Сделать свой сайт бесплатно

Реклама

Создай свой сайт в 3 клика и начни зарабатывать уже сегодня.

@ADVMAKER@

sport

6-martda 2012-yilgi Osiyo chimpiyonlar ligasiga start berildi Uzbekistonda 6-mart kuni Nasaf:Al-jazira Bunyodkor:Adelada Yunayted Ittihod:Pahtakor
06.03.2012
Просмотров (350)


temurbek 06.03.2012 в 15:50
«Бунёдкор» ўз майдонида «Аделаида Юнайтед»га мағлуб бўлди


Осиё чемпионлар лигасининг илк тури доирасидаги «Бунёдкор» - «Аделаида Юнайтед» ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида ҳар иккала жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. 12-дақиқада «Аделаида»нинг узоқ давом этган ҳужумидан сўнг тўп ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди, бурчак тўпидан сўнг ҳужумчиларга ёрдамга келган Найжел Бугард боши билан дарвозани ишғол этди – 0:1. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳужумларни асосан мезбонлар ташкил этишди. Аммо Анвар Солиев, Баҳодир Пардавев ва Девид Карнилар дарвозага аниқ зарба бера олишмади. 

Иккинчи бўлимда ҳам «қалдирғочлар» ҳужумларни уюштиришда давом этишди, аммо голни яна рақиблар уришди. 54-дақиқада Девид Карнини чап қанотда рақиблар томонидан қўполлик билан тўхтатиб қолинди, Карпенконинг ошириб берган тўпини Галекович ушлаб олиб қарши ҳужумни бошлаб берди. Қарши ҳужумга ўтиб кетган рақиблар тезкорлик билан майдон марказини босиб ўтишди. Икки ҳужумчига қарши биргина ҳимоячи қолиб кетди, дастлабки зарбани Нестеров қайтарди, аммо Энтони Голецнинг берган зарбаси дарвоза тўрига бориб тушди – 0:2. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 3-дақиқасида захирадан майдонга тушган Камолиддин Мурзоев ҳисобни қисқартирди – 1:2. Ўйин мана шу ҳисоб билан якунланди. 

«Бунёдкор» - «Аделаида Юнайтед» 1:2 (0:1)
Ҳакамлар: 
Андре Эл-Хаддад, Зиёд Бирак, Хади Эл-Кассар, Радван Гандур (барчаси Ливан)
Голлар: Найжел Бугард 12, - 0:1. Энтони Голец 54, - 0:2. Камолиддин Мурзоев 90+3, - 1:2.
«Бунёдкор»: 1. Игнатий Нестеров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов, 6. Анвар Ғофуров, 7. Девид Карни (10. Шавкат Саломов, 63), 11. Эмиль Кенжисариев (8. Жавлон Иброҳимов, 46), 13. Лутфулла Тўраев, 18. Славолюб Жоржевич, 20. Анвар Солиев (17. Камолиддин Мурзоев, 64), 22. Виктор Карпенко, 24. Баҳодир Пардаев.
«Аделаида Юнайтед»: 1. Евгений Галекович, 2. Осама Малик, 3. Найжел Бугард, 5. Даниел Маллен, 7. Зенон Каравелла (21. Франсиско Усукар, 72), 10. Дарио Видошич, 11. Брюс Жите (9. Серхио ван Дийк, 61), 12. Энтони Голец, 14. Камерон Ватсон, 17. Аин Рамсей, 18. Фабиан Барбиеро (4. Жонатан Маккейн, 84). 
Огоҳлантириш: Дарио Видошич 90+4. 
Комиссар: Аллаберди Мамметгулиев (Туркманистон) 
Назоратчи: Ли Ги Юнг (Жанубий Корея)

 

ОФК ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ - 2012

 

E Гуруҳи Ў Ю Д М Т-Н О
1 Поханг Стилерс (Ж.Корея) 1 1 0 0 3-0 3
2 Аделаида Юнайтед (Австралия) 1 1 0 0 2-1 3
3 Бунёдкор (ЎЗБЕКИСТОН) 1 0 0 1 1-2 0
4 Гамба Осака (Япония) 1 0 0 1 0-3 0

 

март 2012 Гамба Осака  -  Поханг Стилерс 0-3
март 2012 Бунёдкор  -  Аделаида Юнайтед 1-2
20 март 2012 Аделаида Юнайтед  -  Гамба Осака -:-
20 март 2012 Поханг Стилерс  -  Бунёдкор -:-
апрель 2012 Гамба Осака  -  Бунёдкор -:-
апрель 2012 Поханг Стилерс  -  Аделаида Юнайтед -:-
18 апрель 2012 Бунёдкор  -  Гамба Осака -:-
18 апрель 2012 Аделаида Юнайтед  -  Поханг Стилерс -:-
2 май 2012 Поханг Стилерс  -  Гамба Осака -:-
2 май 2012 Аделаида Юнайтед  -  Бунёдкор -:-
16 май 2012 Гамба Осака  -  Аделаида Юнайтед -:-
16 май 2012 Бунёдкор  -  Поханг Стилерс -:-

 

temurbek 06.03.2012 в 15:53

Хабарингиз бор, эртага Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ОФК кубоги гуруҳ босқич ўйинларини бошлайди. Юрий Саркисян шогирдлари ўз майдонларида Иорданиянинг «Ал Виҳдат» клубини қабул қилади. Бугун ушбу ўйин олдидан ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Матбуот анжуманини «Нефтчи» матбуот котиби Рахим Юсупов очиб берди. Шундан сўнг саволларга Юрий Саркисян ва Мансур Саидовлар жавоб қайтаришди. 

- Жамоада эртанги ютуққа бўлган имкониятлар қандай?
- Биз фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Ҳеч бир жамоа мағлубиятни ўйлаб майдонга тушмайди. Қолаверса ОЧЛ плей-оффидаги мағлубият учун ҳам биз янада яхшироқ ўйнашимиз лозим. 

- ОФК кубогидаги мақсадлар қандай? Ўтган йили кубокни «Насаф» Ўзбекистонга олиб келди. Бу натижани «Нефтчи»дан кутсак бўладими?
- Ҳа буни фақатгина «Насаф» эмас балки бошқа жамоалар ҳам амалга ошира олишади. Фақат мақсадга қараб иш қилиш лозим. Бу йили олдимизга улкан мақсадларни қўйганмиз. Бу йил клубнинг юбилей мавсуми бўлади, жамоамиз 50 йиллик тўйини нишонлайди. Шу сабабли ҳам мухлисларимизни хурсанд этишга қаттиқ ҳаракат қиламиз. Аммо олдиндан ҳеч нарса дея олмайман. Фақат шуни айта оламанки ОФК кубогидаги ниятларимиз жиддий. 

- Стадион майдони ҳақида нима дея оласиз? 
- Майдон ҳақида мен ҳеч нарса демайман, чунки мен агроном эмасман. Стадионга қарайдиган маъсул шахслар бор, бу саволни уларга беринглар. Мендан фақат футбол ҳақида сўранглар.

- Жамоадаги муҳит қандай? 
Мансур Саидов: Жамоадаги муҳит яхши, барча ахил-иноқдир. Асосан ёшлардан тузилган таркибни шакллантирмоқдамиз. 

Зарегистрированный
Анонимно