиган хар-хил хатоларни бартараф килиш йуллари аник ва рухта тушунарли килиб езилган булиши керак.

АЛГОРИТМНИНГ АСОСИЙ ХОССАЛАРИ.

Алгоритм куйидаги асосий хоссаларга эга: узлуклилик, аниклик, натижавийлик ва оммавийлик.

УЗЛУКЛИЛИК. Дастлабки берилган маълумотларни натижага айлантириш жараени узлукли равишда амалга ошириладики, бунда вактнинг хар бир кейинги келадиган дакикасидаги микдор (катталик)ларнинг киймати  вактнинг шундан олдинги дакикасида булган микдорлар кийматидан маълум бир коидалар буйича олинади.

АНИКЛИК. Алгоритмнинг хар бир коидаси аник ва кийматли булиши зарурки, бунда вактнинг бирор дакикасида олинган микдорлар киймати вактнинг шундан олдинги дакикасида олинган микдорлар киймати билан бир кийматли аникланган булади.

НАТИЖАВИЙЛИК. Алгоритм масаланинг ечимига чекли сондаги кадамлар ичида олиб келиши еки масалани «ечиб булмайди» деган хабар билан тугаши керак.

ОММАВИЙЛИК. Масаланинг ечиш алгоритми шундай яратилиши керакки, уни факат бошлангич маълумотлар билан фаркланадиган масалаларни ечиш учун  хам кулланиши керак. Бунда бошлангич маълумолар алгоритмни  куллаш сохаси деб аталадиган бирорта сохадан олинади. Масалан, юкоридаги 1 – мисолдакопток урнига бошка нарсани тик иргитилса ва унинг бошлангич тезлиги маълум булса, шу алгоритм билан у эришадиган баландлик аникланган.

АЛГОРИТМНИ ТАВСИФЛАШ УСУЛЛАРИ ВА УЛАРГА МИСОЛЛАР.

Алгораитмни ишлаб чикишда уни бир неча хил усул билан ифодалаб берса булади. Шулардан учтаси кенг таркалган. Булар:

  1. Алгоритмни оддий тилда тавсифлаш;
  2. Алгоритмни тузим куринишда ифодалаш;
  3. Алгоритмни махсус (алгоритмик) тилда езиш.

6.1.            Алгоритмни оддий тилда тавсифлаш.

Алгоритмларни ифодаланшини энг кенг таркалган шакли, бу оддий тилда сузлар билан баен килишдир. Бу нафакаь хисоблаш алгоритмларида, балки хаетий, турмушдаги «алгоритмлар»га хам тегишлидир.

АЛГОРИТМНИ МАХСУС ТИЛДА ИФОДАЛАШ.

Бу усулда алгоритмни ифодалаш учун дастурлаш тиллари деб аталувчи сунъий тиллар кулланилади. Бунинг учун ишлаб чикилган алгоритм шу тиллар ердамида бир маъноли ва ЭХМ тушуна оладиган куринишда тавсифланиши зарур. Унинг таркибида чекланган сондаги синтаксис конструкциялар туплами бор булиб, у билан алгоритм яратувчи  таниш булиши керак. Анашу конструкциялардан фойдаланиб буйрук ва курсатмалар формал ифодаларга утказилади.

Замонавий дастурлаш тиллари ЭХМ нинг ичики машина тилидан кескин фарк киладиган ва ЭХМ бевосита ана шу тилда ишлай олмайди. Бунинг учун дастурлаш тилидан машина тушунадиган тилга таржима килувчи махсус дастур – транслятордан фойдаланилади. Дастурнитрансляция килиш ва бажариш жараенлари вактларга ажралади. Аввал барча дастур трансляция килиниб, сунгра бажариш услубида ишлайдиган трансляторлар компиляторлар деб аталади.

Дастлабки тилнинг хар бир операторини узгартириш ва бажаришни кетма-кет амалга оширадиган трансляторлар интерпретаторлар деб аталади.

Дастурлашнинг ихтиерий тили белгилар мажмуини ва алгоритмларни езиш учун ушбу белгиларни куллаш коидаларини уз ичига олади. Дастурлаш тиллари бир биридан алифбоси, синтаксиси ва семантикаси билан ажралиб туради.

Алифбо – тилда кулланиладиган куплаб турли рамзий белгилар (харфлар,Ю ракамлар, махсус белгилар).

Тилнинг синтаксиси жумлалар тузишда белгиларининг богланиш коидаларини белгилайди, семантикаси эса ушбу жумлаларнинг мазмуний изохини белгилайди.

ДАСТУРЛАШ ТИЛЛАРИ ВА УЛАРНИ СИНФЛАШ.

Хозирги кунда дастурлаш тилларини у еки бу белгиси буйича синфлаш мумкин. Дастурлаш тилининг ЭХМга богликлик даражаси буйича синфлаш энг умумий хисобланади.

Юкоридаги айтилган белгига караб, дастурлаш тиллари машинага боглик булмаган тилларга булинади.

Машинага боглик тиллар, уз навбатида, машина тиллари ва машинага мулжалланган тилларга ажратилади.

Дастурлаш тилининг машина тилига якинлиги даражасини таърифлаш учун тил даражаси тушунчаси кулланилади. Машина тили 0 даража деб килинган булиб, санок боши хисобланади. Одамнинг табиий тили энг юкори даражадаги тил деб каралади.

Машинага боглик булмаган тиллар хам иккита турга булинади: биринчиси процедурага мулжалланган тиллар, иккинчиси – муоммога мулжалланган тиллар киради.

Процедурага мулжалланган тиллар турли масалаларни ечиш алгоритмларини (процедураларни) тавсифлашга мулжалланган, шунинг учун улар купинча оддий килиб алгоритмик тиллар деб аталади.

Ушбу тиллар ечилаетган масалалар хусусиятларини тула хисобга олади ва ЭХМнинг турига деярли боглик эмас. Бу хилдагитиллар таркиби машина тилига караганда табиий тилга, масалан, инглиз тилига якинрок. Хозирги кунда хисоблаш, мухандис-техник, иктисодий, матнли ва сонли ахборотларни тахлил килиш ва бошка масалаларни ечиш тиллари маълум. Масалан: ФОРТРАН тили 1954 йили ишлаб чикилган булиб, FORslator – формулалар транслятори деган маънони англатади ва илмий ва мухандис – техник масалаларни хисоблашларда ишлатилади.

АНГОЛ тили 1960 йили яратилган булиб, ALGOritmic Language – алгоритмик тил деган маънони англатади ва илмий-техник масалаларни хисоблашларда ишлатилади.

КОБОЛ тили 1959 йили яратилган булиб, Common Businees Oriented Language – савдо-сотик масалаларига мулжалланган тил деган маънони англатади. Корхона ва тармокнинг моддий бойлигини, молиясини, ишлаб чикарган махсулони хисобга олиш билан боглик икисодий масалаларни ечиш учун ишлатилади.

ПАСКАЛЬ тили 1971 йилда эълон килинган булиб, француз олими Блез Паскаль номига куйилган. Турли хилдаги масалалар ечимини олишда тартибланган (структуравий) дастурлар тузишда ишлатилади.

PL/1 тили 1964 йилда яратилган булиб, Programming Language/1 – 1-тартиб ракамли дастурлаш тили маъносини англатади. Ушбу тил универсал тиллар туркумига киради. Бу тилда ишлаб чикилган дастурлар Эхмни янгиси билан алмаштирилганда кайтадан тузиб чикилиши зарур эмас. БЕЙСИК (BASIC – Beginners All Purpose Sumbolic Instruction Code – бошловчилар учун куп максадли дастурлаш тили) хисоблаш алгоритмларини езиш учун кулланиладиган алгоритмик тил. Бу тил 1965 йилда Дартмут коллежи ходимлари Кемини ва Курцлар томонидан ишлаб чикилган.

Процедурага мулжалланган тиллардан масалаларнинг математик ифодалари, алгоритмлар ва дастурлаш усуллари билан таниш булган мутахассислар фойдаланиладилар. Бунда улардан ЭХМ-нинг тузилиши мукуаммал билиш талаб килинмайди.

Муоммога мулжалланган тиллар Эхмда масала ечиш усулари ва дастурлаш усуллари билан таниш булмаган фойдаланувчилар учун яратилгандир. Фойдаланувчи масалани таърифлаши, бошлангич маълумотларни бериши ва натижани чикаришнинг талаб килинган куринишини айтиши кифоя.

Амалда хам масалалар хам чищтикли турдаги алгоритмга келтириб ечиб булмайди. Куп холларда бирор бир оралик натижага боглик равишда хисоблашлар еки у еки бошка ифодага кура амалга оширилиши мумкин яъни бирорта мантикий шартни бажарилишига боглик холда хисоблаш жараени у еки бу тармок буйича амалга оширилиши мумкин. Бундай тузилишдаги хисоблаш жараенини алгоритм тармокланувчи турдаги алгоритм деб аталади.

Купгина холларда масалаларнинг ечмини олишда битта математик боглинишга кура унга кирувчи катталикларнинг турли кийматларига мос келадиган кийматларини куп марталаб хисоблаш тугри келади. Хисоблаш жараенининг бундай куп марталаб такрорланадиган кисмига такрорланишлар деб аталади. Такрорланишларни уз ичига олган алгоритмлар такрорланувчи турдаги алгоритмлар дебаталади. Такрорланувчи турдаги алгоритмни езиш ва чизиш улчамларини сезиларли даражада кискартириш, такрорланадиган кисмларни ихчам ифодалаш имконини беради.

 

Назорат саволлар.

 

  1. Алгоритм деб нимага айтилади.
  2. Масалани ЭХМда ечишни неча боскичи мавжуд
  3. Алгоритмни асосий хоссаларини айтинг.
  4. Кандай дастурлаш тилларини биласиз

 

Маъруза № 8

Паскаль алгоритмик тили ва

унинг конструкциялари

 

  Режа:

1. Кириш.

2. Тилнинг оддий элементлари.

3. Паскаль тилида маълумотларнинг турлари.

4. Паскаль тилидаги стандарт функциялар, арифметик ва мантикий ифодалар.

Кириш

XVII асрда яшаган ва дунеда биринчи хисоблаш машинасини яратган француз олими Блез Паскаль шарафига шундай деб номланган ПАСКАЛЬ тили Швецариянинг Цюрих шахридаги Олий техника мактабининг профессори Никлаус Вирт томонидан 70-йилларда яратилган булиб, 1979 йилда стандарт Паскаль деб тасдикланган.

Узининг соддалиги, мантикийлиги ва самаралилиги туфайли бу тил бутун дунега тезда таркалди. Хозирги пайтда барча хисоблаш машиналари, хусусан, микроЭХМлар хам шу тилда ишлаш имкониятига эга. Дастурлар матнининг тугрилигини осонлик билан текшириш мумкинлиги, уларнинг маъноси яккол ташланиши ва оддийлиги билан ажралиб туради.

Паскаль анча мураккаб ва куп вакт оладиган хисоб ишларини бажаришга мулжалланган таркиблаштирилган дастурлар ту-зишга имкон беради. Яна бир афзаллиги шундан иборатки, фойдаланувчи хатоликка йул куймаслиги учун еки хато езиб куйган булса, тез тузатиб олиши учун дастурда ишлатилган узгарувчилар олдин-дан кайси турга (тоифага) мансуб эканлиги белгилаб куйилган булади. Шу билан бирга дастурнинг барча элементлари хакида маълумот тавсифлаш булимида мужас-самлашган булади Операторлар сони эса имкон даражасида камайтирилгандир.

Паскаль алгоритмик тилининг алифбоси куйидагилардан иборат:   1)  26 та лотин харфлари;

2)      0 дан 9 гача араб ракамлари;

3)      32 та кирил харфлари;

4)      махсус белгилар –(+,-,*,/.:,;,[.],[,],=,>,<) ни уз ичига олади.

Паскаль тилида суз деб бир нечта белгилар кетма-кетлиги тушунилади. Хизматчи суз деб Паскаль тилидаги стандарт ном тушунилади. Бу ном махсус маънони англатади ва уни маълумотларга бериб булмайди. Масалан, PROGRAM, BEGIN, END ва х.к. Паскаль тилидаги маълумотларнинг элементлари булиб, узгарувчилар, узгармаслар, изохлар хизмат килади.

Узгарувчилар деб – хисоблаш жараенида уз кийматини узгартирадиган катталикларга айтилади. Узгарувчиларнинг номлари (идентификаторлар) – харфлардан еки харф ва ракам-лардан иборат булади. Белгилар сони 8 тадан ошмаслиги керак.

Узгармаслар (const) – деб хисоблаш жараенида  уз кийматини узгартирмайдиган катталикларга айтилади. Буларга хам узгарувчилар каби ном берилади.

Изохлар – дастурнинг маълум кисмини тавсифлаш учун ишлатилади ва бу каторда хеч кандай амал бажарилмайди, яъни дастурнинг бирор блокини яхширок тушунишга хизмат килади. Изох (*,*) символлари орасида берилади. Катта кавслар *,* ва [*,*] лар хам ишлатилиши мумкин.

Паскаль тилида маълумотларнинг куйидаги  тоифалари мавжуд: Маълумотларнинг тоифалари икки хил булади оддий скаляр ва мураккаб. Скаляр тоифа уз навбатида узгарувчи ва стандарт тоифаларга булинади.

Узгарувчи тоифага кайд килинган ва чегараланган тоифалар кирса, стандарт тоифага бутун – INTEGER, хакикий – REAL, манти-кий – BOOLEAN, белгили – CHAR тоифалар киради. Мураккаб тоифаларга эга тупламлар, массивлар, езувлар, файллар, белгилар катори каби тоифалар киради.

INTEGER – бутун турдаги маълумотлар факат бутун сонларни кабул килади. Улар Паскаль тилида куйидагича ифодаланади: 7,10,89 ва х.к.

REAL – хакикий туридаги маълумотлар хакикий сонларни кабул килади ва 2 хил куринишда булади:

А)кузгалмас нуктали хакикий сонлар (3.56, 0.88, 150.45)

Б)кузгалувчан нуктали хакикий сонлар (0.546=546Е-3, 96.78*102=96.78Е2 ва х.к.)

CHAR – белги туридаги маълумотлар киймат сифатида барча белгиларни кабул килади. Бу маълумотлар апостроф ичига олиб езилади. Масалан (F,A,R.5,8 ва х.к.)

BOOLEAN – мантики турдаги маълумотлар. Бу ном инглиз математиги Жорж Буль шарафига шундай деб аталади ва шу турдаги узгарувчилар факат 2 та киймат кабул килади TRUE еки FALSE. Бу маълумотлар устида солиштириш амаллари (>,<,=,=,=>), мантикий купайтириш AND, мантикий кушиш OR ва мантикий инкор килиш NOT амалларини бажариш мумкин.

A

B

NOT A

NOT B

A AND B

A OR B

TRUE

TRUE

FALSE

FALSE

TRUE

FALSE

FALSE

TRUE

FALSE

FALSE

TRUE

TRUE

FALSE

TRUE

FALSE

TRUE

TRUE

FALSE

FALSE

FALSE

 

TRUE

TRUE

TRUE

FALSE

 

 

Паскаль тилида учрайдиган стандарт функциялар жадвали.

Ф-яни Пас-калдаги ифодаси

Функциянинг математик ифодаси

Аргумент-нинг тури

Функция-нинг тури

ABS(X)

X

REAL

INTEGER

REAL

INTEGER

SQR(X)

X2

REAL

INTEGER

REAL

INTEGER

SQR(X)

Öx

REAL

INTEGER

REAL

INTEGER

EXP(X)

ex

REAL

INTEGER

REAL

REAL

LN(X)

Ln x

REAL

INTEGER

REAL

REAL

SIN(X)

Sin x

REAL

INTEGER

REAL

REAL

COS(X)

Cos x

REAL

INTEGER

REAL

REAL

ARCTAN

Arctg x

REAL

INTEGER

REAL

REAL

ROUND(X)

X ни яхлитлаш

REAL

 

INTEGER

TRUNC(X)

Х ни бутун кисмини олиш

REAL

 

INTEGER

 

PRED(X)

Х дан олдинги кийматни олиш

INTEGER

CHAR

BOOLEAN

INTEGER

CHAR

BOOLEAN

SUCC(X)

Х дан кейинги кийматни олиш

INTEGER

CHAR

BOOLEAN

INTEGER

CHAR

BOOLEAN

A DIV B

А ни В га бу либ бутун кисмини олиш

INTEGER

INTEGER

 

INTEGER

 

A MOD B

А ни В га булиб колдигини олиш

INTEGER

INTEGER

INTEGER

 

CHR(X)

Х ни тартиб номерига кура символини аниклаш

INTEGER

 

CHAR

ORD(X)

Х ни симво-лини тартиб номерини аниклаш

CHAR

INTEGER

 

ODD(X)

Х нинг ток еки жуфтли-гини аниклаш

INTEGER

Х-ток

Х-жуфт

BOOLEAN

TRUE

FALSE

 

Арифметик ифодалар.

Арифметик ифодалар узгарувчилар, узгармаслар, арифметик амал белгилари ва стандарт функциялардан ташкил топади. Арифметик ифодада катнашаетган амаллар устиворлигига караб бажарилади. Амаллар куйидаги устиворликка эга.

  1. Кавс ичидаги амаллар ва стандарт функцияларни хисоблаш.
  2. Купайтириш, булиш, DIV, MOD амаллари.
  3. Кушиш ва айириш амали.

Арифметик ифодада бир хил устиворликка эга амаллар кетма-кет келса, улар чапдан унгга караб бажарилади.

Y=esin(x)+cos(x)+tg(x+3)

Y=EXP(SIN(SQRT(X))+COS(SQR(X)))+SIN(X+SQRT(3))

/COS(X+SQRT(X)).

Мантикий ифодалар.

Мантикий ифодалар уз ичига мантикий узгармасларни, мантикий узгарувчиларни, мантикий амал белгиларини, мантикий натижа берадиган стандарт функцияларни хамда DIV ва MOD функцияларини камраб олади. Мантикий ифодага хам амаллар устиворлигига кура бажарилади.

  1. Кавслар ичидаги амал ва мантикий инкор амали (NOT).
  2. Мантикий купайтириш (AND), DIV, MOD амаллари.
  3. Мантикий кушиш (OR) ва солиштириш амллари.

Мисол. (A>3) AND (A=C+3) OR NOT(B=5)

Мантикий ифода берилган булиб А=2, В=4, С=5 булганда, бажарилиши ва натижа куйидагича булади:

1)      FALSE

2) FALSE

3) FALSE

4) FALSE

5) TRUЕ

1)      TRUЕ

Назорат саволлари:

  1. Паскаль тили качон ва ким томонидан яратилган?
  2. Паскаль тилининнг алифбосига нималар киради?
  3. Узгарувчи,узгармас ва изох тушунчаларини изохланг.
  4. Маълумотларнинг неча хил тоифаси мавжуд?
  5. Арифметик ифодалар ва мантикий ифодаларга мисоллар келтиринг.

 


Маъруза № 9

Паскаль алгоритмик тилида дастурнинг таркиби.Оператор тушунчаси ва уларнинг таснифи. Дастур тушунчасива унинг асосий булимлари. Булимларнинг тавсифи.

 

Режа:

  1. 1.      Дастур тушунчаси.
  2. 2.      Паскаль тилида дастур таркиби.
  3. 3.      Дастурни асосий булимлари.
  4. 4.      Оператор тушунчаси. Паскаль тилидаги операторлар таснифи.

 

Дастур деб махсус тилда езилган ЭХМда масала ечиш учун кадамма кадам езилган аник ва мукаммал инструкцияга айтамиз. Паскаль тилидаги дастур таркиби 2 асосий кисмдан иборат булади. Булар дастур сарлавхаси ва дастур танаси. Дастур танасидан кейин нукта куйилади, бу нукта дастур охирини билдиради. Дастур сарлавхаси дастур танасидан нукта вергул билан ажратилади.

<дастур>::<дастур сарлавхаси>;<дастур танаси>

Дастур сарлавхаси PROGRAMM хизматчи суз билан бошланади, бу суздан кейин шу дастурга берилган ном езилади (бу ном дастур ичида хеч кандай сифатида ишлатилиши мумкин эмас). Дастур номидан кейин юмалок конус ичида дастур параметрлари руйхати берилади. Бу параметрлар файллар номи булиб улар оркали дастур ташки мухит билан богланади. Мавжуд булган куплик файллар орасидан 2 стандарт матнли файллар ажратилган. Булар дастурни бошлангич маълумотлар ва маълумотларни кайта ишлаш натижалари билан боглайдиган INPUT ва OUTPUTлардир.

Дастур сарлавхаси езилишни куйидаги мисолда курамиз:

PROGRAM HFCRFL (INPUT,OUTPUT);

Паскални куп версияларида INPUT ва OUTPUT езилмаслиги хам мумкин.Умумий холда дастур танаси (блоки) 6 булимдан иборат ва улар  аникланган кетмакетликда булиши шарт.

    <блок>::=<белгилар булими>

    <константалар булими>

    <тоифалар булими> 

    <узгарувчилар булими>

    <процедуралар булими>

    <операторлар булими>

Дастурни асосий вазифаси бу ЭХМга маълумотларни (берилганлари) кайта ишлаш буйича амаллар бериш.

Бу амаллар операторлари ердамида берилади. Шунинг учун хам операторлар булими асосий хисобланади ва хар кандай дастурда иштирок этиши шарт. Операторлар булимидан олдинги булимлар баъзи дастурларда иштирок этмаслиги хам мумкин. Улар тавсифлаш булимлари дейилади.

Белгилар булими

Дастурни ихтиерий операторининг олдига белги ва икки нукта куйиб колган операторларидан ажратиш мумкин. Операторларни белгилари бир хил булиши мумкин эмас. Операторни белгисини унинг номи сифатида каралади.

Дастурда ишлатилаетган хар бир белги аввал белгилар булимида тавсифлаш йули билан эълон килиниши керак:

<белгилар булими>::=<буш>½label½<белги>,<белги>;

белгилар булими label (белги) хизматчи сузи билан очилади , ундан кейинги белгилар яъни кетма-кет вергул билан ажратилган константа шаклида езилади .

Белгилар булимида эълон килинган белгилар ихтиерий кетма-кетлигида езилиши мумкин . Дастурдаги кетма-кетлигига риоя килинмаса хам булади. Белгилар (0-9999) орасидаги сонлардан олинади    Мисол:   Iabel 4 , 5 , 25

Константалар,узгармаслар булими .

Паскаль тилида куйидаги константа катори куриниши хам булиши мумкин:

<литер катори>::=’< литера > <литера>’

мисол “ Информатика ”

константалар тавсифини хаммаси константалар булими таркибида булиши керак .

<константалар булими >::=<буш>½<const>½

<константа таснифи>;<константа таснифи>;

<константа таснифи>::;<константа номи>=<константа>

Константалар булими   const хизматчи суз билан бошланади ва нукта вергул (;) билан тугайди

Мисол.

Const A=25 ;B=4.5 КАФ=”ИНФОРМАТИКА”

Тоифа булими

<тоифа булими> ::=<буш>½type½<тоифа таснифи>; <тоифа таснифи> ;

Аввалги маърузалардан бизга маълумки паскаль тилида 4 стандарт тоифадаги кийматлар бор булар :integer(бутун), real (хакикий), char(матнли), booiean(мантикий) .

Бу тоифадаги кийматлар билан бир каторда Паскаль тилида бошка тоифадаги кийматларни хам ишлатиш мумкин Лекин стандарт тоифалардан фаркли равишда бошка тоифалар дастурда аник тавсифланиши керак Бу тавсифлашни куйида-гиларда куришимиз мумкин

<тоифани тавсифлаш>::=<тоифани номи>=<тоифа>

<тоифа>::=<тоифа номи>½<тоифани берилиши >

Тоифаларни хамма тавсифлари тоифалар булимида берилган булиши керак Тоифалар булими type(тоифа) хизматчи суз билан бошланади, кейин тоифалар тавсифи езилади. Тоифалар тавсифи бир-биридан нукта вергул оркали ажратилади

<тоифалар булими >::=<буш> type <тоифа тавсифи> ; <тоифа тавсифи>

Мисол type mantiq=boolean; hafta=(dush, sesh, chor, pay, jum, shan,  yaksh ); ish kuni = sesh...jum

Бу мисолда 3 тоифа тавсифлари бор. Биринчи каторда стандарт мантикий тоифага бошка ном берилаяпти – mantiq. Иккинчисида янги кайд килинган тоифа киритилаяпти ва унга hafta деган ном берилаяпти. Учинчиси янги чегараланган тоифа киритилаяпти унга ishkuni деган ном берилаяпти.

Узгарувчилар булими.

Дастурда ишлатилаетган хар бир узгарувчи олдиндан эълон кимлинган булиши керак. Ушбу вазифани бажариш учун Паскаль тилида <Узгарувчиларни тавсифи> тушунчаси бор. Бу тавсифда хар бир ишлатилаетган узгарувчига ном берилади ва кабул киладиган кийматлар тоифаси берилади. Кейинчалик дастур бажарилиш жараенида тавсифланган узгарувчига бошка тоифадаги киймат берилса бу хато деб хисобланади.

Алохида узгарувчининг тавсифи куйидагича булади:

<узгарувчи номи>:<тоифа>

Мисол: x: real; y:integer;

Биринчи каторда дастур жараенида ишлатишга real тоифадаги х узгарувчи киритилаяпти, иккинчисида у номли бутун кийматли узгарувчи киритилаяпти.

Узгарувчилар булими var (varible узгарувчи) хизматчи суз билан бошланади.

<узгарувчилар булими>::=<буш> var <узгарувчилар тавсифи>;<узгарувчилар тавсифи>

<узгарувчилар тавсифи>::=<узгарувчи номи>, <узгарувчи номи>:<тоифа>.

Процедуралар ва функциялар булими.

Бошка булимларидан фаркли равишда бу булим махсус хизматчи суз билан белгиланади. Бу булимни боши procedure еки function суз билан бошланади. Процедура тавсифи хар доим функция тавсифидан олдин туради. Бу булим дастурда стандарт процедура ва функциялардан ташкари процедура ва функциялар ишлатилаетган булса ва агар уларга дастурдан мурожаат килинаетган булса ишлатилади.

Операторлар булими.

Бу булим дастурни асосий булими хисобланади.

<оператор булими>::=begin<оператор>;;<оператор> end.

Дастурни бажариш булими операторлик кавслари begin ва end ичига жойлашган операторлар кетма-кетлигини бажаришга келтирилади. Операторлар бир биридан (;) ердамида ажратилади. Шуни айтиш керакки процедура ва функция булимидаги алгоритмлар факат операторлар булимидан мурожаат килинганидаек бажарилади.

Операторлар ердамида масалани ечиш алгоритмини бажаришга керак булган (берилганлар) устидаги амаллар тавсифланади.

Функционал вазифалар буйича Паскаль тилидаги операторлар куйидаги гурухларга булинади: узлаштириш, киритиш-чикариш, бошкариш, функция ва процедуралар тавсифи (кисм дастурлари).

Узлаштириш операторлари дастурда узгарувчиларга маълум кийматларни узлаштириш учун ишлатилади.

Киритиш-чикариш операторлари – тезкор хотирага бошлангич маълумотларни киритадилар ва езувга чикарувчи курилмаларга хисоблашлар натижасини чикарадилар.

Бошкариш операторлари – дастур операторларини кетма-кет бажарилишини ташкил этади.

Функция ва процедураларни аниклаш операторлари – дастурни кисмларга булиб бу кисмларни аниклаш ва номлаш имкониятларини берадилар.

Уз таркибига кура операторлар икки турга булинадилар: содда ва структуралашган.

Узининг таркибида бошка операторлар булмаган операторлар содда оператор дейилади.

Бир еки бир нечта операторлардан иборат операторлар таркиблашган дейилади.

Содда операторларга узлаштириш, утиш ва процедурага мурожаат операторлари киради. Тарикблашган операторларга шартли, танлаш, такрорлаш ва таркибий операторларга киради.

Таркибий оператор BEGIN ва END хизматчи сузлари орасига олинган операторлар кетма-кетлигидан иборат.

Синтаксис диаграмма хар бири тавсифланаетган смета узгарувчини киймати булган конструкцияларини структурасини график куринишда тасвирлайди. Диаграммани алохида элементи булиб тилнинг асосий символи еки тушунчаси булиши мумкин. Хар бир элементдан битта еки бир нечта стрелка чикади ва ундан кейинги элементга боради.Хеч кандай чикмайдиган стрелка диаграммага кириш хисобланади. Агарда стрелка хеч кандай элементга каралмаган булса унда у диаграммадан чикиш хисобланади. Диаграммаларда асосий символларни тушунчалардан ажратиш учун асосий символлар шундай узи езилади, тушунчалар <> га олинади.

 

Назорат саволлари:

1.Дастур деб нимага айтилади?

2.Дастур танаси кандай булимлардан тузилган.?

3.Функционал вазифаларга кура операторлар неча гурухга булинади?

4. Хар бир гурухдаги операторларни изохланг.

5.Таркибий операторлар кандай хизматчи сузлар орасига олинади?

 

 


Маъруза № 10

Паскаль тилида оддий алгоритмларни дастурлаш

Режа:

1. Дастурлаштиришда бажариладиган харакатлар концепцияси.

2. Узлаштириш оператори.

3 .Маълумотларни оддий киритиш ва чикариш.

4 .Оддий масалаларни дастурлашга мисоллар.

 

Дастурлаштиришда бажариладиган харакатлар концепцияси.

Шуни эслатиб утиш лозимки, дастур бу – масалани ечиш жараенини ифодаловчи, маълум бир тилда ифодаланган, алгоритм булиб, ЭХМ бажарувчи восита хисобланади.

Паскаль тилида езилган дастур тугридан-тугри ЭХМга эмас, балки бирор бажарувчига мулжалланки, унда кандай тоифадаги кийматлар билан ишлай олиши ва кушимча курсатмаларсиз кандай амалларни бажара олиши белгилаб булиши керак.

У еки бу масалани ечиш учун катталиклар устида бажарилиши керак булган амалларни курсатиш учун алгоритмик тилда оператор тушунчаси хизмат килади.

Дастурдаги хар бир оператор маълумотларга ишлов беришнинг мустакил, мантикан тугалланган  боскичини ифодалайди. Паскалда операторнинг 8 та тури кузда тутилган. Хар кандай масалани ечиш (бу берилган маълум катталиклардан) аник коидалар буйича, берилган катталиклардан бошка катталикларни келтириб чикариш жараенидан иборатдир.

Янги катталикларни хосил килиш коидаси Паскалда ифодалар оркали берилади. Оддий холларда масаланинг ечимини битта формула ердамида курсатиш мумкин.

Масалан, тугри бурчакли учбурчакни берилган а ва в катетлар узунлиги ердамида гипотенуза узунлигини топиш учун формула ердамида хисоблаш утказиш кифоя. Мана шундай, берилган ифодага караб, янги кийматни хисоблаш кидасини бериш учун паскаль операторларидан бири – узлаштириш оператори ишлатилади. Бунда берилган формула буйича хисобланган киймат бирор узгарувчига берилади. Дастур тузиш жараенида факатгина узлаштириш операторлари билан чегараланишнинг иложи йук. Дастурда хисоблашларнинг барча йуллари кузда тутилган булиши ва кандай холларда у еки бу хисоблаш йули танланиши кераклиги хакида ахборот берилиши зарур.

Хисоблаш жараенларини ташкил этиш учун танлаш операторлари ва утиш операторлари кузда тутилган. Бу категорияга яна улаш операторини хам киритиш мумикн: бу хам танлаш оператори аммо у ердамида амаллар эмас, балки кайта ишлашга бериладиган маълумотлар танланади. Паскалдаги маълумотларнинг аралаш тоифаси сабабли бу оператор мавжуддир. Паскаль тили етарли самарадаги дастурни олиш учун замонавий ЭХМнинг умумий тавсифдаги томонларини хисобга олади.

Куп оддий алгоритмларни дастурлаштиришда асосан узлаштириш, киритиш-чикариш операторларидан фойдаланилади. Куйида шу операторларни куриб чикамиз.

Узлаштириш оператори.

Масаланинг ечиш жараени катор бажарилувчи боскичларга булиниб кетади. Бу боскичларнинг хар бирида кийматлар буйича янги кийматлар хисобланади. Бу хисобланган кийматларнинг баъзилари натижавий кийматлар булса, баъзилари эса оралик кийматлар булиб, кейинги боскичлар учун бошлангич  киймт булиб хисобланади. Янги кийматларни хисоблаш учун ифода тушунчаси хизмат килади, хар бир ифода битта кийматни хисоблаш коидасини белгилайди.

Хисобланган кийматни хисоблаш жараенини кейинги боскичида фойдаланиш учун эслаб колиш зарур, бундай эслаб колиш хисобланган кийматни маълум узгарувчига бериш йули билан амалга оширилади. Бундай амални бажариш, асосий операторлардан бири хисобланувчи киймат бериш яъни узлаштириш оператори билан бажарилади.

Узлаштириш оператори синтаксис куйидагича аникланади:

<узлаштириш оператори>::<узгарувчи>:=<ифода>

Бу ерда 2 та белгидан иборат булган асосий белги “:=” белгисининг унг томонидаги ифода хисобланиб, белгининг чап томонидаги узгарувчи томонидан узлаштирилади.

Шундай килиб, узлаштириш оператори мустакил мантикий тугалланган хисоблаш жараенини ифодалайди: узлаштириш оператори бажарилиши натижасида маълум узгарувчилар кейинги боскичларда ишлатилиши мумкин булган жорий кийматни кабул килади.

Турли тоифадаги ифодалар аслида куп ухшашликларга эга булиб, уларнинг барчаси операндлардан, амал белигларидан, амалларни ихтиерий кетма-кетлигини бажариш имкониятларини берувчи кавслардан ташкил топади.  Бунда операторлар уч турли:узгармас  узгарувчан ва хисобланадиган буладилар

            Узгармас операнд дастур тузилаетганда маълум булган ва бажарилиши давомида узгармас булган киймат булиб , бошкача айтганда узгармас операнд -  бу бирор тоифадаги константадир.

            Узгарувчи операнд киймати дастур бажарилиши давомида аникланади ва узгариши мумкин аммо бу операнд катнашган ифоданинг хисобланишидан олдин унинг киймати аникланган булиши лозим. Синтаксис жихатдан узгарувчи - кийматини узлаштирадиган, шу узгарувчи номи сифатида кулланиладиган индентификатордир.

            Хисобланган операнд киймати хатто хисоблашдан аввал хам аникланмаган булиб ифода хисобланиши жараёнида аникланади. Операндлар сифатида паскал функцияларни кузатиш мумкин.

     Арифметик узлаштириш оператори узгарувчига арифметик тоифадаги, яъни REAL ёки INTEGER тоифадаги кийматни бериш учун хизмат килади. Бундай операторларнинг унг тарафида арифметик ифода яъни шу тоифадаги кийматни хисоблаш коидасини берувчи ифода булиши керак.

Бундай операторининг унг тарафидаги арифметик ифода, яъни шу тоифалардаги кийматларни хисоблаш коидасини берувчи ифода булиши керак

Агар узлаштириш  операторининг чап кисмидаги узгарувчи real тоифага эга булса , арифметик ифода REAL тоифадаги, хамда INTEGER тоифадаги киймат хам булиши мумкин

Асосий операторлар сифатида узгармас, узгарувчилар ва ф-ялар ишлатилади

Арифметик ифодага куйидаги мисолларни келтириш мумкин

5*6+3*3                                 ((5*6)+(3*3)=396)

9 div 4/2                                 ((9 div 4)/2=1.0)

40/5/10                                   ((40/5)/10=0.8)

-sqrt(sqr(3)+32/2)                   (-sqrt(sqr(3)+(32/2))=-5.0)

((2+4)/10+2/4)*2                    ((((2+4)/10)+(2/4))*2=2.2)

Арифметик    узлаштириш операторига мисол (бунда , x , a , b , c , r – REAL тоифадаги узгарувчилар , pi=3.14159 булган хакикий соннинг номи ):

х:=0 ( х узгарувчига нолга тенг булган киймат бериляпти );

i:=i+1 ( i нинг жорий киймати бир бирликка орттириляпти );

с:=sqrt(a*a+b*b) (a ва b         катетлар гипотенузаси узунлиги хисобланаяпти):

x:=2*pi*r (r радиусли айлана узунлиги  х хисобланяпти ).

Куйидаги езувлар синтаксис буйича узлаштириш  оператори эмас еки паскалда бундай езиб булмайди :

3:=i+2 (чап томонда константа кулланилиши мумкин эмас );

х=2*pi*r (“=” белги узлаштириш операторининг белгиси эмас );

i=5/4(бутун сонли узгарувчига хакикий киймат берилмайди );

х:=a*b/2 (кетма-кет икки амал белгиси белгисини езиш мумкин эмас).

Агар узлаштириш операторининг чап томонига  BOOLEAN тоифадаги узгарувчи курсатилган булса , операторнинг унг тарафига мантикий киймат ( TRUE еки FALSE )ни хисобловчи  мантикий ифода берилиши керак .

Мантикий ифодада константа, узгарувчи ва функциялар ишлатилади , бирок мантикий амални хар бир операнди  BOOLEAN тоифада булиши керак, Мантикий ифодада мантикий амал  операнди булиб хизмат килади. Бу тушунчани оддийлаштирайлик :

<арифметик ифода> <таккослаш амали> <арифметик ифода>

куринишидаги езув муносабатдир.

Бунда <таккослаш амали >::=</</=/ />/>

Агар арифметик ифоданинг муносабати тугри берилган булса , муносабат TRUE кийматига, акс холда FALSE кийматига эга булади.

Масалан :3<5 муносати TRUE 3>=5 муносабатда катнашадиган ихтиерий арифметик ифода хакикий еки бутун сон булиши мумкин . бутун сон хакикий сон билан таккослашдан олдин хакикий сонга утказилади деб каралади .

Мантикий ифодага мисоллар (d , b , c –мантикий , k-бутун сонли узгарувчи ):

            X<2*y                                    (муносабат)

            TRUE                                     (константа)

            d                                             (узгарувчи)

            odd(k)                                     (функция)

            not  not  d                                           (мантикий купайтувчи)

            (x>y/2)                                               (мантикий купайтувчи)        

            d and (x=y) and b                   (мантикий кушилувчи)

(c or d) and (x=y) or not                     (оддий ифода)

мантикий ифода кийматини хисоблаш оддийдир

масалан, d or(x*y/2>x+y) and not b or (x>2*r)

Берилган кийматларни ва номаълумларни

киритиш, чикариш операторлари

            Киритиш оператори сифатида Паскаль дастурлаш тилида куйидаги операторлар ишлатилади:

             READ(b1,b2,b3,.....bn);

             READLN(b1,b2,b3,.....bn);

             READLN;

бу еда b1,b2,b3,.....bn - киритиладиган узгарувчиларнинг номи;

            Натижаларни чоп этиш оператори сифатида Паскаль дастурлаш тилида куйидаги операторлар ишлатилади:

             WRITE(c1,c2,c3,.....cn);

             WRITELN(c1,c2,c3,.....cn);

             WRITELN;

бу еда c1,c2,c3,.....cn - натижалар чикариладиган узгарувчиларнинг номи;

Бутун типли катталикларни кийматларини чикариш учун

             WRITE(c:m);

             WRITELN(c:m);

операторлари, хакикий типдаги катталикларни узгарувчиларни кийматларини чоп этиш учун

              WRITE(c:m:n);

               WRITELN(c:m:n);

типли узгармас еки ифода учун ажратилган жой узунлиги, n - хакикий кисми учун ажратилган жой узунлиги.

Масалан:1.   WRITE (LOLA:10, RIS операторлари ишлатилади, бу ерда c - узгарувчининг номи, m - бутун:6);

Бу оператор  LOLA номли узгарувчининг киймати учун 10 та, RIS - учун 6 та жой ажратади.

                2.WRITELN(LES: 8: 5);

  Бунда LES   узгарувчи узунлиги8 гатенг булиб, 5 таси каср учун ажратилган.      

  Мисол. Учбурчакни a,b,c  томонларига кура баландликларини хисоблаш    дастурини тузинг.

 

 

 

p=(a+b+c)/2;

Ечиш Масалани натижасини олиш учун a,b,c параметрлар асосий киритиладиган кийматлар, бу кийматларни киритиш учун   READ операторидан фойдаланамиз.

Дастур:    PROGRAM YE(INPUT,OUTPUT);

                    VAR         A,B,C,P,T,HA,HB,HC:REAL;

                    BEGIN    READ(A,B,C);

                                    P:=(A+B+C)/2;

                         T:=2*SQRT(P*(P-A)*(P-B)*(P-C));

                                    HA:=T/A;     

                                    HB:=T/B;

                                    HC:=T/C;

                   WRITELN (‘HA=’;HA);

                   WRITELN (‘HB=’;HB);           

                   WRITELN (‘HC=’;HC);

                    END.

Дастур тузиб узгармас ва узгарувчиларни номини езишда уларнинг кийматини мазмунини ифодалайдиган номлардан фойдаланиш максадга мувофик булади.

  Паскалда бир каторга бир неча оператор езиш мумкин булсада, лекин куп холларда дастурни кабул килиниши емон окибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун имкони булса, алохида езиш тавсия этилади.

 

Назорат саволлари:

 

1.Оддий алгоритмларни дастурлашда кайси операторлар ишлатилади?

2. Узлаштириш операторини метоформуласини езинг ва изохланг.

3. Куйилган масаларни ечишда номаълумларни ва берилганларни киритиш учун кайси операторлардан фойдаланилади?

4. Натижаларни чоп этиш учунчи?

5. Мантикий ифодаларга мисоллар келтиринг.

 


Маъруза №11

Тилнинг бошкарувчи конструкциялари. Тармокланувчи хисоблаш жараенларини

алгоритмлаш ва дастурлаш. Танлаш оператори.

Режа:

1. Муносабат амаллари ва уларни катталиклар орасидаги шартлар сифатида кулланилиши.

2 .Шартли утиш операторлари.

3.Танлаш оператори CASE.

4.Утиш оператори.

Куп масалаларнинг ечими маълум шарт еки шартларнинг куйилишига нисбатан бажарилади. Бундай масалаларнинг алгоритмик тавсифлари олдидан маълум ва улар тармокланадиган хисоблаш жараенлари куринишида тасвирланади.

Тармокланиш хисоблаш жараенлари таркибда яна тармокланишлар булиши мумкин. Бундан тармокланишлари бор булган хисоблаш жараенлари мураккаб тармокланувчи хисоблаш жараенлари деб хисобланади.

Бир операторда бир нечта мантикий ифодани текшириш ва мантикий ифода бажарилишига караб утишни танлаш мумкин. Бу турдаги алгоритмнинг таркиби армокланишнинг умумлашгани булиб, бир нечта ечимдан биттасини танлаш асосида ишлайди.

Муносабат амаллари ва уларни катталиклар орасидаги шартлар сифатида кулланилиши.

Олдиндан ишлаб чикилган алгоритм асосида ишланаетган дастурлар ЭХМда бажарилиш давомида катталиклар хисобланибгина колинмасдан балки уларни хоссаларини тахлил килиш, биро-бирига таккослашга хам тугри келади. Масалан, сонлар жуфт еки ток, оддий еки мураккаблигини, исталган иккита катталикни тенг еки тенг эмаслигини текшириш ва хоказолар.

Алгоритмик тилда катталикларни исталган хоссаси шу ондаги кийматлари учун бажарилиши еки бажарилмаслиги ШАРТ дейилади.

Масалан, а=в тенглик а=3 ва в=3.007 булганда бажарилмайди, аммо а=3 ва в=3 булганда бажарилади. N «туб сон» деган хосса N=19 учун бажарилади, аммо N=15 учун бажарилмайди. Худди шунингдек, алгоритмни езишда алгебраик ифодалардан фойдаланилганда шарт шундай булиши керакки, ижрочи катталикларни исталган кийматларини шартни бажариш еки бажармаслигини текшириш имкониятига эга булсин.

Бундай текширишлар мантикий тахлил килиш билан бажарилиши мумкин. Мантикий ифода шундай ифодаки, унинг киймати ифодадаги катталикларнинг (узгармас ва узгарувчи) кийматига караб рост еки елгон булиши мумкин. (Паскаль тилида TRUE - рост , FALSE - елгон ни англатади).

Мантикий ифодаларга куйидаги муносабатлар мисол була олади: A>B, A=B, X<4.55, 2+Z>0, X+Y<=1 ва х.к.

Катталиклар орасидаги муносабатларни шартлар сифатида киритиш алгоритмни езишда «шарт» тушунчасига аник математик шакл бериш имконини беради.

Шартлар оддий ва мураккаб булиши мумкин.

Агар катталиклар орасидаги шарт факат битта муносабат оркали берилган булса, «оддий шарт» деб аталади.

Муносабат амаллари сонли ва матнли катталикларни солиштиришда ишлатилиши мумкин.

Паскаль тилида куйидаги муносабат амалларидан фойдаланилади.

Амал белгиси        Текширилаетган муносабат          Мисол

=                                 тенг                                             2=2; X=Y

<>                               тенг эмас                                    2<>3; X<>Y

<                                 кичик                                           2<3;  X<Y

>                                 катта                                           5>4;   X>Y

<=                               катта эмас                                 1<=Z;  X<=Y

>=                               кичик эмас                                 1>=Z;   X>=Y

Муносабатнинг бажарилиши еки бажарилмаслигига караб, у рост еки елгон булиши мумкин. Масала, 2=2 муносабати рост, 4>5 муносабати елгондир. Катталиклар орасидаги шартлар ВА, ЕКИ, ЭМАС (Паскаль тилида AND, OR, NOT) мантик амаллари белгилари оркали богланувчи бир неча муносабатлардан иборат булса «мураккаб шартлар» деб аталади.

Масалан, (Y>=0 ва X>Z) еки Y<-3  хамда Y>=0 ва (X>2 еки Y<-3)

Масалан, x>=5

X<11 тизим, X>=5 ва X<11 куринишда езилади.

Математик езилиш                    Алгоритмик тилда езилиши

 6<=X<10 X>=6                       X>=6  AND  X<10

IX<10

Мантикий амаллар, оддий мантикий ифодалардан мураккабларини хосил килишда ишлатилади. AND амалининг натижаси унинг иккала аргументи хам рост булсагина рост булади.

OR амалининг натижаси рост булиши учун аргументлардан бирининг рост булиши етарли. NOT амалининг натижаси аргументнинг инкор киймати яъни аргумент рост булса натижаси елгон, аргумент елгон булса натижаси рост булади. Буларни куйидаги жадвалдан куриш мумкин (P – рост, E - елгон)

X  Y     X  AND  Y      X  Y    X  OR   Y   NOT    X   NOT  Y

P  P           P                 P  P         P            E                E

P  E           E                 P  E         P            E                P           

E  P           E                E  P          P            P                E 

E  E          E                 E  E         E             P                P

Масалан: 4<5 AND 5<100 мантикий ифода рост

SIN(X)>1 AND X=X ифода елгон

2 0>0 OR COS(X)=5 ифода рост

Шундай жараенлар мавжудки, уларда бажарилаетган операторлардаги шартга караб дастурнинг у еки бу кисмига утишга тугри келади. Ана шундай жараенларга дастур тузиш учун шартли узатиш операторидан еки оддий утиш операторидан фойдаланиш мумкин. Утиш операторининг  умумий куриниши куйидагича:

GOTO n;

Бу ерда n белги булиб, 0-9999 ораликдаги сонлардан танланади.

Паскаль тилида белги бутун еки харф булиб хеч кандай ишорага эга булмайди. Белги тавсифлаш булимида албатта тавсифланган булиши шарт. Утиш оператори ердамида бошкарув n – чи белгига узатилади.  Мисол:   GOTO 25;

                                    25:y:=x*x;

Белгини дастурда : билан ажратилади. Бу операторнинг нотугри кулланиши дастурнинг бажарилишига халакит беради. Шунинг учун, дастурда бу операторнинг камрок учраши максадга мувофикдир.

Паскаль тилида шартли утиш операторининг икки тури мавжуддир: тулик ва киска. Шартли утиш операторининг тулик куринишини куриб чикамиз. Унинг метоформуласи куйидагича езилади:

<тулик шартли оператор>::=IF <мантикий ифода> THEN

<оператор> ELSE <оператор>

IF <мантикий ифода> THEN <оператор>ELSE<оператор>

Бу ерда IF (агар), THEN (у холда)  ELSE (акс холда) деган хизматчи сузлар.

Тулик куринишдаги шартли утиш операторининг таркибини яна куйидагича езиш мумкин.

IF B THEN A1 ELSE A2

Бу ерда В мантикий ифода;

А1, А2 – операторлар.

Шуни таъкидлаб утиш керакки, агар мантикий ифодалар, биз юкорида айтганимиздек, мантиткий амалар ердамида (AND, OR, NOT) мураккаб куринишга эга булса, улар кавсларга олиб езилади. Масалан (x>y) and  (x>Z).

Операторнинг ишлаш тартиби куйидагича: Агар келтирилган манткий ифода TRUE (рост) кийматни кабул килса TRUE – хизматчи сузидан кейинги оператор бажарилади, кс холда ELSE хизматчи суздан кейинги оператор бажарилади.

Мисол

IF Y>0 THEN D=(y) ELSE D:=Y;

Агар Y>0 булса  D=Y булади, акс холда D:Y булади.

IF (x y) AND (x>Z)      THEN (X:=0) ELSE y:=0

Айрим алгоритмларда баъзан шундай хол учраши мумкинки, бунда хисоблаш жараенида айрим амаллар баъзи бир мантикий ифода бажарилганда хисобланади, агар мантикий ифода бажарилмаса, хеч кандай амал бажарилмайди. Бу холда шартли операторларни киска куринишда ифодалаш мумкин. Унинг метаформуласи езилиши куйидагича:     

<Киска шартли оператор>::=IF <мантикий ифода> THEN <оператор>

            Киска куринишдаги шартли утиш операторининг умумий куриниши куйидагича:

IF   В    THEN   А;

Бу ерда В мантикий ифода; А оператор.

            Куп холларда дастурчи учун шартли операторнинг умумлашган шакли – танлаш оператори кулайрок. Танлаш операторининг умумий куриниши куйидагича:

CASE C OF

M1 :  A1;

M2 :  A2;

MN : AN;

END;

куринишда езиш мумкин.

            Бу ерда CASE – хизматчи (танлаш) сузи, C –селектор, OF-дан, Mi –операторлар белгилари,  Ai - операторлар.

CASE оператори тармокланиш жараенини берилган бир нечта оператордан бирини танлаш йули билан амалга оширилади. Танлаш операторидан барча операторлар, шу жумладан бажарилиши учун танланган оператор хам аник равишда келтирилади(берилган операторлар кетма-кетлиги чегараланган). Бажарилиши керак булган оператор – операторлар кетма-кетлигидан, оператор селекторининг кийматига кура аникланади.

Оператор селектори сифатида хакикий булмаган, скаляр куринишдаги хар кандай ифода булиши мумкин. Операторнинг ишлашида унинг таркибидаги хар бир оператор танлаш белгиси деб аталувчи белги билан таъминланади. Бу белги операторнинг  бажарилиши учун зарур булган селекторнинг махсус кийматини кабул киладиган селекторнинг махсус кийатини кабул киладиган селекторнинг тавсифига мос келадиган махсус белгили оператор-операторлар кетма-кетлигида булиши шарт. Бунда танлаш операторида бериладиган белгилар – белгиларни тавсифлаш булимида келтирилмайди.

Танлаш операторидаги белгили операторлар оддий белгига хам эга булишлари мумкин. Бу холда олдин танлаш белгилари сунгра, оддий белгилар езилади. Шуни хам инобатга олиш лозимки танлаш операторига факат CASE хизматчи суз оркали кириш мумкин, яъни танлаш операторидан ташкаридаги утиш оператори оркали бу операторга мурожаат килиш мумкин эмас. Танлаш операторининг бажарилиши учун таркибидаги операторлар кетма-кетлигидан битта операторнинг бажарилишига олиб келади.

Шунинг учун уларнинг биридан бирига GOTO оператори ердамида утиш хато демакдир.

Шартли утиш операторининг куйидаги куриниши

IF B THEN A1 ELSE A2

Танлаш операторининг куйидаги операторига эквивалентдир:

CASE B OF

TRUE: A1;

FALSE: A2;

END;

Киска куринишдаги шартли утиш операторининг куйидаги куриниши IF B THEN A танлаш операторининг куйидаги куринишга эквивалентдир.

CASE B OF

TRUE:     A;

FALSE:      END;

Мисол-1:  Ax2+bx+c=0 квадрат тенгламанинг илдизларини топиш дастури тузилсин.

Даструр:

PROGRAM corni; label 20;

Var A,B,C,D,E,F,X,X1,X2,Z: real; BEGIN

Read (A,B,C);

If A=0 THEN BEGIN   X:=-B/C;

Writeln (x);

Goto 20

Else BEGIN  D:=B*B- 4,0*A*C;

Z:=2.0*A;    E:=-B/Z;

F:=sqrt(ABC(d))/Z         end;

If D>=0 THEN BEGIN   X1:=E+F;

X2:=E-F;

Writeln (x1, x2); end;

Else if D=0 then    Begin X:=E; writeln(x); end else writeln (ечим йук);

20:END.

Мисол-2: Ойлар номларини чоп этиш дастури тузилсин.

Дастур:

PROGRAM WEEK(INPUT,OUTPUT);

                     VAR   NUMBER: INTEGER;

                      BEGIN READ(NUNBER);

                    CASE NUMBER OF;

  1: WRITELN (‘ЯНВАР’);

  2: WRITELN (‘ФЕВРАЛ’);

  3: WRITELN (‘МАРТ’);

  4: WRITELN (‘АПРЕЛ’);

  5: WRITELN (‘МАЙ’);

  6: WRITELN (‘ИЮН’);

  7: WRITELN (‘ИЮЛ’);

  8: WRITELN (‘АВГУСТ’);

  9: WRITELN (‘СЕНТЯБР’);

 10: WRITELN (‘ОКТЯБР’);

 11: WRITELN (‘НОЯБР’);

 12: WRITELN (‘ДЕКАБР’);

END;

END.

Назорат саволлари:

1.Кандай жаренлар тармокланиш жараенлари дейилади.

2.Мураккаб тармокланиш жараенларичи?

3.Шартлар неча хил ва кандай булиши мумкин?

4.Шартли утиш операторини тулик ва киска шаклларини келтиринг ва фаркларини тушунтиринг.

5.Танлаш операторини шартли утиш оператори урнида ишлатиш мумкинми?

Маъруза №12

Такрорланиш жараенларини ташкил килиш.

Такрорланиш  операторлари.

Режа:

1.Такрорланиш жараенларининг уч хил куринишлари ва

Паскалнинг уларга мос операторлари.

2.Аввал шарти текшириладиган (олд шартли – «хозирча») такрорланиш жараени.

3.Шарти кейин текшириладиган (кети шартли – «гача») такрорланиш жараени.

4.Параметрли такрорланиш жараени.

 

Шу пайтгача куриб чикилган операторларнинг хаммаси аник бир маротаба бажариладиган буйруклар тизимини ташкил килади. Куриб чикилган операторлар оркали факатгина оддий хисобларнигина бажариш мумкин. Хакикатдан бундай оддий куринишдаги масалаларга дастур тузиб, уни ЭХМга киргазиб, хатоси булча уни тугрилаб натижа олишга сарфлаган вактни ярмисини сарфлаган холда, бундай масалаларни оддий калькуляторда хам, дастур тузмасдан хисоблаш мумкин.

Амалиетда мураккаб жараенларни дастурлашда маълум буйруклар кетма-кетлигини маълум шартлар асосида кайта-кайта бажариш зарурияти тугилади. Юкорида утилган маърузалардан биламизки, маълум бир узгарувчининг турли кийматларида маълум буйруклар тизимининг бирор бир конуниятга асосан кайта-кайта бажарилиши такрорланувчи хисоблаш жараени (цикл) деб аталади.

Такрорланувчи хисоблаш жараенининг такрор-такрор хисобланадиган кисмини такрорланишнинг танаси (жисми) деб аталади.

Такрорланиш ичида кийматлари узгариб борадиган узгарувчини такрорланиш узгарувчиси еки такрорланишнинг  бошкарувчи узгарувчиси (цикл параметри) деб юритилади.

Такрорланувчи жараеннинг алгоритми умумий холда куйидагиларни уз ичига олиши керак:

  1. Такрорланишни тайерлаш – такрорланишни бошлашдан олдин, такрорланишда катнашадиган узгарувчиларнинг бошлангич кийматлари еки такрорланиш узгарувчисининг бошлангич киймати урнатилади, такрорланиш узгарувчисининг узгариш кадами белгиланади.
  2. Такрорланиш танаси – такрорланиш узгарувчиларнинг турли кийматлари учун такрор бажариладиган амаллар кетма-кетлиги курсатилади.
  3. Такрорланиш узгарувчисига янги киймат бериш – хар бир такрорланишдан аввал узгарувчига узгариш кадамига мос равишда янги киймат берилади.
  4. Такрорланишни бошкариш – такрорланишни давом эттириш шарти текширилади, такрорланишнинг бошига утиш курсатилади.

Такрорланиш операторининг 3 хил куринишлари ва Паскальнинг уларга мос операторлари.

Паскаль алгоритмик тилида уч хил куринишда такрорланувчи хисоблаш жараенини ташкил килиш мумкин ва бу жараенларни дастурлаш учун махсус операторлар белгиланган:

-аввал шарти текшириладиган (шарти олдин келган «хозирча») такрорланиш жараени, бу махсус WHILE оператори оркали амалга оширилади;

-шарти кейин текшириладиган («гача») такрорланиш жараени, бу жараенни махсус REPEAT оператори оркали амалга оширилади;

-параметрли такрорланиш жараени, бу жараен махсус FOR оператори ердамида амалга оширилади.

Юкорида келтирилган жараенлар устида алохида-алохида тухталиб утамиз.

Аввал шарти текшириладиган (олд шартли)

такрорланиш жараени.

Такрорланувчи жараеннинг бу куриниши такрорланиш сони олдиндан номаълум булган холларда, яъни такрорланишдан чикиш маълум шартга боглик булган холларда ишлатилади.

Такрорланишнинг бу жараенида такрорланишдан чикиш шарти такрорланиш танасини бажаришдан олдин текширилади.

Ушбу операторнинг умумий куриниши куйидагичадир:

<Шартни аввал текшириладиган такрорланиш оператори>::=

WHILE <мантикий ифода> DO <операторлар> еки

WHILE 1 DO N  бу ерда

WHILE – хозирча, do – бажариш маъносини англатувчи хизматчи сузлар, L – мантикий ифода, M – операторлар еки операторлар гурухи, у такрорланиш танасини белгилайди. Такрорланиш танасида битта еки бир нечта операторлар гурухи булиши мумкин. Бунда операторлар гурухи албатта Begin ва End операторлари орасида езилиши керак.

Операторнинг бажарилиши куйидагича:

1 мантикий ифоданинг киймати хисобланади.

Агар, 1 мантикий ифода рост кийматга эга булса, М оператори бажарилади ва бу оператори 1 мантикий ифоданинг киймати елгон булгунчакайта-кайта бажарилади.

Агар, 1 мантикий ифоданинг киймати биринчи текширишдаек елгон булса М оператори бирон марта хам бажарилмайди ва бошкарув WHILE операторидан кейинги операторга узатилади.

Агар, 1-мантикий ифода рост булиб, ЭХм М операторни бажариш давомида, бирор сабабга кура такрорланишдан чикиш талаб этилса, у холда Паскаль алгоритмик тилида EXIT оператори оркали амалга оширилади.

1-мисол. Бизга А хакикий сон берилган булсин 3 ифоданинг кийматини саклайдиган кушимча узгарувчи катталик киргизишимиз лозим. Агар, биз бу каттлаикни У идентификатори билан белгиласка, ухолда К=0 да y=1 дан бошлаб, битта кадам билан узгаришига 3 формулани (даражага кутаришни) Y=Y*3 реккурент формула билан алмаштирамиз. У холда ЭХМни такрорланишдаги хисобдан чикиш шарти

Y>A булади.

Юкорида куриб чикилган оператордан фойдаланиб, ушбу мисолни дастурини тузамиз.

Program wel;

Var k: intejer; y, m:real;

Begin

Y:=1; k:=0; m:=30;

While y<=m do

Begin

Y:=y*3; k:=k+1;

Writeln (k=, y=y)

End

End.

2-мисол: Ушбу ифоданинг кийматин топиш дастури WHILE опертаори ердамида тузилсин:

 xb<=x<=x0, h=0.1, xb=1.2; x0=1.8

бу ерда xb ва xo мос равишда х катталигининг бошлангич ва охирги кийматлари, h унинг узгариш кадами

program prwel (input, output);

var

x,y,xb,x0,h:real;

begin

writeln (xb=,x0=, h=);

read (xb,x0,h);

x:xb;

while x<=x0 do

begin

y:I(x*x*x-4*x+1)/(abs(x)+1);

writeln (ist,y=,Y);

x:x+h;

end

end.

Шартикейинтекшириладигантакрорланишжараени.

Такрорланиш жараенининг REPEAT  оператори такрорланишлар сони номаълум булганда ишлатилади.

Умумий куриниши:

                                       REPEAT  S  UNTIL b;

бу ерда  b - логик ифода,  S - цикл танаси.

WHILE операторидан фарк килиб шарт циклнинг охирида ишлатилади, логик ифодани  TRUE   кийматида хеч булмаганда бир марта бажарилади.

Мисол:     

              y=a3/(a3+x3)              xÎ[0,3]      h=0,1.

Ушбу мисолни икки хил усулда шартли,шартсиз утиш операторлари ердамида ва цикл оператори ердамида дастурини тузиш мумкин.

 IF оператори:

PROGRAM TABFUN(INPUT,OUTPUT);

                       LABEL 50;

                      VAR   A,X,Y :  REAL;

                      BEGIN 

                                          READ(A);

                      50:   Y:=(A*A*A)/(SQR(A)*A+X*X*X);

      WRITELN(X,Y);

           X:=X+0.1;

   IF X<=3.01 THEN GOTO 50;

            END.

FOR оператори:

PROGRAM TABFUN(INPUT,OUTPUT);

                     VAR  A,X,Y :  REAL;

                                   I: INTEGER; 

                                   BEGIN 

                                                  READ(A);

                                                     X:=0;

                                   FOR   I:=1 TO 31 DO

                          BEGIN Y:=(A*A*A)/(A*A+X*X);

       WRITELN(X,Y); X:=X+0.1;

                                   END;

    END.

Функцияларни жадвал куринишида чикарадиган универсал программа ишлаб чикиш мумкин.

PROGRAM   TABULFUN(INPUT,OUTPUT);

             VAR  XN,XK,HX,A,X,Y :  REAL;

                            I,N : INTEGER; 

                                   BEGIN    READ(XN,XK,HX,A);

                                                   N:=TRUNC((XK-XN)/HX)+1; X:=XN;

                                    FOR   I:=1  TO  N  DO  BEGIN

                                          Y:=(A*A*A)/(A*A*A+X*X*X);

          WRITELN(X,Y); X:=X+HX;

                                   END;

    END.

            WHILE  цикл операторидан фойдаланишда бутун типли N,I узгарувчиларни тасвирлаш ва цикллар такрорланишини хисобловчи узлаштириш

оператори йуколади., яъни

                           WHILE Х <= 3.01 DO

                            « цикл танаси».

 REPEAT оператори хам шунга ухшаш булиб,

              REPEAT  «цикл танаси»

                              UNTIL  Х > 3.01.

Мисол:   x, x2/2!,x3/3!,...,xn/n!  чексиз каторни хадларини  xi/i! £e хадгача булган кийматларини хисоблаш дастурини тузинг.

 Дастур:  

PROGRAM   RYD(INPUT,OUTPUT);

             VAR  X,Y, EPS:  REAL;

                            N: INTEGER;

                                   BEGIN   

                                                READ(X,EPS); N:=1; Y:=1;

         REPEAT Y:=Y*X/H;

                         WRITELN(‘Y=’;Y);

                             N:=N+1;

UNTIL Y <  EPS ;

     END.

Назорат саволлари:

 

1.Кандай жараенга такрорланиш жараени дейилади?

2.Цикл паметри деганда нимани тушунасиз?

3.Такрорланувчи жараенни алгоритмини келтириг ва хаетий мисоллар билан изохланг.

4.Паскаль тилида такрорланиш жараенини ташкил килиш учун кайси операторлар ишлатилади?

5.Тармокланиш жараенларини операторлари билан такрорланиш жараенларини ташкил килиш мумкинми?

 

 


Маъруза №13

Маълумотларнниг чегараланган ва кайд килинган тоифаси.

Режа:

1.Маълумотларнинг кайд килинган тоифаси. Уларни тавсифлаш ва улардан дастурлашда фойдаланиш.

2.Маълумотларнинг чегараланган килинган тоифаси. Уларни тавсифлаш ва улардан дастурлашда фойдаланиш.

 

Маълумотларнинг кайд килинган тоифаси. Уларни тавсифлаш ва улардан дастурлашда фойдаланиш.

Биз шу вактгача дастурларда маълумотларнинг стандарт тоифалари билан ишлаб келдик. Бу тоифалардаги кийматлар диапазони Паскал томонидан белгиланади. Маълумотларнинг тоифаси шу тоифадаги катталикларнинг кабул килиши мумкин булагн кийматлар тупламини белгилайди. Маълумотларнинг тоифасии белгилаш уз тоифадаги катталиклар устида бажариладиган амалларни хам белгилайди. Маслан, хакикий  тоифадаги катталиклар устида кушиш кушиш, айириш, купайтириш ва булиш амлларини бажариш мумкин.,лекин DIV, MOD амаллларини бажариш мумкин эмас.

Лекин Паскаль алноритмик тили программа тузувчи янги ностандарт тоифаларни киритиш имкониятини беради. Буларга одиий тоифага кирувчи кайд килинган ва чегараланган тоифалар киради.

Маълумотларнинг кайд килинган тоифаси. Бу тоифадаги кийматлар чекланган сонда ва ктъий тартибда кайд этиш келтириш йули билан берилади. Бу тоифадаги узгарувчилар факат шу тоифада келтирилган кийматларнинг бирини кабул килиш мумкин.  Одатда кайд килинаетган кийматлари ечилаетган масаланинг мазмунига кура таналанади.

Кайд килинган тоифаларни хвар доимгидек, TYPE(тоифаларни тавсифлаш)  ва VAR (узгарувчиларни тавсифлаш) булимида тавсифлаш мумкин:

1)TYPE булимида:

TYPE кайд килинган тоифа номи=(констанnалар руйхати); VAR узгарувчи номи: кайд килинган тоифа номи;

Бу ерда константа сифатида фойдаланувчи томонидан бериладиган кийматлар олинади ва улар руйхатда вергул оркали келтирилади.

Масалан,

TYPE  BUL = (FALSE, TRUE);  WEEK=(SUNDAY, MONDAY, TUESDAY, WEDNESDAY, FRIDAY,SATURDAY,);

ANIMAL=(DOG,CAT,GOW);

VAR B1,B2,BUL;D1:WEEK; D2:ANIMAL;

Бу тавсифга асосан операторалр булимида куйидаги операторларни ишлатиш мумкин:

D1:= MONDAY; B1:= TRUE ; D2:=CAT;

Куйидаги операторларни эса ишлатиб булмайди:

B1:= DOG; D1:= FALSE ; D2:=SUNDAY;

Чунки таъкидлаганимиздек, хар бир узгарувчи факат узи аникланган тоифа кийматларининг бирини кабул килиши мумкин эди.

2)VAR булимида:

VAR узгарувчи номи: (константалар руйхати);

Бу ерда константалар руйхатида кайд килинган тоифа кийматлари вергул оркали берилади.

Масалан,

VAR DAY, D3: (MONDAY, TUESDAY, WEDN, FRIDAY); SEZ,

D4: (SUMMY, AUTUMN);

Кайд килинган тоифадаконстанталар тартибланган, яъни хар бир константа узининг тартиб ракамиага эга ва 0 дан бошланади. Юкорида келтирилган мисоллардаги WEEK тоифасида константалар мос равишда куйидаги тартиб ракамига эга: Sunday – 0; Monday –1; ва хоказо. Константаларнинг тартибланиши уз навбатида бу константалар устида маълум амаллар бажариш имконини беради ва улар учун баъзи бир стандарт функциялар берилган.

1)      PRED(Z) – бу ерда Z кайд килинган тоифадаги узгарувчи еки шу кайд килинган тоифадаги константа.

Бу функция z дан олдинги константани аниклаб беради.

2)      SUCC(Z) – бу функция z дан битта кейинги константани аниклаб беради.

3)      ORD(Z) - бу функция z га мос келган кийматнинг тартиб ракамини аниклаб беради.

Бунадан ташкари кайд килинган тоифа кийматлари устида солиштириш амаллари хам бажариш мумкин.

Маълумотларнинг чегараланган тоифаси. Баъзи бир холларда узгарувчи узи аникланган тоифанинг хамма кийматларини эмас балки маълум чегарадаги кийматларинигина кабул килиши мумкин. Бу холларда узарувчи учун чегараланган тоифа белгилаш керак. Чегараланган тоифа олдиндан аникланган тоифага куйиш билан берилади. Олдиндан аникланган тоифа олдинги тоифа учун база тоифасини утайди. База тоифаси сифатида REAL тоифадан ташкари барча стандарт тоифаларни ишлатиш мумкин..

Чегараланган тоифа куйидаги куринишда тавсифланади:

TYPE <чегараланган тоифа номи>=1 константа,…2 константа; VAR <узгарувчи>:< кайд килинган тоифа номи>;

Бу ерда 1-константа ва 2 константа мос равишда база тоифасининг биричи ва охирги кийматлари. Чегараланган тоифадаги узгарувчи база тоифасидаги биринчи ва охирги кийматлари орасидаги ихтиерий кийматларнинг бирини кабул килиши мумкин. Масалан,

TYPE  CHIS = 1..100;

SIM = ‘A’..’F’;

FASL=(KUZ, QISH, BAHOR, YOZ);

SEZ= KUZ.. BAHOR;

BUL= FALSE..TRUE;

VAR C: CHIS, F:FASL; S: SEZ; B: BUL;

Бу мисолда CHIS тоифаси учун INTEGER тоифаси, SIM тоифаси учун CHAR тоифаси, SEZ тоифаси учун  FASL тоифаси , BUL тоифаси учун BOOLEAN тоифаси бза тоифаси вазифасини утайди.

Чегараланган тоифани аниклашда куиидаги коидаларга амал килиши керак:

  1. Чегараланган тоифанинг биринчи ва иккинчи константалар билан бир хил тоифада булиши керак.
  2. Биринчи константа киймати иккинчи константа кийматидан кичик булиши лозим.

 

Назорат саволлари:

1.Хакикий катталиклар устида DIV, MOD амалларини бажариш мумкинми?

2.Ностандарт тоифаларни киритиш учун кандай тоифалар ишлатилади?

3.Кайд килинган тоифа кийматлари кандай танланади?

4.Чегараланган тоифани аниклашда кандай коидаларга риоя килинади?


Маъруза  № 14

Маълумотларнинг мураккаб тоифаси.

Мураккаб тоифа.

 

Режа:

1.Массив тушунчаси ва индексли узгарувчилар.

2.Бир ва куп улчамли масссивлар.

3.ЭХМ хотирасига массив элементлариниш кирити ва чикаришни ташкил этиш.

 

Маълумки массив тушунчаси билан билан хар  биримиз  танишмиз. Масалан  ахоли яшайдиган катта пунктларнингш массивлар деб аталишини хар биримиз биламиз.  Тошкнтдаги Чилонзор, Юнусобод массивини еки булмаса Кора камиш массивини ким билмайди дейсиз. Шунингдек ихтиерий кучани хам массив деб караш мумкин. Демак,  массивлар кандайдир бир хил типдаги элементларнинг бирор белги асосидаги туплами экан.  Хар кандай куча учун элементлар уйлардан иборат. Уларнинг белгиларини уйларнинг номерлари деб караш мумкин.  Куча узининг номи ва уйлар сони билан тасвирланади. Бирор кучадаги уйни аниклаш учун кучанинг номи ва уйнинг номерини етарли.  Шунингдек  массивлар ундаги кварталлар  сони ва кварталдагиуйлар сони билан аникланади. Бу типдаги массивлардан керакли  уйни  аниклаш  учун массивнинг номини  ва кварталнинг номерини ва шу кварталдаги уй номерини бериш етарли.

Купгина масалаларни ечишда хам массивлардан фойдаланилади. Бунда массив элементлари ихтиерий  узгармас  катталиклар булиши мумкин. Худди юкоридагидек массивлар уларнинг номи ва элементлар сони билан аникланади.  Масалан, номи X булган ва 100 элементи  бор  массивни X(100) деб езиш мумкин.  Бунда X куча номига ,  100 эса кучадаги уйлар сонига мос келади, шуниндек номи Y булган кварталлар сони 100 ва хар бир кварталда 20 уйи булган массивни Y(10,20) деб езиш мумкин.

Юкорида таъкидлаб утилганидек, Паскаль тилида ишлатиладиган маълумотлар 2 турга , оддий  (REAL, INTEGER,BOOLEAN,CHAR, кайд килинган ва чегараланган) ва мураккаб турдаги маълумотларга( мунтазам тоифадаги маълумотлар, езувлар, файлли турлар, тупламлар ва курсаткичлар) булинади.

Одиий турдаги маълумотларнинг бошка турдаги маълумотлардан фарки уларнинг тартибланганлиги ва яхлитлигидадир., яъни масалан INTEGER турига мансуб ихтиерий катталик алохида ракамларга булинмайдиган яхлит катталиклардир. Лекин  сонли укнинг  ихтиерий булагини бутун сонлар кетма-кетлиги деб карасак, у холда шу кетма-кетлик i –нчи раками тугрисида гапириш, бу элементлар(бутун сонлар тупламига) “бутун сон” деган умулаштирувчи ном бериш мумкин. Шундай умумий номга эга, тартибланган  катталиклар туплами мунтазам тоифадаги катталиклар еки массивлар деб аталади.

Уларнинг ташкил этувчилари массив ташкил этувчилари еки элементлари тоифаси эса базавий тоифа деб номланади.

Массив тушунчасини  А умумий номга эга ва бир тоифадаги кузгалмас каттталиклар кетма кетлигидан иборат булган сонли вектор

А={а1, а2, а3,…, аn}

Мисолида тушунтириш мумкин. Бу ерда а1, а2, а3,…, аn– массив элементларидир. Уларни ифодалашда индексли узгарувчилардан фойдаланилади.

Паскаль тилида узгарувчининг индекси туртбурчак кавсларга олиниб езилади, яъни A[1]=1.5, A[2]=4.5, A[3]=1.5, A[1]=2.7, A[1]=4.8/

Агар дастурда массив ишлатилаетган булса, ухолда уни узгарувчилар булими VAR еки тоифалар булими TYPE да тафсивлаш  зарур, масалан VAR булимида массив куйидаги куринишда тавсифланади:

VAR <массив номи>:ARRAY [<индекс тоифаси>] OF <компонент тоифаси>

Бу ерда <массив номи> -ихтиерий идентификатор; ARRAY (массив) ва OF (дан) – хизматчи сузлар; <индекс тоифаси> - индекс ифода, бу тоифа кийматлари массив элементларининг сонини белгилайди, шунинг учун   бу тоифа сифатида REAL ва чекланмаган INTEGER тоифасидан ташкари барча оддий тоифаларни ишлатиш мумкин, <компонент тоифаси> - массив элементларининг тоифаси булиб, бу тоифа сифатида файл ва туплам тоифасидан бошка барча тоифаларни ишлатиш мумкин.

Дастурда А массивни куиидагича тавсифлаш мумкин:

VAR  A : ARRAY [1..5] OF REAL;

Индекс сифатида факат сон эмас балки, киймати массив элементларининг тартиб ракамини белгиловчи ифода хам ишлатилиши мумкин, масалан, А[i+5], B[i div (j+6)], YEAR[1988].

Индексли ифода кийматининг тоифаси массив элементи индексининг  тоифаси дейилади ва бу тоифа кийматларининг туплами массив элементларининг сонини  ва уларнинг тартибланганлигини  аникловчи  туплам булиши керак.

Куп холларда индекс тоифаси сифатида  чегараланган тоифа , купинча чегараланган бутун тоифа маълумотлари ишлатилади. Масалан 100 та хакикий элементлари мавжуд булган массив куйидаги куринишда тавсифланиши мумкин. VAR A: ARRAY [1..100] OF REAL. Бу ерда 1..100 чегараланган бутун тоифа А массив элементалри  сони юзта эканлиги ва уларнинг тартибланганлигини билдиради.

Ифодаларда индексли узгарувчилар киймат бериш операторининг  чап тарафида хам, унг тарафида хам иштирок этиши мумкин ва улар устида солиштириш амалларини , тартиблаш, арифметик амаллар, энг кичик ва энг катта кийматини  топиш амлларини бажариш мумкин. Масалан агар, базавий тоифа INTEGER булса, у холда бутун тоифа сифатида бажарилиши мумкин булган барча амаллар, хатто стандарт функцияларни куллаш мумкин.

Масалан массив элементларини операторлар булимида ишлатиш мумкинлиги хакида  мисоллар:

B[5]:=B[3]+1

SUM:=SUM – ROUND(C[k]);

P1:=SQRT(B[2*I+1]);

Паскаль тилида узгарувчиларни  TYPE тоифалар булимида хам тавсифлаш мумкин. Бунинг учун TYPE булимида  массив тоифаси номи ва массив  тоифаси берилади. VAR булимида ушбу тоифага мансуб узгарувчилар санаб утилади.

TYPE булимида тоифаларни тавсифлаш дастурлашда  яхши услуб саналади  ва дастурни мукаммаллигини ошириш имкониятини беради. Массивни TYPE булимида тавсифлаш куйидаги куринишга эга булади:

TYPE <тоифа номи>:ARRAY [<индекс тоифаси>] OF <элемент тоифаси>;

VAR <узгарувчи еки массив номи>:<тоифа номи>;

Масалан:

TYPE

MAS=ARRAY [1..5] OF REAL;

VAR A:MAS;

Агар дастурлашда бир эмас бир нечта массив MAS тоифасига мансуб  булса, ухолда хар бир массивни алохида тавсифламасдан, узгарувчилар булимида  уларни вергул оркали  келтириш мумкин, яъни

VAR A,B,C,D : MAS;

Массивларнинг улчамлари уларни ЭХМда кайта ишлашга  хеч кандай тускинлик курсатмайди, чунки массив элементлари уларни улчамидан катъий назар  ЭХМ хотирасида  чизикли кетма-кетлик сифатида  сакланади.

Куп улчамли массивлар дастурда куйидагича тавсифланади:

ARRAY[<индекс тоифаси>] OF ARRAY [<индекс тоифаси >] OF  < элементлар тоифаси >;

Еки

ARRAY[<индекс тоифаси, индекс тоифаси >] OF  <элемненлар тоифаси >;

Масалан, икки улчовли массивга мисол килиб матрицаларни олиш мумкин. Икки улчовли массивни эълон килишнинг бир неча усуллар мавжуд, масалан, массивни элементлари хам массивдан иборат массив сифатида эълон килиш мумкин.

TYPE

MAS = ARRAY [1..5] OF REAL;

MATR = ARRAY [1..3] OF MAS;

VAR A: MAS;

B: MATR;

Бу ерда  А узгарувчи 5 та хакикий тоифага мансуб элемнтдан иборат бир улчовли массив, В узгарувчи 3 та сатр ва 5 та устундан иборат (3х5) икки улчамли массив сифатида тавсифланган.

 

Назорат саволлари:

  1. Массив деб нимага айтилади?
  2. Индексли узгарувчичи?
  3. Индекс сифатида  факат аник сон ишлатиладими?
  4. Ифодаларда иштирок этаетган масивлар устида кандай амаллар ишлатилади?
  5. Куп улчовли массивлар кандай операторлар ердамида тавсифланади?
  6. Массив элементи индексининг тоифаси деб нимага айтилади?

 

 


Маъруза  № 15

Паскаль тилида процедура конструкцияси. 

Умумий куринишдаги процедура.

Дастурлашда кисм дастурларни ишлатилиши

 

            Режа

1.Паскаль тилида процедурали дастур тузиш ва унинг ахамияти.

2.Процедуранинг дастурдаги урни ва унинг езилиши.

3.Функциянинг дастурдаги урни ва унинг езилиши.

4, Мисоллар

 

            Амалда шундай масалалар учрайдики, уларни ечиш жараенида биргина функцияни хисоблаш эмас, балки бир неча амаллар кетма-кетлиги узгарувчи катталикнинг турли кийматларида  бир неча маротоба такрорлашга тугри келади.

            Бундай масалаларни ЭХМда ечиш дастурини ихчамлаштириш максадида такрорланаетган буйрукларни дастурда бир маротоба езиб керак булганда унга исталганча мурожаат килиш мумкин.

Дастурнинг турли жойидан мурожаат килиниши натижасида куп маротоба  бажарилиши мумкин булган операторларнинг туплами процедура (кисм дастур), процедура жойлашган дастур асосий дастур дейилади.

      Паскаль дастурлаш тилида кисм дастурлар икки куринишда булади:

функция ва процедура.

         Кисм дастурларни тасвирлаш кисм дастур сарлавхаси ва тасвирлаш булими ва процедура танасини уз ичига олади. Кисм дастури сарлавхаси FUNCTION  еки PROCEDURE процедура калитли сузи билан бошланиб, кавс ичида формал параметрлар руйхати берилади. Процедура кисм дастуридан функция кисм дастури фарк килиб сарлавхада функцияни типи курсатилиши  шарт. Функция  битта кийматни хисоблаш учун ишлатилади                                                                                                                                    

 Умумий куриниши:

FUNCTION  F(q1: T; q2:T.....):Ti

            (параметрларни тасвирлаш ва аниклаш булими)

          BEGIN    P1;

                          P2;

                          .....

           END.

 Бу ерда F- функция номи; q1,q2,..- формал параметрлар; T- функциянинг номи;   Ti- параметрларни типи;  P1,P2,...- функция танасини операторлари.

Мисол: n!, m!, (n-m)! ни хисоблаш дастури тузилсин.
Буни  учун факториални хисоблашда функция кисм дастуридан фойдаланамиз.

Дастур:    PROGRAM   FACTL(INPUT,OUTPUT);

                 VAR  NF,MF, NMF: INTEGER;

                     FUNCTION FACT(K:INTEGER):INTEGER;

                                          VAR PF,I: INTEGER;

                     BEGIN 

                                  IF K<0 THEN FACT =0  ELSE

                                  IF K=0 THEN FACT =1  ELSE

                     BEGIN  PF:=1;

            FOR I:=2 TO  K DO  PF:=PF*I;

                                  FACT:=PF;

                    END;

     END.

BEGIN

              READ (N,M);

              NF:=FACT(N);

              MF:=FACT(N);

              NMF:=FACT(N-M);

WRITE(‘NF=’;NF,’MF=’;MF,’NMF=’;NMF);

END.

Мисолy=ax2+bx+d;

    ni                    100                     20

a=å  ti;           b=å  ti                         d=å  qi

    i=1                 i=ni+1                 i=1

            j

SUM=å masi

           i=k           функциядан фойдаланамиз.

Дастур:

   PROGRAM FUNY (INPUT,OUTPUT);

             CONST  N=100;

              TYPE    INDEX =1,...,N;

               VECT= ARRAY [INDEX] OF REAL;

                VAR     I,NR,NT,NG: INTEGER;

                              T,Q: VECT;

                                  Y:REAL;

FUNCTION            SUM(MAS:VECT;K:INTEGER;MM:INDEX):REAL;

     VAR J:INTEGER;

BEGIN 

                           S:=O;

              FOR J:=1 TO MM DO S:=S+MAS(J);

                          SUM:=S;

               END;

  BEGIN

                 READ(NR,NT,NQ);     

FOR I:=1 TO NT DO READ(T(I));

FOR J:=1 TO NQ DO READ(Q(I));

          Y:=SUM(T,1,NR)*X*X*SUM(T,NR,+1,NT)*X

                                  +SUM(Q,1,NQ);

WRITE(‘Y=’;Y);

   END.

 

      Процедура бир неча натижаларни олиш учун ишлатилади. Процедуранинг умумий куриниши:

PROCEDURE  F(q1:T1, q2:T2,....,var q3:T3);

(подпрограмма ва параметрларни тасвирлаш);        

  BEGIN

                 P1;

                 P2;

                 ....

   END;

  бу ерда F-процедура номи; qi-формал параметрлар номи; Ti- параметрлар типи;   Pi- кисм дастур танасини операторлари.

      Процедурага мурожаат килиш F(b1,b2,.......); куринишда булади. F- подпрограмма номи, b1,b2,....- фактик параметрлар номи.

Мисол:  Куйидаги функцияни хисоблашда процедура кисм                             дастуридан фойдаланиб дастур тузинг.

                                         ________

Z=(Sh2a+Sh(a-b))/(Sha+Ö Sh(a2-b2)  ;       Shx=(ex-e-x)/2.

 

Дастур:

PROGRAM  FSN(INPUT,OUTPUT);

    VAR  A,B,Z,T1,T2,T3: REAL;

PROCEDURE  SH(X:REAL; VAR R: REAL);

   BEGIN

            R:=(EXP(X)-EXP(-X))/2;

   END;

   BEGIN

              READ(A,B);

               SH (A,T1);

               SH (A-B,T2);

               SH (A*A-B*B,T3);

            Z:=(T1*T1*+T2)/(T1+SQR(T3));

      WRITE(‘Z=’;Z);

       END.

 

Процедурани ишлатишда кайд килинган чекланишларни йукотиш ва униумумийлаштириш максадида параметрли процедураларни ,яъни процедурада сохта параметрларни ишлатиш максадга мувофик.

Хакикий параметрлар (катталиклар )уз кийматини сохта параметрларга узата оладиган ва сохта кийматини узлаштира оладиган параметрлардир .Хакикий параметрлар сифатида узгармаслар ,узгарувчилар ва ифодаларини ишлатиш мумкин.

Асосий дастурда процедура  оператори бажарилганда процедуранинг номи оркали процедурага мурожаат килинади, сунгра процедура сарлавхасида курсатилган сохта параметрлар хакикий параметрлар кийматларини узлаштириб процедура танаси бажарилади. Шунинг учун сохта ва хакикий параметрлар сони, келиш тартиби ва тоифаси узаро мос келиши керак .

Процедура танаси бажарилгандан сунг бошкарув асосий дастурнинг процедура операторидан кейинги операторига узатилади.

Сохта параметрлар уз навбатида киймат ва узгарувчи параметрларга булинади. Киймат параметрлар хакикий параметр кийматини узлаштириши мумкин,лекин уз кийматини асосий дастурга узата олмайдиган параметрлардир .Уларнинг киймати факат процедурада ишлатилади. Узгарувчи параметрлар хакикий параметрлар кийматини узлаштириши ва уз кийматини хакикий параметрга узатиши мумкин. Сарлавхада узгарувчи параметрлар VAR хизматчи сузидан кейин ёзилади.

 

Назорат саволлари:

1.Кисм дастур деб нимага айтилади?

2.Асосий дастурга хам таъриф беринг.

3.Кисм дастур ва фунция дастурининг фарки.

4.Сохта параметр деганда нимани тушунасиз.

5.Фактик параметрлар каерда ишлатилади?

 

 


Маъруза № 16

Маълумотларни аралаш тоифаси

            Режа

  1. 1.      Аралаш тоифа – езувлар хакидаги тушунча .
  2. 2.      Езувларни тавсифлаш
  3. 3.      Езув элементи ва унинг устида бажариладиган амаллар
  4. 4.      WITH-бирлаштириш оператори

 

Аралаш тоифа. Езувлвр хакида тушунча.

Биз аввалги маърузаларда  маълумотларнинг мураккаб тоифаси массивлар билан танишган эдик. Массивлар  ердамида бир тоифага тегишли булган маълумотларни ифодалаш мумкин .

Амалиетда иктисод  ва ахборотни кайта ишлаш масалаларини ечишда маълум турдаги хужжатларни , каталоглар, руйхатлар, ведомостлар ишлатилади. Масалан, талабаларнинг анкета маълумотлари: фамилияси, исми, отасини исми, турар жойи, тугилган йили , мутахасислиги ва хокозо. Бу холларда турли тоифадаги маълумотларни бир гурухга  бирлаштириш зарурияти тугилади. Бизнинг мисолимизда бу маълумотларни талаба гурухига бирлаштиришимиз мумкин.

Куриниб турибдики, бу гурухдаги маълумотларнинг тоифалари турлича : фамилия, исм – катор (суз, тугилган йили, гурух раками – бутун тоифага тегишли .

Паскаль тилида бундай маълумотларни аралаш тоифа ердамидаифодалаш имконияти берилган. Аралаш тоифанинг киймати сифатида  езувни олиш мумкин.

Езув деб, турли тоифадаги маълумотларнинг чекланган тупламига айтилади.    

Езувларни тавсифлаш

Дастурда  езув таркибига кирган барча маълумотлар махсус суз RECORD  ва END калитли сузлар орасига олинади ва улар езув элеменлари деб юритилади. Элементлар символик ном билан номланади. Элементлар турли тоифага тегишли булгани учун уларнинг тоифаси тавсифи алохида алохида берилади. Элемент номи вава унинг тавсифи келтирилган катор езув майдонини ташкил этади.

Езувларни тавсифлашда  куйидаги коидалардан фойдаланилади:

<аралаш тоифа>:= RECORD<майдонлар руйхати> END;

<майдонлар руйхати>:=<езувлар секцияси>;

<езувлар секцияси>::=<майдон номи><майдон номи> <тоифа>;

            Хар бир объектга ном берилгани каби езувларга ва унинг элементалрига хам символик ном берилади.

            Езувларни икки хил усулда тавсифлаш мумкин.

1.Тоифаларни тавсифлаш булимида.

Тавсифлашнинг умумий куриниши куйидагича:

1-      элемент номи: 1 –элемент тоифаси;

2-      элемент номи:  2 –элемент тоифаси;

,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,

n – элемент номи:  n- элемент тоифаси;

END;

VAR  <езув номи>: <тоифа номи>;

Масалан,     TYPE ZAPIS=RECORD

                     FAM:          string [15];

                     GODROG:  integer;

                     GODPOST: integer;

                     NOMGR:     integer;

                     END;

                     VAR STUD ZAPIS;

Бу ерда STUD номли езув 4 та элементдан иборат:FAM катор тоифадаги, GODROG GODPOST NOMGR бутун тоифадаги кийматларни кабул килади.

2.Узгарувчиларни тавсифлаш булимида.

Тавсифлашнинг умумий куриниши куйидагича:

VAR езув номи: RECORD

3-      элемент номи: 1 –элемент тоифаси;

4-      элемент номи:  2 –элемент тоифаси;

……………………………………………

n – элемент номи:  n- элемент тоифаси;

END;

Масалан, VAR STUD:   RECORD ;

                      FAM:          string [15];

                      NOMGR:     integer;

                     OCEN:  array [1..3] integer;

                     END;

Езув элементи ва улар устида бажариладиган амаллар

Бир езувга тегишли булган элементлар турлича номланиши шарт. Лекин турли езувларда бир хил номли элементлар учраши мумкин. Чунки хар бир элементга у тегишли булган езув номи оркали мурожаат килинади

Дастурда езув элемнтлари куйидагича ифодаланади:

Езув номи: элемент номи.

Масалан: STUD: NOMGR;  STUD: NOMGR;

STUD:OCEN[2]; STUD: FAM;

Езув элементалари устида у аникланган тоифадаги маълумотлар устида бажарилиши мумкин булган амаллларни баджариши мумкин.

Бирлаштириш оператори.

Агар езув таркиби мураккаб структурага эга булса, яъни езув ичида езув аникланган булса, езув элементини хисоблашда у узи аникланган езув номини кайта кайта езиш керак булаяпти. Бунинг эвазига дастур хажми хам ортиб кетади. Шу нокулайликларни бартараф этиш максадида бирлаштириш оператори киритилган.

Операторнинг синтаксис таърифи куйидагича:

<Бирлаштириш оператори>::=<сарлавха><оператор>;

<сарлавха>:: = WITH  <узгарувчилар руйхати> DO

<узгарувчилар руйхати>::=<езув тоифасидаги узгарувчи>,<езув тоифасидаги узгарувчи>

            еки операторнинг умумий куриниши куйидагича:

WITH  F  DO O

Бу ерда WITH ва   DO  хизматчи сузлар, F – езув тоифаисдаги узгарувчи еки узгарувчилар руйхати, O – оператор( оддий, мураккаб еки таркиблашган оператор).

 

Назорат саволлари:

 

  1. Аралаш тоифанинг киймати нима?
  2. Езув деб нимага айтилади?
  3. Езувларни тавсифлашди кайси коидаларга риоя килинади?
  4. Езувларни неча хил усулда тавсифлаш мумкин?
  5. Бирлаштириш оператори кандай холларда ишлатилади?

 


Маъруза № 17

Тупламлар.

Тупламлар устида бажариладиган амаллар.

    Режа:

1. Паскаль тилида туплам тушунчаси.

 2. Тупламларни тавсифлаш.

  1. 3.      Туплам элементлари устида бажариладиган амаллар.

 4. IN-тупламга тегишлиликни текшириш амали.

  1. 5.      Мисоллар.

  

   Паскаль тилида туплам тушунчаси

Математика курсидан биз туплам тушунчаси билан танишмиз.

Туплам деганда, бир нечта элементларнинг мажмуаси тушунилади. Бу элементлар бир хил тоифали, лекин тартибланмаган булади. Масалан, бутун сонлар туплами, фигуралар туплами, радиодеталлар туплами ва хоказо.

            Паскаль тилида туплам деб, бир тоифадаги чекланган сондаги маълумотларнинг бетартиб мажмуасига айтилади. Хар бир тупламга ном берилади. Тупламга кирган маълумотлар туплам элементлари дейилади. Элементлар тоифаси база тоифаси дейилади. База тоифаси сифатида REAL ва чекланмаган INTEGER тоифасидан ташкари барча стандарт, кайд килинган ва чегараланган тоифаларни олиш мумкин.

Тупламларни тавсифлаш.

Тупламлар куйидагича ифодаланади:

<тупламнинг берилиши>::= SET OF <база тоифаси>

<база тоифаси>::=<тоифанинг беририлиши>|< тоифа номи>;

бу ерда SET –туплам маъносини, OF-дан маъносини англатади.

Тупламлар 2-усулда тавсифлаш мумкин:

  1. TYPE булимида.

TYPE<тоифа номи>=SET OF<база тоифаси>;

  1. VAR булимида

VAR<идентификатор>:SET OF<база тоифаси>;

Масалан: TYPE MNOG=SET OF 1..9; FASL=(LETO, OSEN, ZIMA); SEZON = SET OF FASL;

VAR CHISLO:MNOG; NN: SEZON;

Туплам тоифасидаги узгарувчиларга кийматлар операторлар булимида конструктор ёрдамида берилади. Уларни киритиш оператори READ ёрдамида киритиб булмайди. Конструктор бу «[ ]» кавсга олинган база тоифасидаги элементлар руйхатидан иборат, яъни

<конструктор>::=[] I <элементлар руйхати>.

Масалан: CHISLO:=[1,3,6]; NN:=[LETO,OSEN]; NN:=[OSEN,ZIMA]; CHISLO:=[ ] (буш туплам);

Агар тупламда N та элемент булса, 2n та туплам ости яратиш мумкин.

Туплам элементлари  устида бажариладиган амаллар.

Тупламлар устида куйидаги амалларни бажариш мумкин:

  1. Тупламларни кушиш:

С=А+И

Бу ерда С,А,В-туплам номлари.

Тупламларнинг йигиндиси деб, яъни С туплам деб ёки А тупламга ёки В тупламга тегишли булган элементлар тупламига айтилади.

  1. Тупламларни  айириш .

            С=А-В

            Тупламларнинг айирмаси деб, яъни С туплам деб, факат А тупламга тегишли булган элементлар тупламига айтилади.

3. Тупламларни кестириши.

С=А*В

Тупламларнинг кесишмаси деб, бир вактнинг узида хам А га хам В га тегишли булган элементлар тупламига айтилади.

Масалан,

[айлана, ромб]+[айлана, квадрат]=[айлана, ромб, квадрат]

[айлана, ромб]*[айлана, квадрат]=[айлана]

[айлана, ромб]-[айлана, квадрат]=[ромб]

Туплам элементлари устида =,<>,<=,>= солиштириш амал-ларини хам бажариш мумкин:

  1. А=В мантикий ифоданинг киймати TRUE га тенг, агар А ва В туплам бир хил элементлардан ташкил топган булса.

2. А<>В мантикий ифоданинг киймати TRUE га тенг, агар солиштирилаётган тупламларнинг бирида иккинчи тупламга кирмаган хеч булмаганда битта элемент булса.

3. А<=В мантикий ифоданинг киймати TRUE га тенг, агар А тупламнинг хамма элементлари В тупламга кирса

4. А>=В мантикий ифоданинг киймати TRUE га тенг, агар В тупламнинг хамма элементлари А тупламга кирса

Масалан, куйидаги ифодаларнинг киймати TRUE га тенг: [‘C’..’E’]=[‘D’,’E’,’C’]; [7,1,3]<>[2,4,6,8]; [КИЕВ]<=[МОСКВА,КИЕВ];     

 [‘A’..’E’]>=[‘A’,’B’];

4.IN –тупламга тегишлиликни текшпрпш амали.

Туплам элементлариги нисбатан тегишлилик –IN амали белгиланган  X IN Y,

Бу ерда Х- туплам тоифасидаги узгарувчи ёки ифода,Y-туплам; Бу ифоданинг киймати TRUE га тенг, агар Х нинг киймати Y тупламга тегишли булса. Юкорида такидланганидек, туплам эелментларини READ оператори ёрдамида киритиб ва WRITE опратори ёрдамида босмага чикариб хам булмайди. Туплам элементларининг кийматини босмага чикаришда IN амалидан фойдаланилади.

Масалан, VAR BB:SET OF ‘A’..’Z’;

.  .  .  .

FOR I:=’A’ TO ‘Z’ DO IF I IN BB THEN WRITE(I:2);

.  .  .  .

Бу фрагментнинг бажарилиши натижасида экранга А дан Z гача лотин харфлари чикарилади.

Туплам тоифасидаги маълумотлар иштирокида масалалар ва уларни ечиш дастурларини куриб чикамиз.

1-масала А,В,D,магазинлардаги махсулотлар руйхати берилган. Шулар асосида хамма магазиндаги махсулотлар, факат битта магазиндаги махсулотлар, бир вактнинг узида хамма магазинларда булган махсулотлар тупламини яратинг.

Масалани ечиш дастури:

PROGRAM DR;

USES PRINTER;

TYPE PROD=(HLEB ,MASLO,MOLOKO,TVOROG,SIR);

VAR A,B,C,D:SET OF PROD;K:PROD;

PROCEDURE PR;

BEGIN

FOR K:=HLEB TO SIR DO

IF K IN C THEN CASE K OF

HLEB: WRITELN(LST,’ХЛЕБ’);

MASLO:WRITELN (LST,’МАСЛО’)

MOLOKO:WRITELN (LST,’МОЛОКО’)

TVOROG:WRITELN (LST,’ТВОРОГ’)

SIR:WRITELN (LST,’СЫР’)

END;

WRITELN; END;

BEGIN

A:=[HLEB,MASLO];

B:= [MASLO,MOLOKO,TVOROG];

D:= [MASLO,MOLOKO,SIR];

C:=A+B+D;

WRITELN (‘магазинлардаги махсулотлар ‘);

PR;

C:=A-B-D;

WRITELN (‘факат битта магазиндаги махсулотлар’)

PR;

C:=A*B*D

WRITELN(‘бир вактнинг узида хамма магазинларда булган махсулотлар ‘);

PR

END.

Бу дастурнинг бажарилиши натижасида экранга масалада куйилган талабларни каноатлантирувчи магазиндаги махсулотлар руйхати чикарилади.

Назорат саволлари:

 

1. Паскаль тилида тупламга таъриф беринг.

  1. Паскаль тилида тупламлар кандай тавсифланади?
  2. Тупламлар устида кандай амаллар бажариш мумкин?
  3. Тупламларни хаетий масалаларга боглаб дастурлар тузинг.

 


Маъруза №   18.

Маълумотларнинг файлли тоифаси.

 Тоифалашган ва тоифалашмаган файллар.

 

Режа:

  1. 1.  Паскаль алгоритмик тилида файл тушунчаси
  2. 2.  Файлларнинг турлари. Файллар учун мулжалланган умумий процедура ва функциялар.
  3. 3.  Тоифалашган файллар ва улар билан ишлаш.
  4. 4.  Матнли файллар ва улар учун мулжалланган процедура ва функциялар.
  5. 5.  Тоифалашмаган файллар.

  

 Паскаль алгоритмик тилида файл тушунчаси.

Файл узи нима? MS DOS тизимида бу тушунча киритилган  эди ва файл деб хотиранинг номланган сохасига айтилади. Файлда турли маълумотлар сакланади.

Хар бир файл билан файл курсаткичи деган тушунча бириктирилган. Файл бир нечта элементлардан иборат булиб факат файлнинг курсаткичи курсатаётган маълумотга фойдаланувчи мурожаат килиши мумкин. Демак физик жихатдан биз факат кетма-кет файлларга эгамиз. Яъни биз олдин биринчи, кейин иккинчи , учинчи ва х.к. маълумотларни укишимиз мумкин. Файл уз номига эга. Масалан,

d:tp\myfile.dat

Паскаль тили дастурий воситалар ёрдамида , яъни дастурда хам файллар ташил килиш ва ундаги маълумотларни кайта ишлаш мумкин

Шу кунга кадар, биз Паскаль дастурий тилида бир нечта узгарувчиларнинг тоифалари билан ишлаб келдик. Булар скаляр, оддий ва мураккаб тартиблашган тоифалардир. Бу тоифадаги маълумотлар ёрдамида масалаларни ечишда бошлангич маълумотлар клавиатурадан оператив хотирага киритилади ва натижа экранга чикарилади. Улардан бошка дастурларда фойдаланиб булмайди, чунки улар системадан чикилгандан сунг хеч каерда сакланмайди . Бу маълумотларни хотирада саклаш учун Паскаль тилида маълумотларнинг файлли тоифаси белгиланган. Файл тоифаси алохида урин эгаллайди. Файл тоифаси билан ишлашда маълум тушинчаларни узлаштириш талаб килинади.

Биринчидан, файллар тоифаси нега ва качон кулланилади? Максад нима? Зарурият нимадан келиб чикяпти?

Иккинчиси, бошка тоифалардан нега катта фарки бор?

Бу саволларга факат фойдаланувчининг нуктаи-назаридан караган холда жавоб бера оламиз:

  1. 1.  Жуда куп узгарувчилардан фойдаланганда хар доим клавиатурадан киритишда маълум нокулайликларга дуч келамиз. (Катта массивларни эсланг).
  2. 2.  Шундай масалалар учрайдики, олдиндан катталикларнинг кийматлар сони номалум булади (Масалан натижалар), бу катталикларнинг файлга ёзиш максадга мувофик.
  3. 3.  Хеч кандай  тоифалар ташки курилмаларга мурожаат килиб, улар билан ишлашга имконият яратмайди (дастурий тил мухитида).

            Ва нихоят бошка тоифалардан файл тоифаси фарклиги шундаки,  у бошка  тоифалар структурасига кира олмайди.

            Масалан, 

var  st:record  n:integer;  fio:string  end;  adr:array[1...15] of char;  pr:1930...1975;

бу тоифалар ичида файл тоифасини ишлатиш мумкин эмас.

Ôàéëëàðíèíã òóðëàðè.Ôàéëëàð ó÷óí ìóëæàëëàíãàí óìóìèé ïðîöåäóðà âà ôóíêöèÿëàð.

Файлда сакланаётган маълумотлар   турига кура Паскаль алгаритмик тилида файллар куйидаги турига булинади:

1) тоифалашган;

2) тоифалашмаган;

3) матнли.

1.Тоифалашган файллар бир хил тоифали элементлардан    ташкил топади. Уларни факат маълум курилмаларда узатиш мумкин, лекин экранда  укиш мумкин эмас .Файлнинг элементлари машина кодларида  ёзилади  ва сакланади.

  1. 2.  Тоифалашмаган  файлларда турли тоифадаги маълумотларни саклаш мумкин.Улар хам машина кодлари билан ёзилган булиб , байтлар тупламини ташкил килади.
  2. 3.   Матнли (текст) файллар ASCI I  кодлардан ташкил топган ва каторларга ажратилган булади.  Матнли файлларда нафакат файлнинг якунида файл охири белгиси , балки хар каторнинг якунида махсус катор охири белгиси куйилади.

            Файл тоифасидаги узгарувчи файл узгарувчиси дейилади, У файлнинг мантикий номини белгилайди ва у мантикий файлни ташки файл (физик) уртасида “воситачи” вазифасини уйнайди.

            Файл тоифаси учун арифметик амаллар белгиланмаган. Хатто файлларни солиштириш ва бир файлнинг кийматини иккинчи файлга узлаштириш амаллари хам аникланмаган.

 Хар бир турдаги файллар устида умуман олганда куйидаги амалларни  бажариш мумкин ва бу амаллар учун махсус процедура ва функциялар ишлатилади:

  1. 1.  Турбо Паскаль мухитида файл билан ишлашдан олдин файлнинг физикавий вка мантикий номларини боглаш лозим

Бу алохида процедура ёрдамида амалга оширилади:

Assign (<файл узгарувчиси>, ‘<name:string>’)

бу ерда name - файлнинг физик номи булиб , бунда файлнинг ташки ( доимий ) хотирада сакланган йули курсатилади, масалан,

Assign (F,’d:\TP\myfile.dat’);

Бу процедуранинг маъноси шундаки у файл учун йул очиб дастурдан ташки курилмага мурожаат килиши ва информация алмаштириш имконини яратиб беради.

2. Файлга маълумот ёзиш учун  файлни очиш. Бунинг учун куйидаги процедура ишлатилади:

Rewrite (<файл узгарувчиси>);

Бу процедура бажарилганда хотирада Assign процедурасида курсатилган ном билан янги файл унга маълумот ёзиш учун очилади ва файл курсаткичи файлнинг бошига урнатилади. Лекин бу процедурани эхтиёткорлик билан  ишлатиш керак, чунки курсатилган файл олдиндан хотирада булса ундаги маълумотлар бутунлай учириб ташланади.

3. Файлни ундан маълумотларни тезкор хотирага  укиш учун очиш:

Reset(<афйл узгарувчиси>) ;

Reset процедураси бажарилган Assign процедурасида курсатилган файл ундаги маълумотларни укишщ учун тайёрланади, яъни файл курсаткичи файлнинг биринчи элементига келтириб куйилади.

4. Файлга маълумотларни ёзиш, киритиш. Бунинг учун бизга таниш булган Write оператори куйидаги куринишда ишлатилади:

Write (<файл узгарувчиси>,<катталик>);

бу ерда катталик урнига узгарувчи ёки ифода ишлатилиши мумкин. Процедура бажарилганда катталикнинг киймати файл узгарувчиси билан богланган файлда файл курсаткичи урнатилган жойга ёзилади. Сунгра файл курсаткичи битта кейинги позицияга сурилади. Write процедурасини Rewrite процедураси бажарилгандан кейингина ишлатиш мумкин.

5. Файлдан маълумотларни укиш . Бу максадда куйидаги процедурадан фойдаланилади:

Read(<файл узгарувчиси>,<узгарувчи>);

Бу процедура бажарилганда Reset процедураси билан очилган файлда файл курсаткичи  урнатилган жойдаги элементнинг киймати процедурадаги узгарувчига узлаштирилади. Сунгра файл курсаткичи яна битта позицияга сурилади.

6. Турли  максадда очилган барча мантикий файллар албатта ёпилиши керак. Бунинг учун куйидаги процедура мулжалланган:

Close (<файл узгарувчиси>) ;

Бу процедура бажарилганда ахборот узатишнинг барча каналлари ёпилади.

7. Файл охирини аниклаш функцияси:

Eof (<файл узгарувчиси>) ;

Бу функциянинг киймати  Boolean тоифасида булиб у файл курсаткичи файлнинг охирига урнатилганда True  кийматига эга булади акс  холда унинг киймати False га тенг.

Файлларнинг ихтиёрий куриниши ишлашда шуни назарга олиш керакки,бир вактнинг узида битта файлдан унга маьлумот ёзиш учун ва ундан маьлумотларниукиш учун фойдаланиб булмайди. Укиш учун ёки ёзиш учун очилган файл албатта Close процедураси ёрдамида ёпилган булиши шарт.

Энди турли куринишдаги файллар билан якиндан танишиб чикамиз.

Тоифалашган файллар ва улар билан ишлаш.

Тоифалашган файллар бир хил тоифали элементлардан ташкил топади.Улар дастурда куйидагича берилади:

<файл тоифаси>::= file of <элементлар тоифаси>

< элементлар >::= <тоифа>

Бу ерда элементлар тоифаси файлнинг ташкил этувчилари , яъни файлдаги маълумотларнинг тоифаси булиб, бу тоифа сифатида оддий ва мураккаб тоифаларни (файлдан ташкари) ишлатиш мумкин.

 Тоифалашган файлларни хар доимгидек, Type ва Var булимларида   тавсифлаш мумкин. Масалан,

type fint=file of integer;

tal=file of char;

num=file of real;

var p,q:file of integer; f:file of char;

s:file of real;

p,q:fint;

Ff:tal: s:num;

Элементлар тоифаси урнида мураккаб тоифаларни хам ишлатиш мумкин, масалан,ёзувларни:

Type Student=Record

Fio: string[12]

Gr 1975...1982;

Adress:string[15]

End;

Var St:File of Student:

Бу тоифадаги файллар устида юкорида келтирилган умумий процедура ва функциялар каторида яна кушимча процедура ва функцияларни ишлатиш мумкин.Баьзи бир процедуралар файлни бевосита мурожат файли сифатида ишлатиш имконини беради.

1. FileSize(<файл узгарувчиси>);  - функцияси файлидаги элементлар сонини аниклайди, функциянинг тоифаси Integer (ёки Longlnt) булиши керак.

2. FilePos(<файл узгарувчиси>):Integer; - функцияси жорий элементнинг файдаги урнини аниклаб беради, жорий элемент деб файл курсаткичи урнатилган элементга айтилади.

3. Seek(<файл узгарувчиси>,<элементнинг n - тартиб раками>); - процедураси файл курсаткичини n - элементга урнатади.

    4. Truncate(<файл узгарувчиси>); - процедураси укилган файл элементининг кейингисидан бошлаб колган ёзувларни олиб ташлаш учун ишлатилади ва файлни якуний белгиси куйилади.

Тоифалашган файллар иштирокида масалани куриб чикамиз.

            Program F1;

var file of char;

ch: char;

i: integer;

begin

assign(f,’myfile.dot’);

rewrite(f);

for i:=1to 10 do

begin

readln(ch0;

write (f,ch);

end;

close (f);

resef (f);

while not Eof(F) do

begin read(F,ch)

write(ch,’,’)

end;

clouse (f)

end.

Бу дастурда myfile.dot ташки файлига f файл узгарувчиси ёрдамида 10 та ихтиёрий белги (Сhar тоифасидаги) ёзилади ва бу белгилар вергул оркали экранга кетма-кет файлдан укиб чикарилади.

Матнили файлар ва улар учун мулжалланган процедура ва функциялар.

Юкорида таъкидлаб утилганидек, матнли файл катордан ташкил топган файлдир. Матнили файлларда:

а) маълумот матн шаклида ASCII кодлар жадвалининг  символларида тасвирланади;

б) маълумотлар каторларга булиниши мумкин.

в) файлнинг охири “^Z” белги билан белгиланади.

Г) сонлар, мантикий кийматлар, каторлар Char тоифасидаги маълумотларга айлантирилади ва машина кодларига езилади.

Дастурда матнли файллар  Text хизматчи сузи ердамида берилади:

<файл узгарувчи> : Text;

Турбо Паскаль мухитида иккита матнли файл узгарувчилари ностандарт равишда аникланган. Бу INPUT, OUTPUT узгарувчиларидир. Булар автоматик равишда’CON’(консол) мантикий курилма билан богланган. Яъни дастурда маълумотларни киритиш ва чикариш шу файллар оркали амалга оширилади., лекн дастур сарлавхасида ва тавсифлаш булимида буларни тавсифлаш шарт эмас. Бу файллар Турбо Паскаль тизими юкланиши билан автоматиик равишда тезкор хотирага юкланади.Умумий  файл узгарувчисига мансуб процедурасидан ташкари матнли файллар куйидаги фунция ва процедуралар мулжалланган:

  1. Readln (<файл узгарувчиси>,<узгарувчи>) – файлдан символлар каторини укиш процедураси. Бу процедура бажарилганда файл курсаткичи катор узгарувчига узлаштирилади, файлда катор  “катор охири белгиси ” ердамида ажратиб олинади.
  2. Writeln (<файл узгарувчиси>,<катор>) – файлдан символлар каторини езиш процедураси. Процедура бажарилганда файл курсаткичи урнатилган  жойга <катор> езилади.
  3. Append (<файл узгарувчиси>); - процедураси.

Бу процедура файлни унга кушимча элементларни(маълумотларни) езиш очади. Бу процедура  хотирада сакланган файллар учун ишлатилиб, Rewrite процедураси урнида келади.

  1. Eoln (<файл узгарувчиси>); - функцияси файлдаги жорий каторнинг охирини аниклайди. Функциянинг тоифаси Boolean (мантикий) булиб, файл курсаткичи катор охирига урнатилганда  функциянинг киймати Trueга, акс холда Falseга тенг булади.
  2. SeekEoln (<файл узгарувчиси>); - функцияси файл катор якунига эришилганини аниклайди.
  3. SeekEof (<файл узгарувчиси>); - функцияси файлни катор якунига эришилган еки эришилмаганини аниклайди.

Eof ва SeekEof, Eoln ва SeekEoln функцияларнинг фарки шундаки, Eof Eoln физикавий файлга нисбатан, SeekEof ва SeekEoln мантикий файлга нисбатан кулланилади.

Тоифалашган файллар.

Турбо Паскаль дастурий тилда алохида ахамиятга файллардан, яъни тоифалашмаган файлларидан фойдаланиши мумкин.  Бу файлларни умумлашган тоифа деб атасак хато килмаймиз. Файлни  тоифалашмаган дейишимиздан максад, файл турли тоифадаги маълумотлардан ташкил топади.

Тоифалашмаган файлларни  тавсифлашда элементлар тоифаси курсатилмайди, факат File хизматчи сузидан фойдаланилади.

Var <файл узгарувчиси>: File;

            Тоифалашмаган файллларга нисбатан маълумотларни киритиш, яъни маълумотлар файлини яратиш, маълумотларни файлдан укиш, тезкор хотирада файл элементларини кайта ишлаш каби амалрни бажариш мумкин.

            Файлдаги элементлар тоифасиолдиндан маълум булмагани учун  ундаги маълумотлар бир хил узунликдаги блокларга ажратилиб укилади ва шутарзда файлга езилади. Шу холдан келиб чиккан холда, бу куринишдаги файлларга нисбатан куйидаги процедура ва функцияларни ишлатиш мумкин:

1.Reset(F,S) – процедураси файлни укиш учун очади, бу ерда F- файл узгарувчисиб, S – хар бир блок учун белгиланган хотира хажми.

2. BlockRead (f,V,N) процедураси, бу еда F –файл узгарувчиси, N- укилиши лозим булган блоклар сони (Integer), V –укилган блоклар жойлаштириладиган  хотирадаги биринчи адрес раками (Integer, Word)/ Бу прцедура бажарилганда F га V да жойлашган S узунликдаги N блоклар узлаштирилади.

3. Rewrite(F,S) процедураси, F файлига S узунликдаги езувларни езиш учун фпайлниочади.

4. BlockWritt (F,V,N) процедураси F файлига тезкор хотиранингV адресли жойига N та езувни жойлаштиради.

                  5.FileFost(F) – жорий блокнинг тартиб ракамини аниклайди.

               6. FileSize(F) – функцияси файлдаги блоклар узунлигини аниклаб беради.

Тоифалашмаган файлларни куллаш тизим доирасидаги хотирадан унумли фойдаланишга ердам беради.

Назорат саволлари:

1.Файл нима?

2.Файллар тоифаси нега ва качон кулланилади?

3.Файллар кандай турларга булинади?

4.Файллар устида кандай кандай амалларни бажариш мумкин?

5.Файллар тоифаси бошка тоифалардан кандай фарк килади7


Адабиетлар:

 

  1. С.С.Гуломов, А.Т.Шермухамедов, Б.А.Бегалов Иктисодий информатика. «Узбекистон» нашриёти, «Hilol nuri» шуъба корхонаси. 1999 й.
  2. Абрамов Л.В. Зима Н.М. Сборник задач по программирование. Москва-1991.
  3. Сатторов А., Юсупов Ш.Р., З. Ќошимов Б.Э. Информатика ва ќисоблаш техникаси асослари.-Т:Шарқ-1996
  4. В.П.Дьяконов. Справочник по алгоритмам и программа на языке Паскаль для персональных ЭВМ. П/р А.Е.Савельева. М; Высшая школа. 1987.
  5. 5.    Фигурнов. Для пользователя IBM PC. 7-издание. Москва-1998г.
  6. Абдуқодиров А.А. ва бошқалар. Ќисоблаш математикаси ва программалаш. Т.Ўкитувчи 1996й.
  7. А.А. Файсман . Профессиональное программирование на языке Турбо-Паскаль.

 

 

Зарегистрированный
Анонимно